Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти


NOTA BENE!  Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг вазифалари –  биринчидан


Download 5.6 Mb.
Pdf ko'rish
bet36/266
Sana31.01.2024
Hajmi5.6 Mb.
#1828503
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   266
Bog'liq
Жиноят хукуки

NOTA BENE! 
Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг вазифалари – 
биринчидан, шахсни унинг ҳуқуқ ва эркинликларини, жамият ва 
давлат 
манфаатларини, 
инсоният 
хавфсизлигини 
жиноий 
тажовузлардан муҳофаза этишдан; иккинчидан, жиноятларнинг 
олдини 
олишдан; 
учинчидан, 
фуқароларни 
республика 
Конституцияси ва қонунларига риоя этиш рухида тарбиялашдан 
иборат. 
Жиноят қонунининг асосий вазифаси шахсни, унинг ҳуқуқ ва 
эркинликларини, жамият ва давлат манфаатларини, мулкни, табиий 
муҳитни, тинчликни инсоният хавфсизлигини жиноий тажовузлардан 
ҳимоя қилишдир. Зеро, ушбу қонун билан ҳимояланадиган ижтимоий 
муносабатлар ҳар қандай демократик давлатнинг негизини ташкил 
этади. Мазкур вазифа, яъни махсус ижтимоий муносабатларни 
мувофиқлаштириш муҳофаза муносабатлари воситасида амалга 
оширилиб, бундай муносабатлар тақиқланган ижтимоий хавфли 
қилмиш содир этган вақтданоқ пайдо бўлади. 
Жиноят қонунининг бу вазифаларни амалга ошириши учун унда 
жавобгарлик асослари ва принциплари мустаҳкамланган ва қайси 
ижтимоий хавфли қилмиш жиноят эканлиги белгиланган. 
NOTA BENE! 
Жиноят қонуни жазолаш таҳдиди асосида жиноят ҳисобланувчи 
ижтимоий хавфли қилмишни содир этилишини тақиқлайди. Шу 
билан бир қаторда, жиноят қонуни ҳам тақиқловчи, ҳам мажбурий 
ҳисобланади.
Жиноят ҳуқуқи нормалари иккита: 
1) огоҳлантириш функцияси; 
2) тарбиялаш функциясини бажаради. 
Огоҳлантириш функцияси жиноят ҳуқуқи нормасида белгилаб 
қўйилган санкция орқали содир этилган қилмиш учун жазо қўллаш 
орқали 
жиноят 
содир 
этиши 
мумкин 
бўлган 
шахсларни 
огоҳлантиради. 
Жиноят қонунининг функциялари: 
1) 
регулятив (жиноят-ҳуқуқий муносабатларни тартибга 
солади); 


67 
2) 
негатив (жиноят қонуни билан тартибга солинадиган 
манфаатларни муҳофаза этади); 
3) 
аксиологик (жиноят қонуни билан муҳофаза этиладиган 
объектларни қадрият сифатида жиноий тажовузлардан муҳофаза 
этади); 
4) 
превентив (жиноий тақиқларни ва уларни бузганлик учун 
санкциялар белгилайди).
Жиноят қонуни шахсларни қонун талабларини сўзсиз равишда 
бажариш рухида тарбиялаш, жиноят содир этган шахсга нисбатан 
муросасиз муносабатда бўлишга йўналтирилгандир. 

Download 5.6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   266




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling