Ўзбекистон миллий университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи dsc


Download 451.72 Kb.
Pdf ko'rish
bet6/34
Sana06.04.2023
Hajmi451.72 Kb.
#1335367
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   34
Bog'liq
05 osmirlarda mafkuravij immunitet shakllanishining psixologik omillari

Тадқиқотнинг предметини ўсмирларда мафкуравий иммунитет 
шаклланишининг психологик омиллари ташкил этади. 
Тадқиқотнинг усуллари. Тадқиқот мақсадига эришиш ва қўйилган 
вазифаларни ҳал этиш учун қуйидаги комплекс назарий ва эмпирик методлар 
қўлланилди: мақсадли кузатув, суҳбат, қайд қилувчи эксперимент, 
“Психологик ҳимоя механизмларини диагностика қилиш” сўровномаси 
(Келлерман-Плутчик-Конте сўровномаси асосида), “Таянч эътиқодлар 
шкаласи” (Р.Янов-Бульман услуби асосида), “Субъектив назорат локуси 
хусусиятларини ўрганиш” сўровномаси (С.Р.Пантелеев ва В.В.Столин 
томонидан ишлаб чиқилган Дж.Роттер шкаласини модификация қилиш 
асосида мослаштирилган), “Ўсмирларнинг таҳдидлардан хабардорлик 
даражасини баҳолаш” ижтимоий-психологик сўровномаси (Ш.Баратов, 
Х.Жабборов), ҳамда математик статистик методлари (“SPSS-22” дастури 
талаблари бўйича). 
Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат: 
ўсмирларда мафкуравий иммунитет шаклланиши ва ривожланишига 
ижобий таъсир этувчи “ижобий тақлид”, “ижобий мотивация”, “ўзини-ўзи 
назорат қилиш”, “ўзини-ўзи баҳолаш” каби ижтимоий-психологик 
хусусиятлари аниқланган; 
мафкуравий иммунитетнинг “ахборотни саралаш”, “салбий ахборотга 
нисбатан ҳимоя”, “бузғунчи ахборотга қарши кураш” ва “ўзини-ўзи 
бошқариш” сингари етакчи ижтимоий-психологик сифатлари аниқланган; 
ўсмирларда мафкуравий иммунитет барқарорлигини таъминловчи 
эътиқоднинг “яхшиликка ишонч”, “мен”нинг қадр-қимматига ишонч, “ўзини 
бошқаришга ишонч”, “ҳаётнинг одиллигига ишонч” таянч мезонлари 
аниқланган; 
мафкуравий иммунитет барқарорлик ва беқарорлик даражаларини 
баҳолашнинг мотивацион, когнитив ва хулқ-атвор компонентлари ишлаб 
чиқилган. 
Тадқиқотнинг амалий натижалари қуйидагилардан иборат: 
таҳдидларга 
нисбатан 
мафкуравий 
иммунитет 
шаклланганлик 
даражаларини аниқлаш имконини берувчи “Ўсмирларнинг таҳдидлардан 
хабардорлик даражасини баҳолаш” ва “Таҳдидлар нарвони” сўровномалари 
ишлаб чиқилган; 
мафкуравий иммунитетнинг тўрт, “ахборотни саралаш”, “ҳимоя”, 
“қарши кураш”, “бошқариш” каби асосий психологик функцияларини 
шакллантиришга оид таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилган; 
психологик ҳимоя механизмлари, субъектив назорат локус хусусиятлари 
ва таянч эътиқодлар мафкуравий иммунитетни ривожлантиришда инобатга 
олиниши лозим бўлган асосий психологик омиллар сифатида эмпирик 
асосланган; 
ўсмирлар ўртасида вайронкор ғоя ва бузғунчи мафкураларга нисбатан 
барқарор мафкуравий иммунитет шакллантириш ва ривожлантиришга 
қаратилган ижтимоий-психологик тренинглар ўтказиш орқали, ўсмирлардаги 


10 
мафкуравий иммунитет беқарорлик даражаларини баҳолашнинг услубий 
таъминоти ишлаб чиқилган. 

Download 451.72 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   34




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling