2461,
Зийнатли,
Барака,
Цирано-Берликумер
навлари
районлаштирилган.
Тўқсонбости
усулида Шантане, Нантская,
Зийнатли навлари
экишга тавсия этилади.
Нант-4 нави эрта баҳорда майса кўринган кундан бошлаб 45-50
кунда қозонингизга тушади. 110-120 кунда эса техник жиҳатидан
пишиб етилади.
Экиш усули: сабзи 60х60 см ёки қатор ораси 70 см. да экилади.
Экиш нормаси: сабзи гектарига 6-8 кг. ҳисобида экилади.
Уруғларнинг янги ва эскилигига (унувчанлик фоизига қараб) 10
фоиздан 30 фоизгача орттирилиши мумкин. 1000 дона уруғининг
вазни 1,6-2 г. келади.
Парваришлаш: Ўсимликларда 1-2 чинбарг пайдо бўлганда
биринчи ўтоқ ва ягона, ундан икки ҳафта ўтгач,
иккинчи ягона ва
ўтоқ ўтказилади. Биринчи ягоналашда сабзи 2-3 см, иккинчисида эса
5-7 см, бўлгани мақсадга мувофиқ бўлиб, текис ва товарбоп ҳосил
олинади. Қалин кўчат қолдирилган сабзининг ҳосилдорлиги камайиб
кетади.