Œзбекистон алоšа ва ахборотлаштириш агентлиги тошкент ахборот технологиялари университети урганч филиали информацион тизимлар


Download 1.28 Mb.
bet32/95
Sana10.03.2023
Hajmi1.28 Mb.
#1256845
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   95
Bog'liq
information tizimlar maruza

Компьютер (ќисоблаш) тармођи - бу, маълумотларни таšсимлаб šайта ишлаш талабларини šондирувчи ягона тизимга алоšа канали ёрдамида уланган компьютерлар ва терминаллар жамланмасидир.
Компьютер тармођининг умумлашган тузилмаси
Компьютер тармођи кœп машинали ассоциациянинг олий шакли саналади. Компьютер тармођининг кœп машинали ќисоблаш комплексидан асосий фарšини кœрсатамиз.
Биринчи фарš - ќажм, œлчам. Кœп машинали ќисоблаш комплекси таркибига одатда битта бинода жойлашган иккита, кœпи билан учта ЭЌМ киради. Ќисоблаш тармођи бир-биридан бир неча метрдан тортиб œн, юз ва ќатто минг км узоšда жойлашган œнлаб, юзлаб ЭЌМдан иборат бœлиши мумкин.
Иккинчи фарš - вазифаларнинг ЭЌМлар œртасида бœлиниши. Агар кœп машинали ќисоблаш комплексида маълумотларни šайта ишлаш, уларни узатиш ва тизимни бошšариш битта ЭЌМда бажарилган бœлса, ќисоблаш тармођида бу вазифа турли ЭЌМлар œртасида таšсимланган.
Учинчи фарš - тармоšда ќисобларни маршрутлаштириш вазифасини ќал этиш зарурлиги. Тармоšда ќар бир ЭЌМдан бошšасига ЭЌМларни бир-бири билан бођловчи алоšа каналларининг аќволига šараб узатилиши мумкин.
Ќисоблаш техникасини, алоšа аппаратуралари ва маълумотларни узатиш каналларини битта комплексга бирлаштириш кœп машинали ассоциациянинг ќар бир элементи томонидан œзига хос талаблар сœрайди, шунингдек махсус атамаларнинг шаклланишини талаб šилади.
Тармоš абонентлари - тармоšда ахборотларни юзага келтирувчи ёки истеќмол šилувчи обќектлар.
Алоќида ЭЌМлар, ЭЌМ комплекслари, терминаллар, саноат ишлари, раšамли дастур орšали бошšариладиган дастгоќлар ва ќоказо абонент бœлиши мумкин. Ќар šандай абонент тармођи станцияга уланган.
Станция - ахборот узатиш ва šабул šилиш билан бођлик вазифаларни бажарувчи аппаратура.
Абонент ва станция мажмуини абонент тизими деб аташ šабул šилинган. Абонентларнинг œзаро алоšасини ташкил этиш учун узатувчи моддий восита керак.
Узатувчи моддий муќит бу алоšа тармођи ёки электр сигналлари тарšатиладиган кенглик ва маълумотларни узатиш аппаратураси.
Бундай ёндашув ќар šандай компьютер тармођини абонентлар тизими ва коммуникация тармођининг мажмуи сифатида кœриб чиšишга имкон беради.
Ќисоблаш тармођининг таснифи
Абонент тизимининг ќудудий жойлашувига кœра ќисоблаш тармођини учта асосий синфга бœлиш мумкин:

  • глобал тармоšлар (WAN - Wide Area Netwоrk);

  • минтаšавий тармоšлар (MAN - Memrороlitan Area Netwоrk);

  • локал тармоšлар (WAN - Lоcal Area Netwоrk).

Глобал ќисоблаш тармођи турли мамлакатларда, турли šитќаларда жойлашган абонентларни бирлаштиради. Абонентлар œртасидаги œзаро алоšа телефон тармођи, радио-алоšа ва йœлдош оркали алоšа тизими базасида амалга оширилади. Глобал ќисоблаш тармођи барча инсониятнинг ахборот ресурсларини бирлаштириш ва ушбу ресурсга киришни ташкил этиш муаммосини ќал этади.
Регионал (минтаšавий) тармоšлар бир-биридан маќлум бир масофада жойлашган абонентларни бођлайди. У алоќида мамлакатнинг катта шаќридаги, иšтисодий минтаšадаги абонентларни œз ичига олади. Минтаšавий ќисоблаш тармођининг абонентлари орасидаги масофа œнлаб, юзлаб км ни ташкил šилади.
Локал ќисоблаш тармођи унча катта бœлмаган ќудудда жойлашган абонентларни бирлаштиради. Ќозирда локал ќисоблаш тармођи тарšалган ќудудда аниš чегара йœš. Одатда бундай тармоš аниš бир жойга бођланган. Локал ќисоблаш тармођига мансуб синфга алоќида корхоналар, фирмалар, банклар, офислар тармођи киради. Бундай тармоš 2-2,5 км ќудудни šамраб олади.
Глобал, минтаšавий (регионал), локал ќисоблаш тармоšлари кœп тармоšли иерархияни ташкил этади. Улар улкан ахборот тœпламини šайта ишловчи кучли иšтисодий воситани яратиб, чексиз ахборот ресурсига кириш имконини беради. Локал ќисоблаш тармођи минтаšавий тармоš таркибига компонент сифатида кириши мумкин. Минтаšавий тармоš глобал тармоššа кириши ва ниќоят, глобал тармоš мураккаб тузилмани ташкил этиши мумкин.
Мисол. INTERNET компьютер тармођи машќур глобал тармоš ќисобланади. Унинг таркибига кœпгина эркин бирлашган тармоšлар киради. INTERNETга кирувчи ќар бир тармоš ичида аниš алоšа тузилмаси ва маќлум бошšарув таркиби мавжуд. INTERNET ичида маќлум бир фойдаланувчи учун турли тармоклар œртасидаги бирлашиш тузилмаси ва усуллари ќеч šанаšа аќамиятга эга эмас.
Ќозирдаги кунда ќар šандай бошšарув тизимининг ажралмас унсури бœлиб šолган шахсий компьютерлар локал ќисоблаш тармођи яратиш борасида шов-шувга сабаб бœлмоšда. Бу ќам œз навбатида замонавий ахборот технологиясини ишлаб чиšиш заруриятини келтириб чиšарди.
Шахсий компьютерлар фан ва техника, ишлаб чиšаришнинг турли тармоšларида šœллаш амалиёти шуни кœрсатдики, ќисоблаш техникасини татбиš šилишда алоќида ШК эмас, балки локал ќисоблаш тармоšлари кœпроš самара беради.
Ќар šандай коммуникация тармођи албатта šуйидаги асосий компонентларни: узатиш (передатчик), хабар, узатиш воситаси, šабул šилиш (приёмник)ни œз ичига олади.

Download 1.28 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   95




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling