Ўзбекистон республикаи олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги ўзбекистон миллий
Download 2.23 Mb. Pdf ko'rish
|
portal.guldu.uz-ENTOMOLOGIYA(MAGISTRLAR UCHUN)
- Bu sahifa navigatsiya:
- Магистр талаба
1.
Ўкув фанини ўқитилиши бўйича услубий кўрсатмалар «Энтомология» фанининг ўқитишдан мақсад талабаларни хашаротлар улкан оламини вакилларини морфологияси, анатомияси, биологияси ва замонавий систематикаси билан таништириш. «Энтомология» назарий – илмий фан бўлиб хашаротларни тана тузилишини, органлар тизимини фаолиятини, хаѐтий хусусиятларини, атроф мухит билан турли шаклдаги муносабатларини ўрганади. Бу фан назарий ва амалий масалаларни хал этиш орқали биология, экология, қишлоқ хўжалик, тиббиѐт, ветеринария каби фанлар йўналишларини ривожлантириш учун асос бўлиб хизмат қилади. «Энтомология» фанининг асосий вазифалари турли хил кўринишдаги морфологик белгиларида умумийлик, ўхшашлик ва ўзига хосликни ўрганиш. Хашаротларни ички аъзоларини фаолияти, модда алмашиниши жараѐнлари, нерв тизими ва сезги аъзолари физиологияси, эмбрионал ва постэмбрионал ривожланиш даврлари, кўпайиши, тарқалиши, фенологияси, диапауза даврлари, атроф мухит билан ва ўзаро муносабатлари, этологик хусусиятлари, асосий систематик гурухлари, фойдали ва зарарли турларини ўрганиш ва илмий хамда амалий тадқиқотлар олиб бориш фаннинг асосий вазифаларидандир. Фан буйича талабаларнинг билим, кўникма ва малакаларига қуйидаги талаблар қўйилади. Магистр талаба: - хашаротларнинг ер юзидаги организмлар орасидаги ўрни, хашаротларнинг умумий тавсифи, хашаротларнинг яшаш тарзи, уларнинг тана тузилиши, хашаротлардаги жинсий диморфизм ва полиморфизм, абиотик омилларнинг хашаротларга таъсири, биологик ритмларнинг таъсири, экотизимларда хашаротларнинг тутган ўрни, хашаротларнинг эволюцияси, ўсимлик ва бошка махсулотларни химоя қилишнинг экологик мезонлари,табиий шароитларда хайвонот дунѐси ривожланишида хашаротларнинг ўрни, инсон фаолияти учун фойдали ва зарарли хашаротларнинг сонини бошқарув мезонлари, хашаротларнинг келиб чикиши, Ўзбекистонда энтомология фанининг шаклланиши, ривожланиши ва хозирги холати хақида тасаввурга эга бўлиши; - энтомологиянинг асосий тушунчаларини ва қонуниятларини, хашаротларнинг табиатда, қишлоқ хўжалиги, тиббиѐт ва саноатдаги ахамиятини, хашаротлар морфологияси, тана бўлимларининг тузилишини, овқат хазм қилиш тизими, бўлимлари ва функцияларини, айирув тизими, Мальпиги найчалари, ѐғ таначалари, ташқи ва ички секреция безларининг тузилиши ва функцияларини, хашаротларнинг 17 қон айланиш тизимини, нерв тизими ва сезги аъзоларини, хашаротларнинг кўпайиши ва ривожланишини, табиий ресурсларни сақлаш ва рационал фойдаланиш билан боғлик бўлган энг кўп сонли хайвонлар гурухининг ташқи мухит билан узаро таъсирларнинг хусусиятларини, хашаротларнинг антропоген таъсирларга нисбатан жавоб реакциясини, фойдали ва зарарли хашаротлар сонини бошқаришнинг экологик безарар усулларини билиши ва улардан Download 2.23 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling