[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2019 йил 20 мартда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3144] Ўзбекистон Республикасининг Бюджет кодекси, Ўзбекистон Республикасининг «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»


Download 117.5 Kb.
bet1/11
Sana17.06.2023
Hajmi117.5 Kb.
#1536806
TuriКодекс
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
8 сонли БҲС «Кўчмас мулк, бино ва жиҳозлар»


Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг
буйруғи
Ўзбекистон Республикаси бюджет ҳисобининг стандарти (8-сонли БҲС) «Кўчмас мулк, бино ва жиҳозлар»ни тасдиқлаш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2019 йил 20 мартда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3144]
Ўзбекистон Республикасининг Бюджет кодекси, Ўзбекистон Республикасининг «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ ва бюджет ҳисобини давлат секторида молиявий ҳисоботларнинг халқаро стандартлари билан мувофиқлаштириш мақсадида буюраман:
1.Ўзбекистон Республикаси бюджет ҳисобининг стандарти (8-сонли БҲС) «Кўчмас мулк, бино ва жиҳозлар» иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур буйруқ 2020 йил 1 январдан кучга киради.
Вазир Д. КУЧКАРОВ
Тошкент ш.,
2019 йил 30 январь,
11-сон
Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2019 йил 30 январдаги 11-сон буйруғига
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси бюджет ҳисобининг стандарти (8-сонли БҲС) «Кўчмас мулк, бино ва жиҳозлар»
Ўзбекистон Республикаси бюджет ҳисобининг стандарти (8-сонли БҲС) «Кўчмас мулк, бино ва жиҳозлар» (бундан буён матнда Стандарт деб юритилади) Ўзбекистон Республикасининг Бюджет кодекси ҳамда «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ бюджет ташкилотлари, давлат мақсадли ва бошқа бюджетдан ташқари жамғармаларнинг (бундан буён матнда ташкилотлар деб юритилади) кўчмас мулк, бино ва жиҳозлар (бундан буён матнда асосий воситалар деб юритилади) ҳисобини юритиш тартибини белгилайди.
1-боб. Умумий қоидалар
1. Стандартда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
асосий воситалар — ташкилотнинг узоқ муддат давомида (бир йилдан ортиқ) зиммасига юклатилган вазифаларни бажариш, товарларни ишлаб чиқариш, ишларни бажариш, хизматлар кўрсатиш ёхуд маъмурий ва ижтимоий-маданий вазифалар жараёнида фойдаланиладиган, шунингдек бошқа юридик ва жисмоний шахсларга ижарага бериш мумкин бўлган моддий активлар;
асосий воситалар гуруҳи — молиявий ҳисоботларда маълумотларни очиб бериш мақсадида ташкилот фаолиятидаги ўхшаш функция ёки характердаги активлар гуруҳини битта тасниф бўйича акс эттириш;

Download 117.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling