Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти
Download 5.6 Mb. Pdf ko'rish
|
Жиноят хукуки
NOTA BENE!
Юқоридагилардан келиб чиқиб жиноят қонунининг асосий белгиларини кўрсатиш мумкин. Жумладан: 1. жиноят қонуни бу Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва халқаро ҳуқуқ нормалари ва принципларига асосланган Олий қонун чиқарувчи органнинг норматив меъёрий ҳужжати; 2. жиноят қонунининг асосий белгиси унинг шахсни, унинг ҳуқуқ ва эркинликларини, табиий мухитни, мулкни, давлат ва жамият манфаатларини ҳимоя қилишида ифодаланади; 3. ҳуқуқий давлатда жиноят қонуни хокимият томонидан амалга оширилиб, жамиятни соғломлаштиришга қаратилади; 4. жиноят қонуни жиноят ҳуқуқининг ягона манбаи бўлиб, жиноят ҳуқуқи нормалари фақат жиноят қонунида акс эттирилади ва фақат жиноят қонунигина қилмишнинг жиноийлигини ҳамда жазога сазоворлигини белгилайди; 5. жиноят қонуни жавобгарликнинг асосий приципларини ўзида мужассамлаштиради; 6. жиноят қонунининг ижтимоий хавфли қилмиш (ҳаракат ёки ҳаракатсизлик) жиноят эканлигини, ушбу қилмишга нисбатан тайинлайдиган жазо чорасини ёки алоҳида ҳолларда уларни жазодан озод қилиш шартларини белгилайди; 7. жиноят қонуни хаётнинг ижтимоий, сиёсий иқтисодий ва мафкуравий ҳолатига боғлиқ, бу шароитнинг ўзгариши билан жиноят қонуни ёки унинг алоҳида нормаси қонун чиқарувчи томонидан ўзгартирилади; 8. жиноят қонуни огоҳлантириш ва фуқароларни қонунга риоя қилиш руҳида тарбиялаш функциясини бажаради. 68 5) Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодекси, жиноят қонуни нормаларининг тузилиши. 1994 йил 22 сентябрда Ўзбекистон Республикасининг амалдаги Жиноят кодекси қабул қилинди. Ушбу Жиноят кодекси 1959 йилда қабул қилиниб 1995 йил 1 апрелгача амалда бўлган Жиноят кодексидан тамомила фарқ қилади. Жиноят кодекси муайян тизим асосида тузилган бўлиб, у икки – Умумий ва Махсус қисмларга бўлинади. Ушбу икки қисм биргаликда бир бутун яхлитликни ташкил этади, аммо айни пайтда улар ўз нормаларининг моҳияти, мазмунига кўра билан тубдан фарқ қилади. Умумий қисм етти бўлим, ўн етти бобдан иборат. Download 5.6 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling