[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2019 йил 20 мартда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3144] Ўзбекистон Республикасининг Бюджет кодекси, Ўзбекистон Республикасининг «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»


-боб. Асосий воситалар инвентаризацияси


Download 117.5 Kb.
bet10/11
Sana17.06.2023
Hajmi117.5 Kb.
#1536806
TuriКодекс
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
8 сонли БҲС «Кўчмас мулк, бино ва жиҳозлар»

10-боб. Асосий воситалар инвентаризацияси
83. Асосий воситаларнинг ҳақиқатдан ҳам мавжудлигини аниқлаш ва уларнинг бутунлигини таъминлаш мақсадида ташкилотлар томонидан ҳар 2 йилда бир мартадан кам бўлмаган ҳолда асосий воситалар инвентаризацияси ўтказилади (кутубхона фондлари учун 5 йилда бир марта).
84. Асосий воситалар инвентаризацияси Ўзбекистон Республикаси бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (19-БҲМС) «Инвентаризацияни ташкил этиш ва ўтказиш»га (рўйхат рақами 833, 1999 йил 2 ноябрь) асосан амалга оширилади.
85. Инвентаризация жараёнида аниқланган асосий воситалар даромадлар ёки харажатлар сифатида тан олинади. Инвентаризация жараёнида етишмовчилиги аниқланган асосий воситалар айбдор шахслар топилгунига қадар камомадлар ҳисобига киритилади.
86. Асосий воситаларнинг баланс қийматини уларнинг ҳақиқий (жорий) қийматига мос келмаслиги аниқланган ҳолатда ошириш ёки камайтириш Стандартга мувофиқ амалга оширилади.
11-боб. Асосий воситаларнинг балансдан чиқиб кетиши ва сотилиши
87. Асосий воситаларнинг қиймати чиқиб кетишида балансдан чиқарилиши лозим.
88. Асосий воситалар қиймати ташкилот балансидан қуйидагилар натижасида ҳисобдан чиқарилади:
тугатилганда;
сотилганда;
алмашув операциялари орқали берилганда;
беғараз берилганда;
камомад ёки йўқотишлар аниқланганда;
Олдинги таҳрирга қаранг.
қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳолларда.
(88-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
89. Асосий воситалар қисман тугатилган ҳолатда унинг бошланғич қиймати ва ҳисобланган амортизация тегишлича объект тугатилган қисмининг бошланғич қиймати ва ҳисобланган амортизация суммасига камайтирилади.
90. Ташкилот асосий воситалари балансидан чиқарилиши, асосий восита ва бошқа товар-моддий захираларнинг сотилишидан олинган суммани тақсимлаш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 31 декабрдаги 343-сон қарори билан тасдиқланган Бюджет ташкилотлари ва давлат унитар корхоналарининг асосий воситаларини ҳамда қурилиши тугалланмаган объектларини сотиш, шунингдек уларни сотишдан тушган пул маблағларини тақсимлаш тартиби тўғрисидаги низомга асосан амалга оширилади.
91. Асосий восита балансдан чиқарилиши натижасида юзага келган даромад ва харажатлар асосий восита ҳисобдан чиқарилганида олинган соф тушум ва унинг баланс қиймати ўртасидаги фарқ сифатида тан олиниши керак.
92. Асосий воситанинг чиқиб кетишида унинг қиймати ҳақиқий нархда тан олинади.
93. Қайта тикланган, харид қилинган ёки ўрнатилиши сифатида қурилган асосий восита бирликларининг таннархи Стандарт бўйича аниқланади.

Download 117.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling