Юз тасвири бўйича шахсни идентификация қилиш методлари ва алгоритмлари


Download 0.96 Mb.
bet10/13
Sana15.01.2023
Hajmi0.96 Mb.
#1093965
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13
Bog'liq
1 боб

Юзни аниқлаш ва кузатиш. Ушбу компонента актив видеокузатув тизимларини лойиҳалашда муҳим аҳамиятга эга бўлган қисм ҳисобланади. Юзни аниқлаш алгоритмининг хоссалари (аниқлилик даражаси, ёруғлик ва бурилишларга нисбатан барқарорлиги, тезлиги, ресурсларга талаби ва бошқалар) тўғридан-тўғри таниб олиш тизимининг умумий хусусиятларига таъсир ўтказади. Агар юз тасвири аниқланмаган бўлса, албатта таниб олинмайди. Юзни аниқлаш ва кузатиш алгоритмлари натижасига таъсир қилувчи омиллар сирасига қуйидагиларни келтиришимиз мумкин:

  • юзнинг йўналиши. Юзнинг қулоқ, бурун, оғиз каби компоненталари фронтал, ёндан ва ҳар хил кўриш бурчакларидан турли кўринишларда намоён бўлади. Бундай ҳолларда юзни кузатиб бориш мумкин бўлсада, аниқлаш бир мунча қийинчиликлар туғдиради:

  • юзнинг ташқи кўринишидаги ўзгаришлар. Бунга бош кийими, соқол, мўйлов, кўзойнак кабиларни мисол қилиш мумкин. Аёллар юзнинг ранги ва тузилишини сезиларли ўзгариши сабаб бўлувчи пардоз бўёқлари ҳам юзни аниқлашда қийинчиликлар пайдо қилади:

  • юз ифодаси. Инсоннинг юз ифодаси юзнинг ташқи кўринишига бевосита таъсир қилади. Кузатув тизимлари ушбу ўзгаришларга барқарор бўлиши зарур. Чунки аксарият ведео кетма-кетликларда бундай ҳолатлар кўп учрайди:

  • окклюзиялар. Юзнинг баъзи таркибий қисмлари тасвирда бошқа юзлар ёки, объектлар билан тўсилган бўлиши мумкин. Кузатув алгоритмлари бундай муаммоларни ечишга қодир бўлиши керак:

  • тасвирга олиш шароитлари. Тасвир ҳосил қилинаётганида ёруғлик (спектр, интенсивлик, манбанинг тарқалиши), об ҳаво ўзгаришлари (шамол йўналиши, ёмғир, туман) ва камера характеристикаси (сенсор сезувчанлиги, линза) юз тасвири кўринишига таъсир кўрсатади

  • юз ўлчами ёки, камерагача бўлган масофа. Видеокузатув тизимларида юзни аниқлаш ва кузатиш тизимларида суратга олиш ўлчаилари ва камерадан объектгача бўлган масофани ҳисобга олиш зарур. Одатда нормал ҳолатдаги видеоларда юз тасвири жуда кичик кўринади.

Юзни аниқлаш алгоритмлари тез ишлаши ҳамда кўринишнинг ўзгариши, юзнинг ўлчами ва тасвирга олиш шароитлари каби ўзгаришларга барқарор бўлиш керак. Кузатув алгоритмлари юз йўналиши, ифодаси ва окклюзия каби юзни аниқлашга ҳалал берувчи омилларга барқарорликни ошириши зарур. Ушбу муаммоларни барчасини бартараф этиш анчагина мушкул вазифа ҳисобланади. Айниқса жорий вақт режимида бу масалаларни ечиш етарлича мураккаб алгоритмларни ишлаб чиқишга талаб қилади. Шунга қарамай ҳозирда кўплаб компаниялар таклиф этаётган жорий вақт режимида юзни аниқлаш ва кузатиш алгоритмлари юқори самарадорлик кўрсатмоқда.

Download 0.96 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling