Ўзбекистон републикаси олий таълим,фан ва инновацсиялар вазирлиги абдулла қодирий номидаги


Download 486.45 Kb.
Pdf ko'rish
bet3/11
Sana14.03.2023
Hajmi486.45 Kb.
#1266399
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
Kurs ishini yozish boyicha uslubiy korsatma

  
 
 
 
Курс ишини мақсади ва вазифаси 
 



Олий таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликларида таҳсил 
олаѐтган талаба ва магистрларда илмий-тадқиқот ишларини олиб бориш 
кўникмаларини шакллантиришда курс ишининг аҳамияти каттадир. Курс 
ишини бажариш жараѐнида талаба ва магистр эгаллаган назарий билимлари 
ва мавжуд меъѐрий ҳужжатлар, маълумотномалар ва замонавий ахборот 
технологияларидан фойдаланиб амалий масалаларни мустақил равишда ечиш 
ҳамда ўз ғоя ва ечимларини жамоада ҳимоя қилиш кўникмасини эгаллайди.
Курс ишини бажаришдан мақсад - ўқув режасида кўзда тутилган муайян 
фан бўйича маъруза ва амалий машғулотларда олган назарий ва амалий 
билимларини мустаҳкамлаш, чуқурлаштириш, умумлаштириш ва ушбу 
билимларни аниқ ижодий ва амалий масалаларни мукаммал ечишда 
қўллашдир.
Курс ишини бажариш орқали талаба ва магистр мураккаброқ назарий ва 
амалий масалаларни, масалан, битирув-малакавий ишини бажаришга 
тайѐрланади. Шу билан бирга курс иши талаба ва магистрда давлат 
стандартлари, соҳа меъѐрлари, маълумотномалар, жадваллар, диаграммалар, 
йўриқномалар ва муқаддам эгалланган тажрибалардан фойдаланиш 
кўникмасини шакллантиради. Шунингдек, курс иши талаба ва магистрларда 
ҳисоб-китоб 
ишларини 
бажариш, 
масалалар 
чизмаларини 
чизиш, 
тушунтириш ҳисоботларини расмийлаштириш кўникмаларини ҳосил қилиши 
лозим.
Курс ишининг вазифаларига асосан куйидагилар киради: 

талаба ва магистрларнинг маъруза ва амалий машғулотларда, мустақил 
фаолиятларда олган назарий ва амалий кўникмаларини ижодий масалаларни 
бажаришда қўллай олишини намойиш этиш;

талаба ва магистрларда меъѐрий, маълумотнома ва бошқа 
адабиѐтлардан фойдаланиш кўникмаларини ҳосил қилиш;

мустақил фикрлаш ва энг мақбул ечимларни қабул қилишга ўргатиш;




ахборот технологиялари воситасида тайѐрлаган ўз ишининг тақдимоти 
(ҳимояси)ни ўтказиш, унда курс ишини бажариш жараѐнида эгаллаган 
натижаларни ишончли далиллар билан асослаш, ўзини дадил тута билиш, 
турли замонавий техник воситалар ва уларнинг дастурларидан фойдалана 
олиш қобилиятини кўрсатиш;
- ўқув жараѐнида шаклланган коммуникатив кўникмаларини намойиш 
этиш, ўз нуқтаи назарини ҳимоя қила олиш ва муросага келиш, мулоқотга 
қўшилиш, иш бўйича саволларга асосланган жавоб бериш, этика қоидаларига 
риоя қилган ҳолда бахслашиш, музокаралар ва давра суҳбатларида қатнашиш 
имкониятини намойиш этиш;

талаба ва магистрларда гуруҳ билан ишлаш кўникмаларини 
фаоллаштириш, олдинга кўйилган мақсадни бажариш бўйича ташаббус 
кўрсатиш қобилиятини кенгайтириш, умумий масалаларни ечишда ҳамкорлар 
билан ишлаш кўникмаларини мустаҳкамлаш;

мустақил ижодий ишлаш, маълумотларни излаш, йиғиш, кайта ишлаш 
ва сақлаш учун замонавий компьютер ва ахборот технологияларидан 
фойдалана олиш, ижодий ишлаш жараѐнини тўла ниҳоясига етказиш 
масъулиятини ҳис этишга ўргатиш.

Download 486.45 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling