Ўзбекистон фермер, дехқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши ўзбекистон тадбиркорлик ва фермерликни қЎллаб


Download 1.48 Mb.
Pdf ko'rish
bet14/33
Sana11.10.2023
Hajmi1.48 Mb.
#1699124
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   33
Bog'liq
пиёзи, саримсокпиёз

Ўғитларни бериш муддати. Режалаштирилган ҳосилга 
белгиланган фосфор ўғит йиллик миқдорининг 70-75 фоизи ернинг 
асосий ишловида, қолган қисми эса бороналашдан олдин берилади. 
Азот ўғитини эса вегетация даврида озиқлантириш пайтида тенг 
иккига бўлиб берилади. Биринчи озиқлантириш пиёз яганалаб, пиёз 
боши ўтоқ қилингандан сўнг, иккинчиси эса шакллана бошлаганда 
берилади. Пиёз ўсимлигига органик ўғитлардан янги гўнгни бериш 
тавсия этилмайди. Гўнг берилганда унинг таркибидаги бегона ўтлар 
уруғлари униб чиқиб, олинадиган ҳосилга салбий таъсир этади. 
Суғориш. Пиёз тўқсонбости усулида экилганида сув 
берилмайди. Ёғинлар ҳисобига тупроқ намига қишлайди. Эрта 
баҳордан бошлаб, тупроқ шароити ва об-ҳавога қараб, 5-6 марта 
суғорилади. Биринчи сув одатда баҳорги ёғин-сочин тўхтагандан 
кейин берилади. Кўклам серёғин келган йилларда бу муддат 
апрелнинг иккинчи ярмига, ёғингарчилик кам бўлган йилларда эса 
апрелнинг бошларига, айрим ҳолларда эса ҳатто март ойининг 
охирига тўғри келади. 
Сизот суви чуқур жойлашган бўз тупроқли ерларда кўкламнинг 
охири – ёзнинг бошларида пиёз ҳар 7-10 кунда суғорилади.Ҳар галги 
суғоришда гектарига 400-500 м

ҳисобидан сув берилади. 
Пиёзни тез-тез суғориш то пиёзбоши шаклланишининг 
охиригача давом эттирилиб, янги барг ўсиб чиққандан сўнг 
тўхтатилади. Июнь ойининг иккинчи ярмидан бошлаб, яъни 
пиёзбошининг ўсиши тўхтагандан кейин экин 12-14 кун оралатиб
икки марта суғорилади ва йиғиб-териб олишга бир ой қолганда 
суғориш тўхтатилади. Экин шу тарзда суғорилганда пиёзбоши 
қаттиқ, тиғиз ва узоқ сақланадиган бўлиб етилади. 
Сизот суви чуқур жойлашган бўз тупроқли ерларда пиёзни ўсув 
даврида 11-13 марта, сизот суви яқин бўлган участкаларда 7-9 марта 
суғориш керак. 
 
 
 
 
 
 

Download 1.48 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   33




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling