Заки достонлари


Икки сони қисқарган шаклда ҳам қўлланилади. Хуршидойнинг  ик


Download 1.42 Mb.
Pdf ko'rish
bet37/118
Sana21.04.2023
Hajmi1.42 Mb.
#1375985
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   118
Bog'liq
ХАЛҚ ОҒЗАКИ ДОСТОНЛАРИ ТИЛИНИНГ ЛИНГВОСТАТИСТИК ТАҲЛИЛИ

Икки сони қисқарган шаклда ҳам қўлланилади. Хуршидойнинг 
ик кўзини ёшлагин,// Отанг касал дегин, вахтин хушлагин (Хур.180). 
б) {[саноқ сон]+[эгалик қўшимчаси]=(саноқ сон)}; {[саноқ 
сон]+ [келишик қўшимчаси]=(саноқ сон)}. Бу қолипларнинг 
ҳосиласидан лексик миқдор маъносидан ташқари отга хос ифода ва 
вазифа маънолари ҳам англашилади. Бунда саналмиш сўзлар 
қўлланмайди: Ёв бошига балолар ёғдирайлик // Бирин кўзлаб, ўнин 
бошин олайлик (О.54). Боринглар, ёр деса, мен Оқтошдан бир эмас
ўнини олиб бераман, - деди (О.78). 


41 
в) [саноқ сон+[уйли;уруғ;танга;йил;ой;кун]. Бу қолипдаги 
бирикмалар кўпинча ажралмаган ҳолда ишлатилади. Улар бир 
бирикма саналади. Масалан: Маслаҳат бер, ўн минг уйли қариндош! 
(Алп.20). Мен ўн олти уруғ Қўнғирот элининг ҳам бойи бўлсам, ҳам 
шойи бўлсам, мен кимга закот бераман (Алп.18). 
Дона сон. [саноқ сон]+ [-та]=(дона сон)] қолипи чексиз 
миқдорда дона сонларни бериши мумкин. Кам фахм, ҳеч нарсага 
тушунмайдиган аёл юз ўн тўртта деганига думоғи чоғ бўлиб, 
кўнгли кўтарилиб (Алп.334). Тонг отган сўнг қирқта айёр билан 
мастонни йиғдириб келди (Ойс.9). Мени десангиз маслаҳат шул: 
Доро подшонинг Ирам боғида парилар мамлакатидан келтирган 
париларидан қирқта парини, қирқта мастон, қирқта айёрни менга 
қўшасиз (Ойс.9). 
Дона сон -та қўшимчасини олиши ҳам, олмаслиги ҳам мумкин. 
Бу сўздайтиб сағир Ёдгор қаради // Кўпкаридан икки отли келади 
(Алп.341). Болам, менинг олти ўғлим бор эди (Рав.24). Эронда ўн 
отли келди (Ойс.14).
Шунингдек, жуфт ҳолда ҳам қўлланилиб, икки хил қолипда 
воқеалашади: 
а) [сон-сон+та] қолипида: Биров эмас, уч-тўртта бўп борайин // 
Бориб каттасига меҳмон бўлайин (Алп.40). 

Download 1.42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   118




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling