З. М. Махмудов, С. Н. Искандарова Операцион тизимлар ва


Download 1.04 Mb.
Pdf ko'rish
bet60/71
Sana27.10.2023
Hajmi1.04 Mb.
#1727380
1   ...   56   57   58   59   60   61   62   63   ...   71
Bog'liq
Операцион тизимлар

QNX архитектураси 
QNX – шахсий компьютерлар учун, тақсимланган ҳисоблашларни
самарали ташкил этишга имкон берувчи реал вақт ОТ ларидир. 
Тизимда масалалар орасидаги алоқа концепцияси, бир масаладан 
иккинчисига узатиладиган ахборотлар асосида ташкил этилган бўлиб, бу 


148 
масалалар ҳам битта компьютерда, ҳам локал тармоқ орқали боғланган турли 
компьютерларда ечилиши мумкин. Реал вақт ва жараёнлар орасидаги алоқа 
концепцияси, QNX ОТ и учун ишлаб чиқиладиган дастурий таъминоти ва 
тизим устунликларидан максимал фойдаланишга ҳаракат қиладиган 
дастурчига ҳам таъсир кўрсатади. 
QNX ОТ и микроядроси бир неча ўн килобайт хажмга эгадир (баъзан 
10 кбайт, баъзан 32 кбайт ва баъзан 46 кбайт), яъни бу мавжуд ОТ лар ичида 
энг кичик ядродир. 
Бу ядро ичида қуйидагилар жойлашган:
- IPC (Inter Process Communication) – жараёнлар орасидаги боғланиш; 
- узилишлар редиректори
- масалалар 
бажарилишини режалаштириш блоки (масалалалар 
диспетчери); 
- маълумотларни қайта жўнатиш тармоқ интерфейси (Net менеджер) 
Тақсимланган ҳисоблашларни ташкил этишнинг асосий 
механизмлари 
QNX, самарали тақсимланган ҳисоблашларни ташкил этишга имкон 
берувчи тармоқ ОТ и ҳисобланади. Бунинг учун ҳар бир “тугун” деб 
аталувчи машинада, юқорида айтиб ўтганимиз Net менеджери ҳам, ядро ва 
жараёнлари менеджеридан ташқари, ишга туширилиши керак. Net 
менеджери тармоқнинг аппарат жиҳатдан амалга оширилишига боғлиқ эмас. 
Бундай аппарат мустақиллик тармоқ драйверлари ҳисобига амалга 
оширилади. 
QNX операцион тизимида турли хил технологияли тармоқлар учун 
драйверлар мавжуд: Ethernet, Fast Ethernet, Arcnet, IBM Token Ring ва 
бошқалар. Бундан ташқари, кетма-кет канал ва модем орқали тармоқ ташкил 
этиш имкони мавжуд. 


149 

Download 1.04 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   56   57   58   59   60   61   62   63   ...   71




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling