Ўзбекистон 0, л-4112 Х л-70 комбинацияларининг F2дурагайларида тола қоплами (тук ва тола) нинг ирсийланишини ўрганиш”


-боб. БошланFич материал, Тажриба услуби


Download 365.5 Kb.
bet5/9
Sana08.05.2023
Hajmi365.5 Kb.
#1444721
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
БМИ-Эшболтаева М.С.

2-боб. БошланFич материал, Тажриба услуби
ва ўтказилиш шароити
2.1. Тажриба материали
Тажриба ўтказиш учун бошланғич материал сифатидаЎзбекистон Миллий университетининг Fўза генетикаси ва ген коллекцияси лабораториясида академик Мусаев Д.А. раҳбарлигида яратилган ғўзанингG. hirsutumL.турига мансуб генетик коллекциясининг интрогрессив Л-4112 линияси ҳамда Л-70 изоген линияларидан фойдаланилди. Л-4112 линия Д.А.Мусаев ва Х.Аҳмедовлар томонидан яратилган.
Л-4112 линиянинг яратилишида Жанубий Америкадан келтирилган толаси узун ва пишиқ,фузариоз вилт касаллигига чидамли G.peruvianum кенжа ғўза тури, Шимолий Америкадан келтирилган вертициллозли вилт касалига, ҳашаротларга, -8оС гача совуққа читамли, толаси кам, лекин унинг пишиқлиги ва нафислиги юқори даражада бўлган G .thurberii ёввойи тури ҳамда G barbadense турига кирувчи бизда илгари экилган тола сифати жуда юқори ( I тип )бўлган , лекин фузараиоз вилт касаллиги чидамсиз ингичка толали 2 И 3 , 10964 , 35 – 1 навлар ўзаро чатиштирилди. Ғўзанинг ушбу учта турларининг дурагайлари авлодларида кўп йиллик танлаш натижасида қатор юқоридаги белгилари бўйича ноёб синтетик интрогрессив донор линялар олинди. Кейинчалик бу донор линиялар G hirsutum L нинг бизда экилаётган ўрта толали 108 –Ф, С-4727 навлари ҳамда коллекцион намуна “Краснолистная Акала” билан чатиштирилди. Олинган F 1 дурагайларида рекомбиногенезни кўчайтириш мақсадида уларнинг чигитига экспериментал мутагенез методи қўлланилди. Уларнинг авлодлари генетик таҳлил қилиниб мақсадга муофиқлари танланилиб сақлаб бориш натижасида тола сифати ва ҳосилдорлиги юқори ва вилт касалига чидамли бўлган янги истиқболли Л- 608 Л 620, шу жумладан Л 4112 ҳамда ўсимликлари антоцион рангли Л – 38 L – 39 интрогрессив линялари яратилди . Бизнинг тажрибада қатнашаётган Л- 39 линиянинг морфо - биологик тафсифи қуйидагича :
Туки – пирамидал шаклда . Ўртача барг қопламига эга . Кучсиз тукланган
Пояси - тик турувчи , асосий поянинг бўйи 95 – 100 см. Симподиал шохлари чекланган II- III кенжа типли , 1 – 2 моноподиал шоҳларга эга.
Барглари – барг пластинкаси ўртача катталикда, панжасимон – бўлинма шаклида, ранги оч яшил, кучсиз тукланган. барг нектардонларига эга.
Гули – ўртача катталикда. Гултожибарглари оч сариқ рангда, гултожбарглар антоциан (қизғиш) доғи йўқ. Гулёнбарглари юраксимон шаклда , тишчали.
Кўсаги тухумсимон , ранги яшил 4 – 5 чаноқли. Кўсакларнинг юзаси билинар - билинмас ғадур – будур. Гассипол безчаларига эга.
Линия – 70 (-расм) Бу линия Л - 720 коллекцион намунани 6 – 7 йил давомида ўз – ўзидан чанглатиш ва танлаш йўли билан олинган. Линия тўлиқ туксиз ва толасиз. Битта кўсагининг оғирлиги 2,5 – 3 г. 1000 та чигит оғирлиги эса 100 – 105 г.
Чигит тукланишининг генотипи бўйича доминант яланғоч урғли ҳисобланади.
Тупи – конуссимон, ўртача қалинликдаги барг қопламига эга.
Пояси - тик турувчи, кучсиз тукланган, поянинг қуёшга қараган томони қизғиш рангда. Симподиал шохлари чекланмаган 2 – 3 кенжа типли, моноподиал шохлари 2 – 3 та. Асосий поянинг бўйича 100 - 105 см.
Барглари - ўртача катталикда, барг пластинкаси - панжасимон – бўлинма шаклда, ранги оч яшил кучсиз тукланган . Барг нектардонларига эга.
Гули – ўртача катталикда. Гултожибарглари оч – сариқ рангда, асосларида антоциан доғи йўқ. Чангчилари оч – сариқ рангда. Гулёнбарглари юраксимон шаклда, тишчали.
Кўсаги – тухумсимон, кўсагининг юзаси текис, 4 – 5 чаноқли, ранги оч яшил. Чигитлари бир – бирига ёпишган.



Download 365.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling