Юз тасвири бўйича шахсни идентификация қилиш методлари ва алгоритмлари


Download 0.96 Mb.
bet7/13
Sana15.01.2023
Hajmi0.96 Mb.
#1093965
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   13
Bog'liq
1 боб

VeriLook SDK. VeriLook Fase SDK юз асосида таниб олиш тизими биометрик тизимлар билан шуғулланувчи Neurotechnology корпорацияси томонидан ишлаб чиқилган. Neurotechnology корпорацияси VeriLook SDK дан ташқари бармоқ излари орқали, кўз орқали ва овоз орқали шахсни таниб олувчи VeriFinger SDK, VeriEye SDK ҳамда VeriSpeak SDK каби тизимларни ҳам ишлаб чиққан [21]. VeriLook SDK тизими веб муҳитда ҳам ишлаш имкониятига эга. Қуйида VeriLook Fase SDK асосий хусусиятлари ёритилган:

  • камерадаги тирик инсон юзини расмидан фарқлай олиш;

  • VeriLook 10.0 жуда аниқ ва тез юзни топиш имкониятига эга бўлиб, кадрдаги тасвирдан юзларни аниқлаш учун 0,01 дан 0,86 сониягача вақт сарфлайди. Юз соҳалари аниқлангач уларни бир намунага келтириш учун бор йўғи 0,6 сония вақт сарфлайди;

  • кадрдаги одамлар жинсини олдиндан белгиланган кўрсаткич бўйича ажратиш;

  • шахс юзидаги эмоцияни ғазаб, нафрат, қўрқув, хурсандлик, хафалик ва хайратланиш каби ҳиссиётлар бўйича таҳлил қилиш;

  • юз соҳасини 68 та нуқтадан иборат шаблон бўйича ажратиб олади;

  • юз соҳасини ажратиб олишда маълум хусусиятлар (табассум, очиқ оғиз, юмуқ кўз, кўзойнак, қора кўзойнак, соқол ва мўйлов) бўйича таҳлил қилиш;

  • шаблондаги юз тасвири бўйича ёшни аниқлаш;

  • базага тасвирни ёзаётганда сифат кўрсаткичларини белгилаш. Таниб олиш аниқлигини ошириш учун суратлардан энг сифатлисини ажратиш ва уни базага ёзиш;

  • бошнинг олд тарафдаги камерага нисбатан ён томонга 450 ва юқорига 150 оралиқда таниб олиш;

  • шаблонларни базага ёзиш, бир одамнинг юзини бир нечта кўринишларини турли манбаларга, турли вақтларда сақлаш. Бу ўз навбатида суратларни солиштиришда таниб олиш аниқлигини оширади;

  • VeriLook юзларни солиштиришда бирга бир (верификация) ва бирга кўп (идентификация) режимларида ишлайди. VeriLook 10.0 версияси бир сонияда 40 000 та юзни солиштириш имкониятига эга;

  • VeriLook 4kB дан 7kB гача бўлган ҳажмдаги файлларни солиштиради;

  • Microsoft Windows, Android, iOS, Linux ва Mac OS X каби операцион тизимларида ишлайди [22].


Download 0.96 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling