Ўзбекистон републикаси олий таълим,фан ва инновацсиялар вазирлиги абдулла қодирий номидаги


Download 486.45 Kb.
Pdf ko'rish
bet6/11
Sana14.03.2023
Hajmi486.45 Kb.
#1266399
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
Kurs ishini yozish boyicha uslubiy korsatma

 
Илмий маълумотларга сайқал бериш 
 
Курс ишида илмий маълумотларга сайқал бериш нашр этишга 
тайѐрланаѐтган илмий ишлар талабларига жавоб бериши керак. Курс ишини 
ѐзиш жараѐнида талаба ва магистр шу соҳада мавжуд бўлган ва ўзи 
фойдаланган бошқа илмий тадқиқотлардан, маълумотномалардан далил 
келтириши зарур. Илмий-маълумотларга сайқал бериш давомида талаба ва 
магистр қуйидаги шартларга риоя қилиши лозим.

курс ишини ѐзиш давомида фойдаланилган адабиѐтлар ва бошқа 
манбалардан далил келтириш бир хил тартибда ѐритилиши керак.

матнда фойдаланилган манбалар саҳифа остида изоҳ тарзида аниқ ва тўлиқ 
келтирилиши, яъни муаллиф ва адабиѐтнинг номи, нашриѐти, йили ва бети 
келтирилиши керак.

саҳифа остидаги изоҳ тарзидаги ѐзувда вақтли нашрлар, китоблар
мақолалар номи қўштирноққа олинмайди.

саҳифа остидаги изоҳ 1,5 интервал қилиб ѐзилиши лозим.

саҳифанинг атрофларига безакли чизиқлар қилиниши шарт эмас.

курс ишлари ўқув жараѐни олиб борилаѐтган тилда ѐзилиши лозим.

курс ишлари ѐзиш жараѐнида фойдаланилган адабиѐт ва илмий манбалар 
ҳажми мавзунинг моҳиятини очиб берадиган мазмунда ва даражада 
бўлиши зарур.

курс ишларини ѐзишни қулайлаштириш учун оқ варақларда компютерда 
бир ярим оралиқли сатр чизиқлари чизиб олиниши мумкин.


11 
 
Илмий-назарий адабиётлардан фойдаланиш
Курс ишини сифатли бажаришнинг муҳим шартларидан бири танлаб 
олинган мавзу бўйича мавжуд махсус адабиѐтларни чуқур ўрганиш 
ҳисобланади. Бунда кўриб чиқилаѐтган саволларга тегишли расмий 
маълумотларни, илмий асарларни, дарсликларни, илмий мақолалар 
тўпламларини, 
илмий 
анжуманлар 
материалларини, 
статистик 
маълумотларни ўрганиб чиқиш зарур.
Адабиѐтларни ўрганиш жараѐнида асосий эътиборни биринчи навбатда 
мақола ѐки китобнинг курс иши билан тўғридан - тўғри боғлиқ бўлган 
қисмларига, яъни бобларга, параграфларга қаратиш керак. Шу билан бирга 
курс ишини ѐзиш жараѐнида зарур саволларни тушириб қолдирмаслик 
мақсадида ҳар бир ўрганилаѐтган адабиѐтни бошидан охиригача кўз 
югуртириб чиқиш лозим.
Адабиѐтларни ўқиш ва ўрганиш жараѐнида курс иши билан боғлиқ 
бўлган саволлардан парча кўчириб олиш зарур. Ҳар бир парчада унинг 
манбаси ва манбадаги саҳифаси кўрсатилиши шарт. Адабиѐтлар билан 
танишиш жараѐнида муаллиф ўз хулосаларини исботлаш учун фойдаланган 
таҳлилнинг техник усулларини, яъни жадваллар, шакллар, статистик 
маълумотларни гуруҳларга бўлиш ва бошқаларни ѐзиб қўйиши зарур. Чунки, 
уларнинг баъзи бирларидан курс ишини ѐзиш давомида фойдаланиш мумкин. 
Ўрганилаѐтган адабиѐтлардан кўчириб олинаѐтган парчаларни алоҳида 
қоғознинг фақат бир томонига, ѐзув учун ҳошия қолдирган ҳолда ѐзиш 
мақсадга мувофиқдир. Адабиѐтлар билан танишиш жараѐнида вужудга келган 
ғояларни шу ҳолдаѐқ ѐзиб қўйиш мақсадга мувофиқдир.

Download 486.45 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling