Ўзбекистон миллий университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи dsc


Тадқиқот натижаларининг апробацияси


Download 451.72 Kb.
Pdf ko'rish
bet8/34
Sana06.04.2023
Hajmi451.72 Kb.
#1335367
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   34
Bog'liq
05 osmirlarda mafkuravij immunitet shakllanishining psixologik omillari

Тадқиқот натижаларининг апробацияси. Тадқиқот натижалари
5 халқаро ва 11 та республика илмий-амалий анжуманларида муҳокамадан 
ўтказилган. 
Тадқиқот натижаларининг эълон қилиниши. Диссертация мавзуси 
бўйича 36 та илмий иш чоп этилган, Ўзбекистон Республикаси Олий 
аттестация комиссиясининг (PhD) диссертациялари асосий илмий 
натижаларини чоп этиш тавсия этилган илмий нашрларда 17 та мақола, 
жумладан 9 та республика ва 8 та хорижий журналда нашр этилган. 
Диссертациянинг тузилиши ва ҳажми. Диссертация кириш, уч боб, 
хулоса, фойдаланилган адабиётлар рўйхати ва иловалардан иборат. 
Диссертациянинг умумий ҳажми 160 саҳифани ташкил этади. 
 
ДИССЕРТАЦИЯНИНГ АСОСИЙ МАЗМУНИ 
Диссертациянинг кириш қисмида мавзунинг долзарблиги ва зарурати 
асосланган, республика фан ва технологиялари ривожланишининг устувор 
йўналишларига мослиги кўрсатилган, муаммонинг ўрганилганлик даражаси 
очиб берилган, диссертация тадқиқотининг олий ўқув юрти илмий-тадқиқот 
ишлари режалари билан алоқадорлиги баён қилинган, тадқиқотнинг мақсад 
ва вазифалари, шунингдек объекти, предмети ва методлари таърифланган; 
тадқиқотнинг илмий янгилиги ва амалий натижалар, олинган натижаларнинг 
ишончлилиги, уларнинг назарий ва амалий аҳамияти очиб берилган


12 
тадқиқот натижаларинин жорий этилиши ва уларнинг апробацияси баён 
қилинган. Шунингдек, эълон қилинган ишлар ва диссертациянинг тузилиши 
борасида маълумотлар келтирилган. 
Мафкуравий иммунитет шакллантириш ишларида унинг психологик 
омиллари етарлича ўрганилмаганлиги, комплекс назарий тизимли 
таҳлилнинг йўқлиги, мафкуравий иммунитетни шакллантиришда психологик 
омиллар масаласининг илмий ва амалий англанмаганлиги, мафкуравий 
иммунитет шакллантириш ва ривожлантиришда унинг психологик 
омилларини инобатга олиш бўйча аниқ механизмларнинг ишлаб 
чиқилмаганлиги, шунингдек мазкур жараённи ўрганиш ва баҳолашнинг ўзига 
хос диагностик методлари мавжуд эмаслиги таъкидланади. 
Диссертациянинг “Мафкуравий иммунитет ижтимоий муаммо 
сифатида” деб номланган биринчи бобида ўсмирларда мафкуравий 
иммунитет шакллантириш муаммосига оид илмий манбаларни таҳлил қилиш 
ва тадқиқот мақсадига мос равишда тизимлаштириш мақсадида, масала 
юзасидан Шарқ мутафаккирлари, хориж, шу жумладан Россия, ҳамда 
ўзбекистонлик тадқиқотчилар ишларининг назарий таҳлили баён қилинган. 
Илмий манбаларда “мафкуравий иммунитет” тушунчаси моҳияти ва уни 
ўрганиш тарихи қараб чиқилган, “мафкуравий иммунитет” феноменини 
ўрганишга оид илмий ёндашувлар ва илмий адабиётларда мафкуравий 
иммунитетни шакллантириш ва ривожлантириш методлари таҳлили амалга 
оширилган. 
“Мафкуравий иммунитет” тушунчаси (лотинча immunitatis – бирор 
нарсадан озод этиш) – тарихий феномен бўлиб, шахс, ижтимоий гуруҳ, 
миллат, жамиятни турли зарарли ғоявий таъсирлардан ҳимоялашга хизмат 
қилувчи тизимдир. 
Мафкуравий иммунитетни шакллантириш ва ривожлантиришни 
ўрганиш бўйича фалсафий, педагогик, психологик, социологик, тарихий, 
интегратив ёки комплекс ва аналитик ёки тузилмавий ёндашувларга 
назарий-илмий жихатдан изоҳлар берилган. 
Ўсмирларда мафкуравий иммунитет шаклланишининг психологик 
омилларини тадқиқ қилишда, асосан, “шакллантириш”, “шаклланиш”, 
“шаклланганлик”, объектив ва субъектив категориялари ҳам таҳлил 
қилинган.

Download 451.72 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   34




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling