Ўзбекистон републикаси олий таълим,фан ва инновацсиялар вазирлиги абдулла қодирий номидаги


Илмий раҳбарнинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат


Download 486.45 Kb.
Pdf ko'rish
bet8/11
Sana14.03.2023
Hajmi486.45 Kb.
#1266399
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
Kurs ishini yozish boyicha uslubiy korsatma

 
Илмий раҳбарнинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат: 
• 
курс иши ѐзиш бўйича талаба ва магистрларга мавзуларни ва 
вазифаларни бериш;
• 
талаба ва магистрга курс иши тузилиши ва режасини ишлаб 
чиқишда маслаҳат бериш;
• 
талаба ва магистрга мавзу бўйича асосий ва қўшимча 
адабиѐтларни, маълумотларни танлашда маслаҳат бериш;
• 
талаба ва магистрга тадқиқот объекти ва доирасини, объект 
фаолиятини ўрганиш, маълумотлар йиғиш ва уларни таҳлил қилиш 
методларини аниқлашда маслаҳатлар бериш.


14 
Илмий раҳбар талаба ва магистр ташаббусини турли йўллар билан 
ривожлантиришга ва мустақил илмий тадқиқот ишини амалга оширишига 
маслаҳатлар беради.
Илмий раҳбарнинг курс иши ѐзиш масаласи бўйича маслаҳатлар 
бериши илмий раҳбар томонидан белгиланган ва кафедра томонидан 
тасдиқланган муддатларда олиб борилади.
Илмий раҳбар, унга тақдим қилинган курс ишини текшириб, ўз 
мулоҳазаларини билдиради ва ишни қайси йўналишда ўзгартириш ва 
тўлдириш кераклиги тўғрисида маслаҳат беради.
Ёзиб тугатилган курс иши белгиланган муддатда илмий раҳбарга 
топширилади. Илмий раҳбар курс ишини текшириб чиқади ва уни ҳимояга 
рухсат бериш тўғрисида ўз фикрини билдиради. Илмий раҳбар курс ишини 
белгиланган тартиблар бажарилмаганда қабул қилмаслиги мумкин.
 Курс иши ҳимояси
Курс ишлари ҳимоясида илмий раҳбар ва яна камида ихтисослик 
кафедрасидан бирорта профессор-ўқитувчи иштирок этиши лозим.
Курс иши ҳимояси тартиби. Талаба ва магистр 7-10 дақиқа давомида 
ҳимояда иштирок этаѐтганларга курс ишининг мақсади, вазифалари, мазмуни 
ҳамда ўз тавсиялари ва таклифлари тўғрисида ахборот беради. Шундан сўнг 
талаба ва магистр курс иши мавзусига ва у билан боғлиқ бўлган ҳимояда 
иштирок этаѐтганларнинг саволларига жавоб беради.
Курс иши баҳоси ҳимояда иштирок этаѐтганлар ва илмий раҳбар 
томонидан биргаликда талаба ва магистрнинг ѐзган иши, тақдимоти ва 
саволларга жавоблари асосида белгиланади. Курс ишининг белгиланган 
муддатларда тақдим қилинмаслиги талаба ва магистрнинг ўзлаштира 
олмаѐтганлигига асос бўлади. Курс ишини баҳолаш 100 баллик тизимда ѐки 
2021-2022 ўқув йилида ўқишга қабул қилинган талаба ва магистрларда 5 


15 
баҳолик тизимда баҳоланади ва фанлар баҳоси даражасида аҳамиятга эга 
ҳисобланади. Қуйида кўрсатилган ҳолларда курс иши ҳимояга кўйилмайди:  

махсус адабиѐтлар, дарсликлар, ўқув қўлланмалар, монографиялар
илмий журналлардаги мақолалар ва интернет маълумотларидан 
фойдаланмасдан, фақат дарсликнинг ўзидан фойдаланиб тайѐрланган 
ишлар;

дарслик, ўқув қўлланмаси ѐки монографиялардан тайѐрланган конспект 
асосида кўчириб тайѐрланган, фойдаланилган адабиѐтлар ѐки 
муаллифлар ишларига иқтибос (ссылка)лар қилинмаган ишлар;

курс иши мавзусининг мазмуни ѐритиб берилмаган ва жуда қўпол 
хатоларга йўл қўйилган ишлар;

кўп сондаги грамматик ва стилистик хатолари бўлган, шунингдек, 
тартибсиз ва нотўғри тайѐрланган ишлар.
Бундай ишлар талаба ва магистрларга камчиликларини тузатиш учун 
қайтариб берилади. Талаба ва магистр кайтадан тайѐрланган ишга аввалги 
ишнинг тақризини ҳам қўшиб топширади, бунда илмий раҳбар тақризчи 
томонидан кўрсатилган камчиликларнинг тўла тузатилганлигига ишонч ҳосил 
қилади.
Кўрсатилган муддатда курс ишини кафедрага топширмаган, узрсиз 
сабабларга кўра курс ишини ҳимоя қилмаган, ҳимояда қониқарсиз баҳо олган 
талаба ва магистрлар академик қарздор ҳисобланади ва улар курс ишини 
қайтадан тайѐрлайдилар.
Курс ишининг сифати ва уни бажаришдаги талаба ва магистрнинг 
фаоллиги, билим ва кўникмаларини баҳолашнинг ўзига хос шаклларидан 
бири - бу курс иши ҳимоясидир. Бажарилган ишни чуқур тушуниши, таклиф 
этилган илмий-ижодий ечимларни ҳар томонлама асослаб бериш 
қобилиятини шакллантиришда курс ишининг ҳимояси муҳим ўрин тутади.


16 
Курс ишининг ҳимояси кафедра томонидан белгиланган 2-3 ўқитувчидан 
ташкил топган ҳайъатда, курс иши раҳбари ва гуруҳ талаба ва магистрлари 
иштирокида ташкил қилинади. Очиқ ҳимоя гуруҳ талаба ва магистрларига шу 
гуруҳ аъзолари томонидан бажарилган ишлар билан танишишга имкон 
бериши билан бир вақтда, курс иши раҳбарларининг ҳимоя қилинаѐтган 
ишларга бир хил талаб билан ѐндашишга олиб келади.
Ҳимоя талаба ва магистр томонидан бажарилган курс иши бўйича 7-10 
минутлик маъруза ва савол-жавобдан иборат бўлади. Талаба ва магистр 
маърузада бажарган ишининг моҳиятини хар томонлама ѐритиб бериши 
керак. Саволлар ҳимояда қатнашаѐтган профессор-ўқитувчилар томонидан 
берилади.
Курс ишини баҳолашда ишнинг мазмуни ва тайѐрланганлиги, 
шунингдек, ҳимоянинг ўтиш даражаси ҳисобга олинади. Баҳо критерияси 
этиб:
1) ишнинг илмийлиги;
2) тадқиқотга мустақил ва ижодий ѐндашганлиги;
3) бажарилган ишнинг хажми ва сифати;
4) ўрганилган адабиѐтлар сони;
5) матнни ѐзишнинг стили ва бехатолилиги;
6) тадқиқот натижаларини ҳимоя қила олиши каби сифатлар 
белгиланади.
Курс иши 100 баллик рейтинг тизимида (2022-2023 ўқув йилида 4-курс 
талабалар учун) ѐки 5 баҳолик баҳолаш тизимида (2021-2022 ўқув йилида 1-
2-3-курс талаба ва магистрантлар учун) тизимда баҳоланади. Ўрнатилган 
график бўйича бажарилган ва талаблар бўйича сифатли расмийлаштирилган 
курс ишини 100 балликда энг кўпи билан 40 балл, ҳимоя вақтидаги маъруза 
учун 30 балл ва берилган саволларга жавоблар учун 30 балл билан 2021-


17 
2022 ўқув йилида 1-2-3-курс талаба ва магистрантлар 5 баҳолик тизимда
баҳоланади.
Курс ишини бажариши ва ҳимоя қилиши натижалари талаба ва 
магистрларнинг рейтинг дафтарчаси ѐки баҳолаш дафтарчаларига курс иши 
раҳбари томонидан расмийлаштирилади.
Академик гуруҳ талаба ва магистрларининг курс ишлари ҳимояси 
якунлангандан сўнг ишни бажариш жараѐнида йўл қўйилган турдош 
камчиликлар, энг яхши ҳамда сифатсиз тайѐрланган курс ишлари илмий 
раҳбар томонидан таҳлил қилиниб, суҳбат ўтказилади.
Ҳимоядан ўтган курс ишлари кафедрада 2 йил сақланади.

Download 486.45 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling