Юз тасвири бўйича шахсни идентификация қилиш методлари ва алгоритмлари


Видеога асосланган таниб олиш тизимларини солиштириш


Download 0.96 Mb.
bet13/13
Sana15.01.2023
Hajmi0.96 Mb.
#1093965
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13
Bog'liq
1 боб

Видеога асосланган таниб олиш тизимларини солиштириш. Иккита таниб олиш тизимини ўзаро таққослаш бир мунча мураккаб масала ҳисобланади. Чунки ҳар бир таниб олиш тизимларини тавсифловчи кўплаб параметрлар мавжуд. Одатда у ёки бу таниб олиш тизими қўллайдиган турли параметрлар тўпламида устун бўлиши мумкин. Таниб олиш тизимлари ўрнатилган тизимларнинг аниқ бир мақсадига қараб, баъзи бир кўрсаткичлари бошқаларига қараганда муҳимроқ бўлиши мумкин. Масалан хавфсизлик тизимларида таниб олишни энг муҳим кўрсаткич сифатида ёлғон қарорларни қабул қилиш даражаси пастлиги эътиборга олинса, фотосуратларни саралашга мўлжалланган ўрнатилган қурулмалардаги таниб олиш тизимларида эса таниб олиш даражаси тез бўлиши ва ҳисоблаш жараёни мураккаб бўлмаcлиги асосий кўрсаткич сифатида қаралади. Таниб олиш тизимларини икки параметр бўйича тавсифлаш мумкин: тизим қанчалик тўғри ишлаётганини ифодаловчи аниқлик кўрсаткичи ва тизим маълум вақт оралиғида нечта юз тасвирини таниб олишини ифодаловчи техник кўрсаткич.
Қуйида видеокузатув тизимларида юз тасвири орқали таниб олиш тизимлари аниқлигини ифодаловчи бир нечта параметрлар келтирилган:

  • таниб олиш даражаси. Бу таниб олиш тизимларида аниқликни белгиловчи асосий параметр бўлиб, уни ҳисоблаш учун тўғри топилган юзлар сонини барча юзлар сонига нисбатини ҳисоблаш керак. Ушбу параметр видеокузатув тизимларида бироз мураккаброқ, чунки бу ҳолатда юзлар аниқланадиган барча кадрлар сонини ҳисоблаш керак бўлади;

  • ёлғон таниб олиш даражаси. Ушбу кўрсаткич таниб олиш тизими томонидан нотўғри таниб олинган юзлар сонини ҳисоблаш орқали аниқланади. Одатда ёлғон таниб олиш деб тизимга киришга рухсати бўлмаган шахсга рухсат бериш ва аксинча рухсати бўлган шахсни бегона сифатида қарор қабул қилиш ҳолати тушунилади;

  • ROC (Receiver Operating Characteristic – Қабул Қилувчининг Ишлаш Характеристикаси) эгри чизиғи. Баъзи ҳолларда юз тасвирини таниб олиш даражаси ва ёлғон таниб олиш даражаси ўртасида мутаносибликни белгилашга тўғри келади. Юқори тезликдаги таниб олиш суръатига эришиш учун таниб олиш даражасини ортириш зарур. Бу эса ўз навбатида ёлғон таниб олиш даражасини ортишига сабаб бўлади ва аксинча. ROC эгри чизиғи ҳар бир мумкин бўлган ёлғон таниб олиш учун тўғри таниб олиш даражасини англатади ва фақат ROC эгри чизиғи ёрдамида иккита таниб олиш алгоритмини таққослаш мумкин;

  • юзни аниқлаш ва таниб олиш учун юзнинг минимал ҳажми. Кўп ҳолларда видеокузатув тизимларида ҳатто видеога олиш қурулмалари максимал яқин жойга жойлаштирилганда ҳам кадрда юз тасвирлари жуда кичик кўринишда намоён бўлади. Таниб олиш тизимларида тизимларида юз тасвирига қўйилган минимал талаб қанчалик катта бўлса юзни аниқлаш ва таниб олиш аниқлига катта таъсир ўтказади;

  • юзни таниб олиш учун турли хил позаларни ўзгариши. Таниб олишни амалга ошириш учун дастурга қараб, катта ёки, кичик диапазондаги ўзгаришларни танлаш керак бўлади.

Видеокузатув тизимлари сифатини тавсифлаш учун талаб этиладиган турли техник кўрсаткичлари ҳам мавжуд бўлиб, қуйида уларнинг баъзиларини келтириб ўтамиз:

  • бажарилиш вақти. Бу битта кадрдаги барча юзларни аниқлаш ва таснифлаш учун сарфланадиган вақтни ифодалайди. Ушбу параметр таниб олиш тизими ўрнатилаган платформага ва унда жорий вақт режимида ишлаш имконияти мавжуд ёки, мавжуд эмаслигига боғлиқ. Видео кадрлар учун жорий вақтда таниб олиш вақти – бу кетма-кет кадрлар орасидаги вақт ҳисобланади;

  • хотирага бўлган талаб. Бу тизимни сақлаш учун талаб этиладиган хотирани ифодалайди ҳамда белгилар вектори ҳажми, шахс прототиплари ва бошқа алгоритмда ишлатиладиган ресурсларни ўз ичига олади;

  • ҳар бир кадрда аниқланадиган юзлар сони. Доимий равишда бир кадрдаги ҳамма юзларни аниқлаш учун вақт муҳим омил ҳисобланади. Ушбу параметр тасвирда юз аниқлангандан кейин зарур бўлган қайта ишлаш ва таниб олиш жараёни амалга оширишга сарфланадиган вақтга таъсир ўтказади.

Шуни таъкидлаб ўтиш керакки, алгоритмлар натижаси аниқлиги синов учун фойдаланилган маълумотлар базасига ва техник параметрлари тизим ўрнатилган махсус платформага боғлиқ. Шунинг учун солиштирилаётган таниб олиш тизимларини бир хил маълумотлар базасида тестламасдан ва айнан бир хил платформага ўрнатмасдан туриб ўзаро таққослаш ноўрин ҳисобланади.
Download 0.96 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling