Заки достонлари


қанча (А.i=78; Р.i=19), неча


Download 1.42 Mb.
Pdf ko'rish
bet35/118
Sana21.04.2023
Hajmi1.42 Mb.
#1375985
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   118
Bog'liq
ХАЛҚ ОҒЗАКИ ДОСТОНЛАРИ ТИЛИНИНГ ЛИНГВОСТАТИСТИК ТАҲЛИЛИ

қанча (А.i=78; Р.i=19), неча (А.i=220; Р.i=36) олмош сўроқ 
маъносини эмас, балки ноаниқлик, кўплик, тахминий миқдорни 
ифодалайди: Қанча сўқим, қанча қуйни сўйдирди// Неча ердан энди, 
учоқ уйдирди (Рус.444). Неча вақт мен эдим қўнғиротда султон 
(Алп.228). 
Ўзлик олмоши ўз сўзининг матнда ўзавон шаклида учрайди ва 
турли хил модал жилолар ифодалаш учун хизмат қилади: Орқаравон 
эшитиб, шу мусофир бойларда бир қиз бор эмиш, деб булар ҳам 
ўзавонда маслаҳат қилади (Алп.24). Қалмоқ тарафига қараб, йўлда 
ўзавонига бу гапларни айтиб кетиб бораяпти (Алп.219). Йўлга кириб 
ўзавонда калма айтиб жўнай берди (Алп.99). 
Белгилаш олмоши ҳар нима- ҳарна (А.i=2; Р.i=6) «ҳар хил 
нарса», «ҳамма нарса» маъносини ифодалаб, бирор фикрни 
кучайтириб, таъкидлаб кўрсатиш учун ишлатилади. Матнда унинг 
қисқарган шакли ҳам қўлланади: Ҳарна дардин карвонларга айтади 
(Алп.200). Олиб қайтсам шоҳнинг қизин миндириб // Ҳарна десам 
айтганимга кўндириб (Рус.413). Ҳарна йўқу борим, сенга йўл бўлсин? 
(Рав.12). 
Умуман, олмошлар ўзбек халқ достонлари тилида самарали 
ишлатилиб, услубий роли беқиёсдир. Олмошларнинг деярли барчаси 
тортилиши ҳодисасига учраб, бунда сўз шаклларини бутун бир 
бўғини ёки айрим унли, ундош фонемалар туширилиб талаффуз 
этилади. Бу ҳодиса оғзаки ижро жараёнида маънога путур 
етказилмаган ҳолда, талаффузни мукаммал даражада осонлаштиради. 
1.5. Сон сўз туркуми 
Сонлар ўзининг қуйидаги хусусиятлари билан отдан фарқланади:
1. Сон маънан мавҳум хусусиятга эга бўлиб, предметнинг сон, 
миқдорини ифодалайди. 
2. 
Сонлар кўпликни қабул қилмайди – қабул қилган тақдирда, 
у отлашади. 
3. 
Сонлар ўзидан олдин аниқловчини қабул қилмайди
1

1
Ҳозирги замон ўзбек тили. Тошкент, 1957.- 357 б. 


40 
Ўзбек халқ достонларида учрайдиган сонлар айрим ўзига хос 
хусусиятларга эга. Саноқ сон сўзлар қуйидаги қолипларда намоён 
бўлади: 

Download 1.42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   118




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling