Заки достонлари


а) {[ бирдан бешгача миқдор номи] + [кам] + [ йигирмадан


Download 1.42 Mb.
Pdf ko'rish
bet36/118
Sana21.04.2023
Hajmi1.42 Mb.
#1375985
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   118
Bog'liq
ХАЛҚ ОҒЗАКИ ДОСТОНЛАРИ ТИЛИНИНГ ЛИНГВОСТАТИСТИК ТАҲЛИЛИ

а) {[ бирдан бешгача миқдор номи] + [кам] + [ йигирмадан 
юзга қадар миқдор номи] = (саноқ сон)}. Масалан: Орадан бир кам 
қирқ кун ўтди, бир кам қирқ кун деганда, равзадан овоз келди 
(Алп.15). Зулхумор ойнинг бу ёғида тўқсон беш, бу ёғида тўқсон 
беш – ўн кам икки юз кокили бор (Рав.34). Тожни тақиб хос саллани 
ўрайман // Иккам тўқсон қўрғонни мен сўрайман (0.24). 
Айрим сонларнинг ишлатилишида баъзи фонетик ўзгаришлар рўй 
беради. қайда борсанг, Шоҳимардон ёр бўлсин, // Ўн иккимом, 
чилтон жиловдор бўлсин (Алп.85). Олтойгача жавоб йўқдир улингга 
(Рус.372). Ўнолтуруғ Бойсун – Қўнғирот элига // Илгари пайдо бўлди 
Добонбий (Алп.313). Мисоллардаги ўн иккимом, олтойгача, 
ўнолтуруғ бирикмаларда товуш тушиши, қисқариш ҳодисалари юз 
берган бўлиб, тилдаги бирикмалдар нутқ талаби билан қисқарган. 
Улар адабий тилда ўн икки имом, олти ойгача, ўн олти уруғ деб 
таллаффуз қилинади. 
Бир сони ўрнида тоқ (А.i=1; Р.i=1), якка (А.i=11; Р.i=9), ёлғиз 
(А.i=101; Р.i=29) сўзлари қўлланилиб, бир ўзи, танҳо маъноларини 
англатаверади. Мени ташлаб ҳеч бир ёққа кетмасдинг // Ҳандақ ичра 
ёлғиз қолдим, энажон (О.69). Жабр қилди шундай якка ўғлига (О.84). 
Иягининг ўртасида битта туки бор экан, у ҳам бир қарич бўлиб ўсган, 
бу ёлғиз соқолга қимматбаҳо яхши тошлардан териб солган (Рав.40). 
Оққиз шундай қиз эди: оти Оққиз Зулхуморга нақ қиз, ўзи тўлган соғ 
қиз, ўрта бўйли соғ қиз, ўйнагани боғ қиз, уйқичи эмас, соғ қиз, эри 
йўқ тоқ қиз (Рав.46). 
Икки сон ўрнида контекст талаби билан қўш сўзи синоним 
сифатида ишлатилади. Суйганларинг қўш кокилли ул бўлсин (О.64). 

Download 1.42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   118




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling