Юз тасвири бўйича шахсни идентификация қилиш методлари ва алгоритмлари


Кенг тарқалган актив видеокузатув тизимлари таҳлили


Download 0.96 Mb.
bet5/13
Sana15.01.2023
Hajmi0.96 Mb.
#1093965
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13
Bog'liq
1 боб

1.2 Кенг тарқалган актив видеокузатув тизимлари таҳлили
Ҳозирги даврда биометрик белгилар асосида шахсни таниб олиш ва идентификация қилиш ахборот технологиялари маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилари олдида турган долзарб масалаларидан бири ҳисобланади. Бу соҳада инсон юз тасвири орқали шахсни автоматик таниб олиш тизимларини ишлаб чиқиш алоҳида ўрин эгаллайди. Бундай маҳсулотларни ишлаб чиқишдан мақсад жамоат жойларида (аэропорт, вокзал, метро, имтиҳон ўтказиладиган павильон ва бошқалар) назорат ўрнатиш, биноларга (таълим муассасалари, меҳмонхоналар, давлат идоралари банклар, хавфсизлик идоралари ва бошқа ташкилотлар биноларида) кириш-чиқишга бўлган рухсатларни назорат қилиш ва бошқа шу каби харакатларни амалга оширишда қулай бўлган дастурий ва аппарат воситаларни амалиётга жорий қилишдан иборат. Ушбу параграфда ҳозирги кунда дунёда кенг тарқалган юз тасвири орқали таниб олиш тизимлари таҳлили баён қилинган.
Бугунги кунда дунёда кўплаб компаниялар ўзларининг видео ва кузатув камералари орқали шахснинг юз тасвирини аниқловчи ва уни идентификацияловчи тизимларини ишлаб чиқмоқдалар. Улар бир-бирларидан архитектураси, тасвирни аниқлаш тезлиги, тизимга қўйиладиган аппарат ва дастурий таъминот талаблари, фойдаланиш усуллари, нархи ва бошқа омиллари билан фарқланадилар.
Хар қандай юз тасвири орқали таниб олиш тизимлари олдида қуйидаги масалаларни ечиш асосий вазифалар ҳисобланади:

  • Юз соҳасини;

  • шахсни идентификация қилиш;

  • верификация қилиш;

  • киритилган маълумотлардан иборат база ҳосил қилиш;

  • маълумотлар базасидаги икки ёки ундан ортиқ юз тасвирларини ўзаро таққослаш.

Юзни асвири орқали таниб олиш тизимларига маълумотлар қуйидаги усулларда киритилади:

  • видеофайллар орқали (mpeg, avi, mp4, mkv, 3gp, flv файллар);

  • кузатув камералари орқали;

  • расм кўринишидаги файллар орқали (jpg, jpeg, bmp файллар).

Ишлаб чиқарувчилар маҳсулотларини фойдаланувчиларнинг талабларидан келиб чиқиб: SDK (Software development kit), API (Application programming interfeys), очиқ ёки ёпиқ тизимли кутубхона, дастурий илова ёки тайёр аппарат-дастурий мажмуа кўринишида етказиб бермоқдалар. Ўз навбатида истеъмолчиларни ҳам талабларидан келиб чиқиб икки гуруҳга ажратиш мумкин: кенг тарқалган SDK, API, очиқ ёки ёпиқ тизимли кутубхоналарни ўз дастурий иловаларига интеграция қилган ҳолда фойдаланувчи истеъмолчилар ва тайёр аппарат-дастурий воситани сотиб олган ҳолда фойдаланиган истеъмолчилар.
Одатда SDK, API ва кутубхона кўринишидаги тизимларни дастурчилар ёки дастурий маҳсулот ишлаб чиқарувчи компаниялар ишлатадилар. Қуйида ана шундай тизимларнинг энг оммалашганлари билан танишиб чиқамиз.

Download 0.96 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling