Тадқиқотнинг диссертация бажарилган олий таълим муассасаси илмий-тадқиқот ишлари режалари билан боғлиқлиги. Диссертация Ўзбекистон Миллий университети илмий-тадқиқот ишлари режасининг “Шарқ фалсафасининг долзарб муаммолари” мавзуси доирасида бажарилган.
Тадқиқотнинг мақсади Алишер Навоий таълимотида адолат тушунчасининг ижтимоий-фалсафий тамойилларини тадқиқ этишга оид методологик ёндашувларни умумлаштирган ҳолда фалсафий-тарихий таҳлил этиш.
Тадқиқотнинг вазифалари:
Халқпарварлик, ҳалоллик, тинчлик ва фаровонликни таъминлаш, қонунларга содиқлик хусусиятларини ўзида мужассамлаштирган адолатли ҳукмдор категориясини Фарҳод ва Искандар образлари қиёсий таҳлили орқали очиб бериш;
Алишер Навоий қарашларидаги адолат тушунчасининг мазмуни ва унинг анъанавий таснифи, эндотрансформацион (ички ўзгариш ва янгиланишлар) ва экзотрансформацион (ташқи ўзгариш ва янгиланишлар) ўзгаришлар методологиясини асослаш;
Алишер Навоийнинг “Садди Искандарий”, “Фарҳод ва Ширин” достонларидаги адолат категорияси ижтимоий-сиёсий феномен сифатида жамият барқарорлиги ҳамда халқ манфаатларини юзага чиқарувчи механизм эканлигини илмий концептуал асослаш;
“Хамса” асарида адолат тушунчаси билан боғлиқ ижтимоий конструкциянинг Фарҳод, Баҳром, Искандар каби бадиий образларида намоён бўлишини герменевтик таҳлил асосида очиб бериш.
Тадқиқотнинг объектини Алишер Навоий дунёқараши ва ижтимоий-фалсафий тамойиллари ташкил этади.
Тадқиқотнинг предмети Алишер Навоий таълимотида адолат тушунчасининг ижтимоий-фалсафий тамойилларини фалсафий-тарихий ёндашув асосида таҳлил этиш.
Тадқиқотнинг усуллари. Диссертацияда илмий билишнинг қиёсий таҳлил, анализ ва синтез, тизимлилик, умумлаштириш каби усуллари ҳамда объективлик, ворисийлик, тарихийлик ва мантиқийлик каби тамойиллардан фойдаланилган.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
Алишер Навоий қарашларидаги адолат тушунчасининг мазмуни эндотрансформацион (ички ўзгариш ва янгиланишлар) ва экзотрансформацион (ташқи ўзгариш ва янгиланишлар) ўзгаришлар методологияси асослаб берилган;
“Хамса” асарида адолат тушунчаси билан боғлиқ ижтимоий конструкциянинг бадиий образларда намоён бўлиши герменевтик таҳлил асосида очиб берилган;
халқпарварлик, ҳалоллик, тинчлик ва фаровонликни таъминлаш, қонунларга содиқлик хусусиятларини ўзида мужассамлаштирган адолатли ҳукмдор категорияси Фарҳод ва Искандар образлари қиёсий таҳлили орқали очиб берилган;
Алишер Навоийнинг “Садди Искандарий”, “Фарҳод ва Ширин” достонларидаги адолат категорияси ижтимоий-сиёсий феномен сифатида жамият барқарорлиги ҳамда халқ манфаатларини юзага чиқарувчи механизм эканлиги илмий концептуал асосланган.
Do'stlaringiz bilan baham: |