Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик университети жиноят-процессуал ҳУҚУҚИ
Германия Федератив Республикаси қонунчилигида айбловни тугатиш асослари
Download 111.01 Kb.
|
БЛИ
2.3. Германия Федератив Республикаси қонунчилигида айбловни тугатиш асослари.
Германия Федератив Республикаси Жиноят - процессуал кодексида қуйидаги асосларда ҳодисада жиноят предметлари мавжуд бўлсада, аҳамиятсизлиги сабаб жиноий таъқибни бекор қилинади: 1. Агар жиноят ишида шахснинг айблилик ва ижтимоий хавфлилик хусусиятлари мавжуд бўлмаса, прокуратура томонидан суднинг розилиги билан судда кўришга тайёр бўлган жиноят ишини юритиш рад этилади; 2. Агар айблов қўйилган бўлса, тергов органлари ишни ҳар қандай босқичида ушбу банднинг зарур шартларига мувофиқ прокурор ёки айбланувчининг розилиги билан тўхташи ёки судга тақдим этиши мумкин. Иш 205 - бандда назарда тутилган асосларга тўғри келмаса айбланувчининг розилиги тадаб этилмайди. Ёки иш 231, 232, 233 - бандларда кўрсатилган асосларга мувофиқ айбланувчининг йўқлигида ҳам судда кўрилиши мумкин. Шунингдек ушбу давлат қонунчилигига кўра айбловни рад этиш, ишни тугатиш процесслари тўғрсида тўхталадиган бўлсак, суд ҳукм чиқаришидан олдин зарур шартлар бажарилган бўлса, прокуратура суднинг розилиги билан давлат айбловни рад этиши мумкин. Агар айблов илгари берилган бўлса, суд прокуратура розилиги билан ишни суд муҳокамасигача тугатиши мумкин. Прокуратура чет эл фуқароларига нисбатан жиноят ишини қуйидагича тартибда тугатади, агар: 1) агар жиноят ушбу қонун амал қилиш доирасидан ташқарида содир этилган бўлса ёки ушбу қонун амал қилиш доирасидан ташқарида жиноят содир этувчи шахс давлат фуқароси бўлса; 2) агар чет эл фуқароси Германия Федаратив Республика ҳудида чет эл кемаси ёки ҳаво кемасида жиноят содир этган бўлса; 3) 129 va 129a - бандларида назарда тутилган ҳоллар мавжуд бўлса, иш 129б - банд билан кўрилиши мумкин. Унча аҳамиятга эга бўлмаган иштирокчилик жинояти Германия Федаратив Республикаи ҳудудида содир этилиб, жиноят иштирокчилар ичида чет эл фуқаролари бўлса, ушбу жиноятларга жазодан озод қилиш умумий тартибда қўлланилади. Германия Федаратив Республикасининг айбловни тугатиш ишларида Жиноят - процессуал кодексини халқаро ҳуқуқда қўллаш қуйидагича тартибда белгиланган: 1) жиноят содир этилиб ушбу жиноят учун бошқа давлатда жазо қўлланилган бўлса, шунингдек қўлланилиши керак бўлган жазога нисбатан бошқа давлатнинг чиқарилган жазо ҳукми инобатга олинса, прокуратура томонидан айбланувчига нисбатан жиноят иши тугатилади; 2) прокуратура томонидан, агар ушбу жиноий ишни қўзғатиш ёки давом эттириш Германия Федератив Республикаси учун салбий оқибатларга олиб келадиган бўлса ёки жамоатнинг бошқа устувор манфаатларига зид келса, жиноий тақиб рад этилиши мумкин; 3) агар айблов ушбу банднинг биринчи қисмига мувофиқ қўйилган бўлса, шунингдек иккинчи ва учинчи қисмида кўзда тутилган ҳолларда ва жиноий тақиб Германия Федератив Давлатига салбий оқибатлар келтириб чиқарса ва жамоатнинг бошқа устувор манфаатларига зид келса, ишнинг ҳар қандай босқичида айбловни тушгатиши мумкин; 4) агар жиноят таркибида "Суд тизими тўғрисида"ги Қонуннинг 74a - банднинг иккинчи, учинчи, тўртинчи, бешинчи ва олтинчи қисмлари ва 120 - банди иккинчи, учинчи, тўртинчи, бешинчи, олтинчи ва еттинчи қисмларида кўрсатилган ҳолатлар мавжуд бўлса, иш Федерал Бош прокурори томонидан кўрилади. Агар суд жараёни жиддий салбий оқибатларга олиб келадиган бўлса, шунингдек "Суд тизими тўғрисида"ги Қонуннинг 74a - банднинг иккинчи, учинчи, тўртинчи, бешинчи, олтинчи қисмлари ва 120 - банди иккинчи, учинчи, тўртинчи, бешинчи, олтинчи ва еттинчи қисмларида кўрсатилган ҳолатлар мавжуд бўлса, иш Федерал Бош прокурор томонидан тугатилиши мумкин. Агар давлат айблови суд томонидан илгари қўйилган бўлса, ушбу банднинг биринчи қисмида назарда тутилган ҳолларда Федерал Бош прокурор айблов хулосасини суднинг ҳар қандай босқичида олиб ташлаши ва процессни тўхтатиши мумкин. Фаол тавба қилиш билан жиноят ишини қўзғатишни рад этиш қуйидаги асосларга кўра амалга оширилади: 1. Агар жиноят таркибида "Суд тизими тўғрисида"ги Қонуннинг 74a - банднинг иккинчи, учинчи, тўртинчи, бешинчи ва олтинчи қисмлари ва 120 - банди иккинчи, учинчи, тўртинчи, бешинчи, олтинчи ва еттинчи қисмларида кўрсатилган ҳолатлар мавжуд бўлса, шунингдек Федерал Бош прокурор юқори суд розилиги билан 120 ва 130 - бандларда назарда тутилган ҳолатларида агар бу Германия Федерал давлатига ҳамда конституцион барқарорлиги ёки хавфсизлигига таҳдидни бартараф этишга ўз хиссасини қўшса ишни тугатиши мумкин. 2. Ушбу норма, агар жиноят содир этган шахс тегишли давлат идораларига давлатга хиёнат қилиш, демократик ҳуқуқий давлат ёки федерал давлатга қарши хиёнат қилиш билан боғлиқ хавфни келтириб чиқариши ёки унга таҳдид солиши билан боғлиқ режалар тўғрисида маълумот етказишда ўз хиссасини қўшса, қўлланилади. 3. Агар жамоат айблови илгари юборилган бўлса, "Суд тизими тўғрисида"ги Қонуннинг 120 - бандига мувофиқ тарзда иш Олий судловга тегишли бўлиб, Федерал Бош прокурорнинг розилиги билан ушбу шартларга асосан ишни тугатиши мумкин. Халқаро жиноий ҳуқуқига мувофиқ тарзда жиноят ишини қўзғатишни рад этиш асослари қуйидагича: 1. Прокуратура Халқаро жиноий ҳуқуқда белгиланган 6 - 14 - бандларига мувофиқ, 153c - банд биринчи ва иккинчи қисмларда белгиланган ҳолатларга кўра, яъни айбланувчи Германия Федерал Давлатига қайтиб келмаса ёки қайтиб келиш эҳтимоли бўлмаса, жиноят ишини тугатиши мумкин. 2. Агар жиноят иши таркибида ушбу кодекс 153с - банди биринчи қисмида кўрсатилган ҳолатлар мавжуд бўлиб, айбланувчи Германия Федерал Давлат фуқароси бўлиб, жиноят бошқа давлатда содир этилган бўлиб, унга нисбатан Халқаро Суд томонидан жазо тайинланишини рад этилган бўлса, жиноят иши тугатилади. Прокуратура Халқаро жиноят ҳуқуқи 6 - 14 - бандларига мувофиқ ушбу кодекс 153c - баниди биринчи ва иккинчи қисмларида назарда тутилган ҳолатлар бўйича жиноят ишини тугатиши мумкин, агар: 1) Германи Федерал Давлати фуқаросига нисбатан ҳеч қандай шубҳа бўлмаса; 2) айблов Германия Федерал Давлат фуқаросига нисбатан чиқарилган бўлмаса; 3) Германия Федерал Давлат ҳудудида ҳеч қандай гумон қилинувчи бўлмаса ва бўлиш эҳтимоли мавжуд бўлмаса. Ушбу қоида, шунингдек, Германия Федерал Давлати ҳудудидан ташқарида жиноят содир этганликда айбланган чет эл фуқароси Германия Федерал Давлати ҳудудида бўлса ҳам қўлланилади. Аммо бунда тегишли жазо шартлари қўлланилиб, Халқаро Судга ёки Жиноий қидирувни амалга ошираётган давлатга топширилиши мумкин. 3. Ушбу кодекс 1 ёки 2 - бандларида кўзда тутилган ҳолатларда давлат айблови чиқарилган бўлсада, ишнинг ҳар қандай босқичида бекор қилиниши ёки тугатилиши мумкин. Илгари жиноят содир этган шахс унча аҳамиятга эга бўлмаган жиноят содир этишда шахсга нисбатан прокуратура қуйидаги ҳолларда жиноят ишини тугатиши мумкин: 1) қўлланилаётган жиноий жазо чораси ёки жиноий тақиб натижасида вужудга келиши мумкин бўлган ҳолат оқибати бошқа жиноий жазо қўлланиши оқибати солиштирилган аҳамиятсиз бўлса; 2) агар қўлланилган жазо ёки жиноий процесс ҳукмда кўрсатилган хавсизликни кўзда тутиб вақтинча тўхтатилган бўлиб, даъво муддати тугамаган бўлса, ишда жазо қўллаш ёки ишни қайта тиклаш тақаззо этилган ҳолатларда иш қайта тикланиб, илгари чиқарилган ҳукм бекор қилинади. 3) Агар қўлланилган жазо ёки жиноий процесс ҳукмда кўрсатилган хавсизликни кўзда тутиб вақтинча тўхтатилган бўлиб, агар даъво муддати тугамаган бўлса, уч ой ичида даъво орқали иш қайта тикланиши мумкин. Агар иш илгари судда кўрилиб тугатилган бўлса, ишни тиклаш учун суд қарори талаб қилинади. Download 111.01 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling