Юз тасвири бўйича шахсни идентификация қилиш методлари ва алгоритмлари


Download 0.96 Mb.
bet6/13
Sana15.01.2023
Hajmi0.96 Mb.
#1093965
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13
Bog'liq
1 боб

NeoFace Suit. NeoFace Suit – бу тизим 30 йилдан буён биометрик технологиялар билан шуғулланиб келаётган NEC корпорацияси томонидан ишлаб чиқилган. NEC компанияси юз орқали таниб олишдан ташқари бармоқ излари, кафт ва кўз орқали таниб олиш тизимларини ҳам ишлаб чиққан. NeoFace Suit мажмуаси видеокамера (IР ва аналог), видео таҳлил қилиш сервери ва маълумотлар базасидан таркиб топган. NeoFace Suit видеокузатувдан ташқари рухсатларни назорат қилиш ва бошқариш каби масалаларни ҳам ҳал қилади. Бу эса NeoFace Suit орқали “қора рўйхат” ва “оқ рўйхат” тузиш имконини беради. Тизим қуйидаги масалаларни ечиши мумкин:

  • кузатув ва назорат;

  • маълумотлар базасидан тасвирни қидириб топиш;

  • қоидабузарлик ёки қидирувдаги шахс камерага тушганда аудио ёки матн кўринишида огоҳлантирувчи сигнал юбориш;

  • базага киритилган юз тасвирлари рўйхатини тузиш;

  • 3D технологиясидан фойдаланиб 2 ўлчамли суратни таниб олиш;

  • тасвир сифатини яхшилаш.

NeoFace Suit базадаги суратларни текшириш бўйича юқори кўрсаткичга эга бўлиб тасвирни бир сонияда 1 миллион суратни текшириб чиқиши мумкин. Тизимнинг дунё бўйлаб 30 дан ортиқ давлатда 1000 дан зиёд истеъмолчилари мавжуд.
Cognitec FaceVACS – ушбу тизим Cognitec компанияси томонидан ишлаб чиқилган бўлиб, юзни таниб олишга оид бир қанча масалаларда бошқа компаниялар билан рақобатлашади. Унинг энг асосий афзаллиги катта ҳажмли маълумотлар базасида самарали ишлашидир [19]. Бундан ташқари FaceVACS тизими қуйидаги хизматларни таклиф қилади:
FaceVACS-DBScan with Examiner – турли манбалардан келаётган тасвирларни кўп миллионли маълумотлар базасидаги тасвирларга солиштирган ҳолда текширади. Examiner эса тасвир сифатини ошириш ва бошқаришда юқори кўрсаткичга эга воситаларни таклиф қилади. FaceVACS-DBScan with Examiner асосий ҳусусиятлари:

  • бир қанча манбалардан келаётган тасвирларни катта хажмга эга бўлган маълумотлар базасидаги суратлар билан солиштириш;

  • тасвирларни солиштиришда биринчи навбатда энг ўхшаш кўрсаткичларини текшириш [20];

  • фойдаланувчиларнинг демографик ва бошқа маълумотларини бошқариш;

  • Examiner фильтри ва бошқа воситаларидан фойдаланиб тасвирларни сифатини ошириш ва ўзаро солиштириш;

  • тайёр дастурий илова сифатида ёки бошқа дастурлаш тилида тайёрланган иловага SDK ёки API кўринишида интеграция қилиб фойдаланиш.

FaceVACS-VideoScan – жорий вақтда келаётган видеооқимдан ёки видеофайлдан инсон юз сохасини ажратиб олади, уни кузатади, таниб олади ва таҳлил қилади. FaceVACS-VideoScan хусусиятлари:

  • видеофайл ёки жорий вақтда камерадан келаётган видеооқимдан инсон юз соҳасини топиш, кузатиш, таниб олиш ва таҳлил қилиш;

  • жорий вақтдаги видеодан юз тасвирини хар бир кўринишини базага сақлаш ва кўрсатиш;

  • кузатувдаги одамларни ва маълумотлар базасидаги одамларни реал вақт режимида солиштириш;

  • содир бўлаётган воқеа хақида сигналларни реал вақт режимида қабул қилиш;

  • одамлар оқими, ташриф буюрувчиларнинг демографик маълумотлари ва мижозлар хатти-ҳаракатлари тўғрисидаги маълумотларни кўриш ва экспорт қилиш;

  • мобил қурилмалар орқали маълумотларни олиш ва таҳлил қилиш;

  • тайёр дастурий илова сифатида ёки бошқа дастурлаш тилида тайёрланган иловага SDK ёки API кўринишида интеграция қилиб фойдаланиш.

FaceVACS-PortraitAcquisition – ID карталар ва келажакда юз орқали таниб олиш учун мовофиқ келадиган юқори сифатли тасвирларни ишлаб чиқади ва уларни ISO-19794-5 ва бошқа стандартларга мос келишини текширади. FaceVACS-PortraitAcquisition хусусиятлари:

  • юзни таниб олиш учун юқори сифатли тасвирларни ишлаб чиқишни осонлаштириш;

  • ажратиб олиш жараёнини назорат қилиш ва бошқариш;

  • махсус ҳолатларни баҳолаш масалан: рўпарадан кўриниши, ёруғликнинг тақсимланиши, кўзойнакли ва кўзойнаксиз ҳолат;

  • портретларни халқаро стандартларга мувофиқлигини текшириш (ISO 19794 ва бошқалар);

  • тайёр дастурий илова сифатида ёки бошқа дастурлаш тилида тайёрланган иловага SDK ёки API кўринишида интеграция қилиб фойдаланиш [21].


Download 0.96 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling