Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик университети жиноят-процессуал ҳУҚУҚИ


Биринчидан, айбловни тугатиш тушунчасидаги айрим терминларни аниқлаштириш ва унга илмий таъриф бериш лозим; Иккинчидан


Download 111.01 Kb.
bet2/12
Sana12.03.2023
Hajmi111.01 Kb.
#1265278
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
БЛИ

Биринчидан, айбловни тугатиш тушунчасидаги айрим терминларни аниқлаштириш ва унга илмий таъриф бериш лозим;
Иккинчидан, айбловни тугатиш институтини қўллаш асослари ва процессуал шартларини илмий-назарий жиҳатдан чуқур ўрганиб чиқиш зарур;
Учинчидан, айбловни тугатиш институтини қўллаш борасида хорижий давлатлар қонунчилигини тадқиқ қилиш ва ижобий тажрибаларни қонунчиликка тадбиқ қилиш лозим;
Тўртинчидан, айбловни тугатиш институтини қўллаш ҳақидаги масалаларини илмий-назарий ва амалий жиҳатдан ўрганиш ва уларни такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш зарур.
Бундан ташқари, мамлакатимизда айбловни тугатиш билан боғлиқ ишларга оид айрим масалалар жиноят процесси қонунчилигида ўз аксини топмаган, бу эса ўз навбатида айбловни тугатиш институтини қўллашнинг назарий ва амалий жиҳатларини атрофлича тадқиқ этиш билан бирга уларни чуқур таҳлил қилишни тақозо этади.
Битирув малакавий ишнинг амалий аҳамияти. Айтиб ўтиш жоизки, жабрланувчи билан ярашиш муносабати билан жиноий жавобгарликдан озод қилиш тартиботи давлатимиз қонунларида бундан 18 йил аввал ўз ифодасини топди ва бу жиноий-ҳуқуқий муносабатларни эркинлаштиришнинг самарали дастагига айланиб, жабрланувчининг ҳуқуқларини пухтароқ ҳимоя қилиш, мамлакатда судлашишлар сонини камайтириш имконини берди. Шу билан бирга дахлсизлик ҳуқуқига эга бўлган шахслар(депутат, сенатор, судья, судьялар олий кенгаши аъзоси, прокурор ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакили)ни жиноий жавобгарликка тортиш учун тегишли орган ёки мансабдор шахснинг розилиги талаб этилган ишлар юзасидан, бундай розиликнинг йўқлигини жиноят ишини тугатишнинг янги асоси сифатида белгиланди. Энг асосийси биринчи марта ижтимоий хавфи катта бўлмаган ва унча оғир бўлмаган жиноятларни содир этган шахсларни жиноий жавобгарлик ва жазодан озод этиш имконини берадиган тарафларнинг келишувига доир янги нормалар миллий қонунчиликка мувофиқ тарзда жорий этилди4.
Албатта юқоридаги белгиланган тартиблар айбланувчи ёки судланувчинингина фойдасини ўзида акс эттирмай, балки жавбрланувчини ҳам унга етказилган зарарни тўлиқ бартараф этишилиши ҳамда розилиги олиниб ярашувга эришилиши ўз навбатида иккала томоннинг ҳам фойдасига хизмат қилади. Тарафларнинг ярашганлиги муносабати билан жиноят ишини тугатишда етказилган зарарни бартараф этиш шакли ва миқдори ҳам ўз ўрнида агар айбланувчи, судланувчи ёки уларнинг вакиллари етказилган зарарни қоплашга розилик берса жабрланувчининг хоҳиши асосида белгиланиши алоҳида аҳамият касб этади.

Download 111.01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling