Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик университети жиноят-процессуал ҳУҚУҚИ


I-БОБ. ЖИНОЯТ ПРОЦЕССИДА АЙБЛОВНИ ТУГАТИШ


Download 111.01 Kb.
bet4/12
Sana12.03.2023
Hajmi111.01 Kb.
#1265278
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
БЛИ

I-БОБ. ЖИНОЯТ ПРОЦЕССИДА АЙБЛОВНИ ТУГАТИШ.
1.1. Жиноят процессида "Айбловни тугатиш" тушунчаси: Айбловни тугатиш асослари, мақсади ва моҳияти.
2018 йилнинг 14 май куни Ўзбекистон Республикаси Президенти “Жиноят ва жиноят-процессуал қонунчилиги тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорга имзо чекди.
Ҳужжат замонавий халқаро стандартлар ва илғор хорижий тажрибани инобатга олган ҳолда, шунингдек, 2017 - 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясига мувофиқ жиноят ва жиноят-процессуал қонунчилигини такомиллаштиришнинг мутлақо янги устувор йўналишларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш мақсадида қабул қилинди.
Қарорга мувофиқ, Ўзбекистон Республикасининг Жиноят ва жиноят - процессуал қонунчилигини такомиллаштириш консепсияси тасдиқланди, Ўзбекистон Республикасининг Жиноят ва жиноят-процессуал қонунчилигини такомиллаштириш бўйича идоралараро комиссия ташкил этилди ва Ўзбекистон Республикасининг Жиноят ва жиноят - процессуал қонунчилигини такомиллаштиришнинг асосий йўналишлари ва вазифалари белгиланди:
- жиноят қонунчилиги нормаларини унификация қилиш;
- жиноий жавобгарлик ва жазо тизимини такомиллаштириш;
- фуқаролар ҳуқуқ ва эркинликлари, жамият ва давлат манфаатларининг таъсирчан ва ишончли муҳофаза қилинишини таъминлаш;
- жиноят-процессуал қонунчилиги нормаларини тизимлаштириш ва уйғунлаштириш;
- жиноят процессида шахснинг ҳуқуқ ва эркинликлари кафолатларини ишончли таъминлаш механизмларини такомиллаштириш;
- жиноят процессининг янги шакл ва тартиб - таомилларини киритиш5.
Шуни айтиш жоизки, "Жиноят процессида шахснинг ҳуқуқ ва эркинликлари кафолатларини ишончли таъминлаш механизмларини такомиллаштириш" тамойили жиноят процессининг айбловни тугатиш билан боғлиқ ишларида ҳам ўз аксиини топган. Яъни, жиноят процессида айбланувчида айбловни тугатиш билан унга нисбатан қўлланилган эҳтиёт чораси, мулкни хатлаш, лавозимидан четлаштириш чораларини бекор қилиш ва шахсга айбланувчи тариқасида ишда иштирок этишга қонунсиз жалб қилинганлиги сабабли кўрган зиёнларини ундириб олиш ҳуқуқини таъминлаш имкони мавжуд бўлади.
Шундай экан, Жиноят процессуал кодексида айбловни тугатиш мувофиқ айбловни тугатиш асослари мавжуд бўлиб, суриштирув, тергов ёки суд жараёнида ҳам ўз аксини топгандир. Жиноят процессуал ҳаракатларнинг ҳар қайси жараёнида айбловни тугатишга етарли асослар мавжуд бўлганда суриштирувчи, терговчи ёки суд айбловни тугатиш тўғрисида қарор ёки ажрим чиқариши мумкин.
Айбловни ўзгартириш, тугатиш ва тўлдириш Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексининг 362 - моддасида кўрсатилган талаблар асосида амалга оширилади. Шундай ҳолатлар борки, гумон қилинувчи ёки айбланувчининг айби мавжуд бўлса ҳам, Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексининг 83 - моддасида хамда 84 - моддасининг биринчи ва бешинчи қисмларида назарда тутилган айбланувчини реабилитация этиш учун асос бўладиган ёки ишни юритиш учун монелик қиладиган ҳолатлар аниқланса, айблов тугатилади.
Жиноят-процессуал кодекси 83 - моддасига кўра гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчи қуйидаги асосларга кўра реабилитация этилади:
1) иш қўзғатилган ва тергов ҳаракатлари ўтказилган, жиноий иш бўйича жиноий ҳодиса юз бермаганлиги;
2) айбланувчи тариқасида жиноят ишида иштирок этиш учун жалб қилинган шахснинг қилмишида жиноят таркиби бўлмаганлиги;
3) айбланувчи тариқасида жиноят ишида иштирок этиш учун жалб қилинган шахснинг содир этилган жиноятга дахли йўқлиги киради.
Жиноят-процессуал кодекси 84 - моддаси биринчи ва бешинчи қисмларига кўра, ишни юритишга монелик қиладиган ҳолатларга шахснинг жиноят содир этилишида айблилик масаласини ҳал қилмай туриб жиноят ишини тугатиш учун асослар киради, яъни:
1) шахсни жавобгарликка тортиш муддати ўтган бўлса;
2) эълон қилинган амнистия ҳужжати содир этилган жиноят ёки шахсга дахлдор бўлса;
3) айбланувчи вафот этган бўлса;
4) шахсга нисбатан айнан шу айблов бўйича суднинг қонуний кучга кирган ҳукми бўлса;
5) шахсга нисбатан айнан шу айблов бўйича ишни тугатиш ҳақида суднинг қонуний кучга кирган ажрими (қарори) ёки ваколатли мансабдор шахснинг жиноят иши қўзғатишни рад этиш ёхуд ишни тугатиш ҳақидаги бекор қилинмаган қарори бўлса;
6) иш фақат жабрланувчининг шикояти билан қўзғатиладиган ҳолларда унинг шикояти бўлмаса (Жиноят-процессуал кодексининг 325 - моддасида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно);
7) шахс ижтимоий хавфли қилмиш содир этган пайтда жиноий жавобгарликка тортиш мумкин бўлган ёшга тўлмаган бўлса;
8) Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси Махсус қисмининг тегишли моддасида шахснинг ўз қилмишига амалда пушаймон бўлганлиги туфайли ёхуд белгиланган муддат ичида етказилган моддий зарарнинг ўрни қопланганлиги ва (ёки) жиноят оқибатлари бартараф этилганлиги муносабати билан жавобгарликдан озод қилиниши назарда тутилган бўлса.
Жиноят иши бўйича қуйидаги ҳолларда ҳам шахснинг розилиги билан унинг айблилиги ҳақидаги масалани хал қилмай туриб жиноят иши тугатилиши тўғрисида қарор чиқарилиши мумкин:
1) ишни тергов қилиш мобайнида қилмиш ижтимоий ҳавфлилик хусусиятини йўқотган ёхуд вазият ўзгариши оқибатида бу шахс ижтимоий жиҳатдан хавфли бўлмай қолган деб эътироф этилса;
2) биринчи марта ижтимоий хавфи катта бўлмаган жиноят ёки унча оғир бўлмаган жиноят содир этган шахс жиноят содир этганидан кейин етказилган зарарни бартараф этган, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон қилган ва жиноятни фош қилишга фаол кўмаклашган бўлса;
3) содир этилган қилмишнинг хусусиятини, биринчи марта ижтимоий хавфи катта бўлмаган жиноят содир этганнинг шахсини ҳисобга олиб, материалларни вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссияга қараб чиқиш учун бериш мақсадга мувофиқ бўлса;
4) жабрланувчи Жиноят кодексининг 661 - моддасида назарда тутилган жиноятлар тўғрисидаги ишлар бўйича айбланувчи билан ярашган тақдирда айблилик ҳақидаги масала ҳал қилинмасдан тугатилиши мумкин.
Ушбу Кодекс 362 - моддаси учинчи қисмига кўра, айбловни тугатиш тўғрисида дастлабки терговни амалга ошираётган терговчи ёки прокурор қарор чиқаради. Бир йўла шу қарор билан айбланувчига нисбатан қўлланилган эҳтиёт чораси, мулкни хатлаш, лавозимидан четлаштириш чораларини бекор қилади ва шахсга айбланувчи тариқасида ишда иштирок этишга қонунсиз жалб қилинганлиги сабабли кўрган зиёнларини ундириб олиш ҳуқуқига эга эканлигини тушунтиради. Қарорнинг нусхаси эса шу шахсга дарҳол тақдим қилиниши ёки юборилиши лозим.
Айбловни тугатиш тўғрисидаги қарор ҳам уч қисмдан иборат бўлиб, улар:
- кириш, тавсиф-асослантириш ва хулоса қисмларидан иборат бўлади.
Шахсни жиноят ишида айбланувчи тариқасида ишга жалб қилиш тўғрисидаги қарор шакли билан бир хил бўлиб, ушбу қарорда ҳам айбловни тугатиш учун асос бўлган барча далил ва исботлар баён қилиниши ва қарор қонун талабларига кўра асослантириб берилиши лозим6.

Download 111.01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling