Ўзбекистон републикаси олий таълим,фан ва инновацсиялар вазирлиги абдулла қодирий номидаги


Амалий ва таҳлилий маълумотларни йиғиш ва қайта ишлаш


Download 486.45 Kb.
Pdf ko'rish
bet7/11
Sana14.03.2023
Hajmi486.45 Kb.
#1266399
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
Kurs ishini yozish boyicha uslubiy korsatma

 
Амалий ва таҳлилий маълумотларни йиғиш ва қайта ишлаш 
 


12 
Амалий ва таҳлилий маълумотларни йиғишда тадқиқот объектининг 
ҳисоботларидан, илмий-амалий анжуманлар материалларидан, социологик 
тадқиқотлардан фойдаланилиши мумкин. Бундан ташқари, танланган мавзу 
бўйича мустақил тадқиқотлар, кузатишлар, сўров ўтказиш ва иқтисодий 
ҳисоб-китоблар қилиш ҳам муҳим аҳамиятга эга бўлиши мумкин.
Турли кўрсаткичларнинг динамикасини таҳлил қилиш учун бир неча 
йиллик керакли маълумотларни йиғиш талаб қилинади. Камида охирги уч 
йиллик маълумотлар бўлиши лозим. Йиғилган маълумотларни алоҳида 
боблар ва параграфлар бўйича тақсимлаш ва шундан кейингина уларни ҳар 
бир бўлим ва параграф мақсади ва вазифаларига мос равишда қайта ишлашга 
киришиш мақсадга мувофиқдир.
Мундарижада курс ишининг барча қисмлари, яъни кириш, асосий 
қисм, боб ѐки параграфлар, хулоса, фойдаланилган адабиѐтлар жойлашган 
саҳифа рақамлари билан биргаликда келтирилади.
Курс ишига раҳбарлик қилиш
Курс ишига умумий методик раҳбарлик мазкур курс иши тегишли 
бўлган фандан дарс машғулотларини олиб бораѐтган профессор-ўқитувчилар 
томонидан амалга оширилади ва курс иши бўйича белгиланган иш юкламаси 
ҳажми ҳам уларнинг юкламасида акс эттирилади.

талаба ва магистрга курс ишини бажаришда бевосита раҳбарлик 
килади;

раҳбар курс ишининг режасини талаба ва магистр билан биргаликда 
тузади ва мақсадини аниқлаб, талаба ва магистрнинг ижодий 
изланишларини мазкур режага мувофиқлаштиришга ѐрдам беради;

талаба ва магистр билан биргаликда илмий-тадқиқот усулларини 
аниқлайди;

раҳбар талаба ва магистр билан биргаликда курс ишининг бажарилиш 
жараѐнини таҳлил қилади, у томонидан ишлатиладиган илмий 


13 
атамалар, шартли белгилар ва символларнинг қўлланилиш тартибига 
риоя қилинишини назорат қилиб боради.
Курс ишлари давлат стандартлари асосида тайѐрланади ва бу талаба ва 
магистрнинг 
келгусида 
илмий 
ишларини 
бажариш 
малака 
ва 
кўникмаларининг тўла шаклланишига ѐрдам беради.
Раҳбарлар томонидан кўриб чиқилган ва ѐзма равишда хулосаланган 
курс ишлари семестрдаги имтиҳонлардан 10 кун олдин кафедрага 
топширилади. Кафедра мудири курс ишини тақриз олиши учун кафедранинг 
доцент, катта ўқитувчи ѐки ўқитувчига топширади.
Тақризчининг тақризи эркин шаклда тайѐрланади, аммо унда, албатта:
1) ишнинг афзаллик жиҳатлари;
2) хатоси ва бошка камчиликлари;
3) ишнинг қўйилган талабларга мослиги;
4) ҳимояга қўйилиши ѐки қўйилмаслиги кўрсатиб ўтилади.
Тақризчи томонидан ижобий баҳоланган курс ишлари кафедрада ҳимоя 
қилишга тавсия этилади. Деканат томонидан белгиланган муддатда талаба ва 
магистрлар курс ишини очиқ ҳимоя қиладилар.

Download 486.45 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling