Ўзбекистон републикаси олий таълим,фан ва инновацсиялар вазирлиги абдулла қодирий номидаги


Курс ишининг алоҳида бандларига қўйиладиган талаблар


Download 486.45 Kb.
Pdf ko'rish
bet5/11
Sana14.03.2023
Hajmi486.45 Kb.
#1266399
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
Kurs ishini yozish boyicha uslubiy korsatma

Курс ишининг алоҳида бандларига қўйиладиган талаблар
Режа (Мундарижа)да курс ишининг барча бандлари, яъни кириш, 
асосий қисм, боб ва параграфлар, хулоса ва таклифлар, фойдаланилган 
адабиѐтлар рўйхати бет рақамлари билан биргаликда келтирилади.
Кириш қисмининг ҳажми 3-4 бетни ташкил қилади. Унда танлаб 
олинган мавзунинг долзарблиги асосланади, изланишнинг мақсади, 
вазифалари, назарий ва методологик асослари ѐритиб берилади.
Асосий қисм фақат параграфлар ѐки боблар шаклида таснифланиши 
мумкин. Бу қисм курс ишининг умумий ҳажмининг таҳминан 75-80 %ини 



ташкил қилиши керак. Асосий қисмда мавзунинг асосий назарий ва методик 
масалалари кўриб чиқилади, статистик маълумотларнинг мазмуни таҳлилий 
натижалар 
асосида 
очиб 
берилади, ўрганилаѐтган 
жараѐнларнинг 
ривожланиш йўналишлари ва қонуниятлари аниқланади, уларга таъсир 
қилувчи 
омиллар 
кўрсатилади 
ҳамда 
ўрганилаѐтган 
жараѐнларни 
такомиллаштиришга қаратилган тавсиялар ишлаб чиқилади.
Курс ишининг хулоса ва таклифлар қисми 3-4 бет атрофида бўлиб, унда 
талаба ва магистр илмий тадқиқотнинг хулоса ва таклифларини келтиради.
Фойдаланилган адабиётлар рўйхатида: Курс иши ѐзиш давомида 
фойдаланилган манбалар ва адабиѐтлар рўйхати белгиланган тартибда 
келтирилади.
Иловаларда: Асосий матнни ўқишни қийинлаштирадиган жадваллар, 
графиклар, ҳужжатлар нусхалари, диаграммалар келтирилади ва рақамланади. 
Уларнинг ҳажми курс ишининг умумий ҳажмининг 30 фоизидан ортиб 
кетмаслиги керак.
Курс ишининг асосий матнида мавзуни очиб беришга қаратилган ва 
тўғри тузиб чиқилган жадваллар, расмлар (графиклар, диаграммалар) ва 
бошқа зарурий материаллар келтирилиши лозим.
 
Материалларни ёритиб беришга қўйилган талаблар:  
Курс иши имло хатоларсиз, равон тушунарли тилда ѐзилиши, жумла ва 
гаплар аниқ ифодаланиши, улар ўзаро боғлиқ бўлиши ва бир-бирини 
тўлдириб туриши керак. Унда келтирилаѐтган статистик маълумотлар 
фақатгина кўргазма (иллюстратция) вазифасини ўтаб қолмасдан, хулосалар 
чиқариш ва уларни исботи учун хизмат қилиши лозим. Курс ишида 
келтирилган барча асослар ва маълумотларнинг аниқлиги ва ҳақиқийлиги 
учун унинг муаллифи шахсан жавобгар ҳисобланади.


10 
Курс иши талаба ва магистр томонидан мустақил равишда шахсан 
бажарилиши шарт. Талаба ва магистр томонидан турли хил манбалардан 
далиллар, статистик маълумотлар, турли муаллифларнинг фикрларидан 
иқтибослар келтириш тўғри ва илмий маълумотлари билан таъминланган 
бўлиши керак.

Download 486.45 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling