Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи dsc


-жадвал.  Педагогик тажриба-синов жараѐнида экспериментал танланма миқдори


Download 0.89 Mb.
Pdf ko'rish
bet18/41
Sana08.03.2023
Hajmi0.89 Mb.
#1251016
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   41
Bog'liq
Tuxtasinov Ilxomjon

3-жадвал
Педагогик тажриба-синов жараѐнида экспериментал танланма миқдори 
ОТМ 
Босқичлар 
2016-2017 ўқув йили 
2017-2018 ўқув йили 
Дастлабки 
тест 
Якуний 
тест 
Дастлабки 
тест 
Якуний 
тест 
ТГ 
НГ 
ТГ 
НГ 
ТГ 
НГ 
ТГ 
НГ 
ЎзДЖТУ 
1-босқич 
11 
11 
11 
11 
13 
13 
12 
11 
2-босқич 

15 

15 
11 
11 
11 
11 
3-босқич 
14 
13 
13 
13 

15 

15 
СамДЧТИ 
1-босқич 
14 
10 
14 
10 
20 
19 
21 
20 
2-босқич 
11 
11 
11 
11 
14 
10 
14 
10 
3-босқич 
16 
16 
16 
16 
11 
11 
11 
11 
ТДЎАУ 
1-босқич 




21 
21 
21 
21 
2-босқич 




27 
26 
27 
26 
ЖАМИ 
75 
76 
74 
76 
126 
126 
126 
125 
Педагогик тажриба-синовнинг амалий босқичида таржимон тайѐрлашда 
касбий компетенцияларни эквивалентлик ҳодисаси асосида ривожлантириш 
таъкидловчи, шакллантирувчи ҳамда назорат қилувчи бўлиб, «Таржима 
назарияси ва амалиѐти» гуруҳларида параллел ва аралаш олиб борилди. 
Педагогик тажриба-синов жараѐнида таржимон тайѐрлашда касбий 
компетенцияларни эквивалентлик ҳодисаси асосида ривожлантириш 
кўрсаткичлари видео-кейс, аудио-кейс топшириқлари, таржима машқларини 
бажариш жараѐнида аниқланган.
Умумлаштирувчи босқичида ишлаб чиқилган тажриба-синовни 
натижалаш алгоритми олий таълим муассасалари амалиѐтига жорий 
қилинган. Натижалар ва хулосаларга кўра олиб борилган барча таълим 


25 
муассасаларининг тажриба ва назорат гуруҳларидаги кўрсаткичлар таҳлили 
шуни кўрсатадики самарадорлик 1.25 фоизга юқори эканлигини математик-
статистик усуллар орқали исботланди. Ушбу натижаларни олий таълим 
муассаларида қандай ўсишга эга эканлиги қуйидаги 4-жадвалда келтирилган, 
бунда критик қиймат Т
кр
=7,81 билан таққосланган (4-жадвалга қаранг):
4-жадвал. 
Тажриба ва назорат гуруҳларининг тажриба-синов натижалари 
ОТМ 
Босқичлар 
Гуруҳлар 
Тажриба гуруҳи 
Назорат гуруҳи 
сони 5 



сони 




2016-2017 ўқув йили 
ЎзДЖТУ 
1-босқич 
11 
4



11 
3



2-босқич 

3



15 
2



3-босқич 
13 
4



13 
1



СамДЧТИ 
1-босқич 
14 
4



10 
2



2-босқич 
11 
4



11 
2



3-босқич 
16 
5



16 
2



2017-2018 ўқув йили 
ЎзДЖТУ 
1-босқич 
12 
4



12 
2



2-босқич 
11 
3



11 
2



3-босқич 

3



15 
3



СамДЧТИ 
1-босқич 
21 
9



25 
4

12 

2-босқич 
14 
5



10 
2



3-босқич 
11 
4



11 
2



ТДЎАУ 
1-босқич 
21 
9



25 
3

15 

2-босқич 
27 
12
11 


26 
4

13 

Педагогик тажриба-синов жараѐнида тажриба гуруҳидаги балларнинг 
ўртача қийматини назорат гуруҳига нисбатан юқори эканлиги маълум бўлди. 
Демак, олиб борилган тадқиқот ишлари самарали эканлиги исботланди. Энди 
баҳолашнинг самарадорлик кўрсаткичини аниқлаш учун ишонч оралиқ 
интерваллари топилади: тажриба гуруҳидаги ишонч оралиқ интервалида
n
S
t
x
x




га тенг, назорат гуруҳида эса: 
n
S
t
y
y




га тенг. Бу ерда 
x
S
у
S
лар танланма дисперция ҳисобланиб у қуйидаги 
формула орқали топилади: 
Топилган натижалардан тажриба гуруҳи учун ишончли интервал 
топилади:


26 
n
S
t
Х
а
n
S
t
Х
x
кр
х
x
кр






назорат гуруҳи учун ишончли интервал: 
n
S
t
Y
а
n
S
t
Y
y
кр
y
y
кр






Бундан сифат кўрсаткичлари: ўқитиш самарадорлигини баҳолаш мезони 
)
(
)
(
y
x
усб
Y
Х
К





> 1; 
билиш даражасини баҳолаш мезони 
)
(
)
(
y
x
бдб
Y
Х
К






>0; формулалар 
асосида топилади.
Ушбу формулалар асосида олинган натижаларни қуйидаги жадвалда 
келтирилган. Якуний тест натижаларига кўра 2017-2018 ўқув йилидаги 
босқичлар учун текширилди (5-жадвалга қаранг): 
5-жадвал. 
Математик-статистика формулалари асосида олинган натижалар 
Босқичлар 
Математик-статистика формулалари асосида олинган 
натижалар 
 
 
Ишонч 
оралиғи 
∆ 
Ўқитиш самара-
дорлигини 
баҳолаш мезони 
Билиш дара-
жасини баҳо-
лаш мезони 
1-босқич 
Тажриба 
4,13 
0,84 
[3,91;4,35] 0,22 
1,08 
0,71 
Назорат 
3,40 
0,85 
[3,19;3,62] 0,21 
2-босқич 
Тажриба 
4,15 
0,79 
[3,94;4,37] 0,22 
1,09 
0,84 
Назорат 
3,46 
0,93 
[3,10;3,63] 0,27 
3-босқич 
Тажриба 
4,07 
0,86 
[3,67;4,43] 0,38 
1,006 
0,86 
Назорат 
3,23 
1,09 
[2,81;3,65] 0,42 
Олинган натижалардан ишонч оралиқларининг бири-бири билан 
кесишмаслигини, ўқитиш самарадорлигини баҳолаш мезони бирдан 
катталиги ва билиш даражасини баҳолаш мезони нолдан катталигини кўриш 
мумкин. Бундан маълумки, тажриба гуруҳидаги ўзлаштириш назорат 
гуруҳидаги ўзлаштиришдан юқори экан.
ХУЛОСА 
«Таржимон тайѐрлашда касбий компетенцияларни эквивалентлик 
ҳодисаси асосида ривожлантириш» мавзусидаги докторлик диссертацияси 
бўйича олиб борилган тадқиқотлар натижасида қуйидаги хулосалар тақдим 
этилади: 
1. Таржимонлик компетенцияси таржимоннинг касбий маҳорати ва 
имкониятларини, унинг ижтимоий, коммуникатив ҳамда матнларни ўгириш 
қобилиятини тавсифловчи кенг қамровли тушунча бўлиб, унинг асосини 
аслият ва она тиллари ҳамда маданиятлари бўйича қобилият, билим, малака 
ва хулқ бирикмасидан иборат ахборот захираси ташкил қилади. Тилни бутун 
лексик тизими, грамматик шакллари ва қоидалари билан таржима қилиш 


27 
қобилияти, тилни мавжуд нутқ анъаналарига мос равишда барча тематик ва 
стилистик диапазонларда илмий-техник, бадиий асарлар ва расмий 
ҳужжатлар таржимасида қўллаш қобилияти таржима компетенциясининг 
асосий қисмидир. Шунингдек, таржима модели, таржима мазмуни, нутқ 
фаолиятининг бошқа турларидан уни ажратиб турадиган ўзига хослиги 
тўғрисидаги таржимон билимларининг мажмуи ҳам таржима компетенцияси 
концептуал таркибининг мазмунига киради. 
2. 
Таржимон томонидан ахборотни муваффаққиятли етказиб бериш 
унинг лисоний тайѐргарлигининг юқори даражада билан информацион 
захиранинг ҳам бўлишини тақозо этади. Айнан бир хил лисоний белгилар 
ҳар хил тилларнинг соҳибларида ва турли маданият вакилларида ҳар хил 
ассоциацияларни чақириши мумкин, нутқ регистрлари ҳамда суҳбатдошнинг 
социал статуси каби ижтимоий белгилар эса таржима жараѐнида алоҳида 
маданиятлараро компетенциянинг шаклланган бўлишини тақозо этади. 
Бадиий матн, техник матн ва реклама матнини таржима қилишда алоҳида-
алоҳида субкомпетенцияларни, яъни адабий меъѐрга мослаштириш 
компетенцияси, терминларни тўғри танлаш компетенцияси ҳамда 
реципиентларга таъсир этиш компетенциясини шаклланган бўлиши талаб 
қилинади.
3. Таржимон касбий фаолиятининг тўлақонли шаклланиши учун 
бўлажак таржимон мутахассисларда ахборот-қидирув ва технологик 
компетенцияларни шакллантириш таржимонлар тайѐрлаш бўйича таълим 
тизимининг таркибий қисмидан ўрин олиши зарур. Бунда асосий эътибор 
таржимон шахсида ахборот олиш ва қайта ишлаш методларини билиш, 
норасмий манбалардан олинган ахборотнинг тўғрилигини баҳолашни билиш, 
дастурий таъминот ва қидирув тизимларидан самарали фойдаланиш, шахсий 
таржима архивларини яратиш, таржима матнини тайѐрлаш, маълумотлар 
базасини яратиш ва уларни бошқаришни билиш, турли дастурлар ѐрдамида 
таржимани 
тайѐрлаш, 
компьютерлашган 
таржима 
имконияти 
ва 
чегараларини 
билиш 
билан 
боғлиқ 
ахборот 
захирасини 
тўлиқ 
шакллантиришга қаратилиши лозим. 
4. Таржима матни аслиятнинг тўлиқ коммуникатив ўрнини эгаллаши ва 
аслият таълим олувчи имкониятига тенг даражадаги бадиий завқ, мазмуний 
ва мундарижавий уйғун мувозанатни таржима таълим олувчисига тақдим 
этиши, у билан яхлитлик тасаввурини уйғотиши, кўп жиҳатдан, аслият ва 
таржима матн ўртасида функционал, мазмуний ва структуравий 
мувофиқликнинг яратилишига боғлиқ бўлади. Аслият ва таржима мазмуни 
орасидаги реал муносабатларни қарор топтириш, турли тилдаги матнларнинг 
маъновий яқинлигини таъминлаш таржима сифатининг асосий кўрсаткичини 
эквивалент ташкил қилади. Таржима матнининг эквивалентлик даражасини 
таъминлашга таъсир кўрсатадиган экстралингвистик омиллар ўрганилди ва 
тизимлаштирилди. Эквивалентлик ҳодисасининг лингвистик тузилмаларида 
тўлиқ, қисман ва мураккаб эквивалентлик кузатиладиган сўзлар доираси 
чегараланди. 


28 
5. Аслият тили соҳиблари маданиятига хос бўлган сўзларнинг таржима 
тилида эквивалентлари бўлмаган ҳолатлар ўрганилиб, тизимлаштирилди. 
Хос сўзлар доираси инглиз маданиятида ширинликни англатувчи сўзлар, 
миллатга хос миллий, тарихий, диний, маданий колорит ва маълум бир 
ҳудудга, миллатга оид сўзларни ифодаловчи семантик гуруҳлар билан 
чегараланди. Шунингдек, хос сўзларни таржима қилиш транскрипция, 
траслитерация, таржима орқали ясалган янги сўз – неологизм, сўзма-сўз 
таржима қилиш (калька), маъноси яқин сўз билан ўгириш, хос сўзни изоҳлаб 
баѐн қилиш, контекстуал муқобил билан алмаштириш каби усуллар тавсия 
этилди. 
6. Таржима жараѐни аслият матнидан ўгирилаѐтган матнга ўтишга ѐрдам 
берадиган аниқ операциялар тизимидан фойдаланишни талаб этади. Бу 
жараѐнда таржима усуллари ва таржима услублари таржима сифатини 
таъминловчи восита сифатида юзага чиқади. Таржима жараѐнида юзага 
келадиган 
қийинчиликлар 
таржима 
услуби 
орқали 
таржима 
мутаносибликлари ва таржима тузилишининг ўзгаришлари каби икки 
кўринишда намоѐн бўлади. Тадқиқот жараѐнида таржима методларининг 
қўлланишига нисбатан таржима мутаносибликларининг турлари ва таржима 
тузилишининг ўзгариши ўртасида ўзаро боғлиқлик мавжудлиги бир қатор 
йўналишлар бўйича аниқланди. 
7. Оғзаки таржимонлик касб сифатида ўзига хос кўникма ва 
малакаларнинг мажмуи билан тавсифланадиган, таржиманинг алоҳида 
статусига эга бўлган туридир. Оғзаки таржимонлик, ѐзма таржимонлик билан 
кўпгина умумий жиҳатларга эга бўлса-да, мулоқот нутқи пайтида 
воқеланадиган тиллараро ва маданиятлараро маълумотларни синхрон тарзда 
етказиб беришлиги билан ажралиб туради. Бу жиҳат оғзаки таржимонлик 
компетенциясини шакллантириш ва ривожлантириш бўйича таълим 
жараѐнини ташкил қилишда бир қатор дифференциал усул ва услублардан 
фойдаланиш 
заруратини 
ифодалайди. 
Таржимоннинг 
тинглаш, 
мнемотехника, 
трансформациялаш, 
тилдан 
тилга 
ўтиш, 
нутқий 
механизмларни бошқариш, оғзаки нутқ техникаси, таржима суръати ва 
таржима учун мўлжалланган матнни танлаш каби кўникмалар машқ 
турларини ишлаб чиқишни тақозо қилди. Ҳар бир кўникма мазмун кўлами 
бўйича таснифланди ва уни шакллантиришда фойдали бўлган машқ турлари 
дифференциал тарзда тизимлаштирилиб, оғзаки таржимага ўқитишнинг 
муайян босқичида татбиқ этишга имкон беради. 
8. Таржимон-мутахассисларнинг 
лингвистик 
компетенциясини 
ривожлантиришда тил бирликларининг, шу жумладан, қўшма сўзларнинг, 
гендер хусусиятларини ўрганиш алоҳида аҳамият касб этади. Бу ҳолат инглиз 
ва ўзбек тилларида эркак ва аѐлнинг ташқи кўриниши ва характеридаги хос 
хусусиятларни ифодаловчи, ҳам умумий, ҳам фарқли белгилари билан 
ажралиб турадиган, муҳим гендер бирликларини ажратиб олиш имконини 
берди. Гендерни ифодаловчи сўзлар ўзида ҳар бир халққа хос миллий 
маданиятнинг нозикликларини сақлаб қолади. Инглиз тилидан ўзбек тилига 
таржима 
қилиш 
жараѐнида 
бундай 
гендер 
компонентли 
маъно 


29 
нозикликларини ѐки лингвокультуремаларни адекват тарзда етказиб бериш 
масаласи бўлажак таржимон-мутахассисларда махсус билимлар захирасини 
шакллантириш заруратини ифодалайди. 
9. Инглиз ва ўзбек тилларида инсоннинг ташқи кўринишини ва 
характерини тасвирлаш учун хизмат қиладиган сўзлар гендер белгили ва 
гендер белгисиз турларга бўлинади. Сўзнинг семантик структурасида man, 
woman, girl, boy семаларининг мавжуд бўлиши/бўлмаслиги уларни ажратиб 
турадиган асосий белгидир. Матн таркибида гендер белгили лексиканинг 
стилистик ва когнитив-концептуал аҳамият касб этиши таржима жараѐнида 
нисбатан мураккаб ҳолатларнинг юзага келишига сабаб бўлади. Тадқиқотда 
инглиз ва ўзбек тилларида гендерни тасвирловчи қўшма сўзларнинг олти 
тури аниқланиши ҳар бир турга мансуб қўшма сўзларнинг тўлиқ таркиби 
манбалар асосида тизимлаштириш ва уларнинг тиллараро функционал 
типологияси аниқлашни тақозо қилади. 
10. Бадиий матн таркибида инсоннинг ташқи кўриниши ва характерини 
тасвирлашда қўлланилган услубий белгиланган қўшма сўзлар, яъни 
метафора, ўхшатиш, сифатлаш, метонимия, гипербола, перифраза, зевгма ва 
шу каби стилистик воситалар иккала тил материалида қўлланиш частотаси 
нуқтаи назаридан ўрганиш имкони берди. Қўлланиш частотаси бўйича инсон 
ташқи кўриниши ва характерини тасвирлашда метафора ва ўхшатиш 
биринчи ўринда туриши, сифатлаш ва гиперболанинг фаол иштироки ҳамда 
эпитетнинг от, равиш, абсолют қурилмалар асосида воқеланиши, зевгманинг 
инсон кийимларини тасвирлашдаги алоҳида аҳамияти, перифразанинг кўпроқ 
ўзбек тилида қўлланишини кўрсатиб берди. 
11. Педагогик тажриба-синов ташхис ва башорат қилиш, ташкилий-
тайѐргарлик, амалий ҳамда умумлаштирувчи босқичларда Ўзбекистон давлат 
жаҳон тиллари университети, Самарқанд давлат чет тиллар институти ҳамда 
А.Навоий 
номидаги 
Тошкент 
давлат 
ўзбек 
тили 
ва 
адабиѐт 
университетларида ташкил этилди. Педагогик тажриба-синов ишларида 
олинган 
натижалардан 
ишонч 
оралиқларининг 
бири-бири 
билан 
кесишмаслигини, ўқитиш самарадорлигини баҳолаш мезони бирдан 
катталиги ва билиш даражасини баҳолаш мезони нолдан катталигини 
исботлаш имконини берди. Натижалар ва хулосаларга кўра олиб борилган 
олий таълим муассасаларининг тажриба ва назорат гуруҳларидаги 
кўрсаткичлар таҳлили шуни кўрсатадики самарадорлик 1.25 фоизга юқори 
эканлигини математик-статистик усуллар орқали исботланди. 


30 

Download 0.89 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   41




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling