Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик университети жиноят-процессуал ҳУҚУҚИ


Ярашув тўғрисидаги ишлар ва унинг айбловни тугатишда аҳамияти


Download 111.01 Kb.
bet6/12
Sana12.03.2023
Hajmi111.01 Kb.
#1265278
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
БЛИ

1.3. Ярашув тўғрисидаги ишлар ва унинг айбловни тугатишда аҳамияти.
Жиноий жавобгарликдан озод килиш учун асос сифатида ярашувнинг қўлланилиши - айбдор ва жабрланувчининг ўзаро келишиши масаласидир. Ярашув томонларнинг эркин хоҳиш-истаклари ва мажбурловсиз амалга оширилаётганлигини аниқлаш керак. Бу эса, жабрланувчи томонидан айбдорни кечириши ҳамда шахсни килмиши учун жиноий жавобгарликка тортилишини истамасликда намоён бўлади. Ўз навбатида, айбдордан ҳам ўз айбини тан олиб, етказилган зарарни қоплаш талаб қилинади8.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми карорига биноан, ярашув тўғрисидаги ариза ҳар доим ёзма, шаклда такдим этилиб, унда жиноят натижасида етказилган зарар бартараф этилганлиги (ёки жабрланувчининг зарардан воз кечганлиги) ва ярашилганлиги муносабати билан жиноят ишини тугатиш ҳақидаги илтимос кўрсатилган бўлиши лозим.
Ярашув тўғрисида иш юритиш масаласини кўзғатиш хуқуқига конунда белгиланган тартибда жабрланувчи (фуқаровий даъвогар) деб топилган шахс ёки унинг қонуний вакили эгадир. Жабрланувчи билан айни бир вақтнинг ўзида ишда фуқаровий даъвогар ҳам қатнашган ҳолларда ярашув тўғрисида иш юритишни бошлаш учун ҳам жабрланувчи, ҳам фуқаровий даъвогар томонилан тегишли ариза берилган бўлиши шарт.
Иш бўйича бир гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчи ва бир неча жабрланувчи бўлган ҳоллар учун ҳам қонунда айнан шундай талаблар белгиланган. Жабрланувчиларнинг ҳатто бирортасидан тегишли ариза бўлмаган холларда ярашув тўғрисида иш юритиш мумкин эмас. Бундай ҳолда жиноят иши бўйича иш юритиш умумий асосда олиб борилади.
Шу билан бир вактда, иш бўйича бир жабрланувчи ва бир жабрланувчи ва бир неча гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчилар бўлган тақдирда ҳам қонун жабрланувчининг улардан айримлари ярашувга келиши мумкинлигини эътироф этади. Бундай ҳолларда ишнинг жабрланувчи ярашувга келган гумон қилинувчи, айбланувчи, судданувчиларга оид қисми алоҳида иш юритувга ажратилиб, Жиноят-процессуал кодексининг 584-моддаси тартибида судга юборилади, қолганларга доир қисми бўйича эса, иш юритиш умумий асосларда олиб борилади.
Ярашув ўзининг мазмуни бўйича амалда пушаймон бўлиш билан ўхшаш бўлиб, у билан бир хил белгиларга эга. Амалда пушаймон бўлишдан фарқли ўлароқ, ярашувда етказилган зарарни қоплаш ва зарар етказилган жабрланувчи томонидан кечирилишни тадаб қилади, лекин амалда пушаймон бўлишда бу рол дастлабки тергов органлари ва судга тегишли. Формал нуқтаи назардан амалда пушаймон бўлишнинг шартлари аниқ кўрсатилган ва уларнинг ҳатто биттасининг йўқлиги ушбу асосин кўллашга йўл қўймайди.
Ярашувда жабрланган шахс билан айбдор шахс ўртасида зарарни қоплаш ҳақида келишилмаган бўлса ва томонлар шунга рози бўлган вазиятлар жавобгарликдан озод қилишга халақит бермайди.
Жабрланувчининг аризаси йўқлиги учун жиноят ишини кўзғатмаслик билан ярашилганлик муносабати билан жиноий жавобгарликдан озод қилиш тушунчаларини фарқлаш лозим. Айрим жиноят таркиблари бўйича жиноят ишлари фақатгина жабрланувчининг шикояти ёки истисио ҳолатларда ваколатли шахслар томонидан қўзғатилиши мумкин ва бунда жабрланувчи шахсан ўзи ёки вакили орқали мазкур иш бўйича суд муҳокамаси жараёнида айбловни кувватлаш ҳуқуқига эга бўлади.
Шундай қилиб, хусусий-оммавий айбловда аризанинг мавжудлиги шарт бўлиб, у жиноий таъкибни кўзғатиш учун сабаб бўлади. Шахс ариза бермаганлиги ёки жиноий иш қўзғатиш учун бошқа асос йўклиги ярашувдан ёки жиноят холислигилан далолат бериб бу жиноят фактининг ўзи йўкангининг исботи бўла олади. Жабрланувчи ночор аҳволда бўлганлиги туфайли, айбланувчига қарам бўлганлиги ёки бошқа сабабларга кўра хуқуқини ва қонуний манфаатларини шахсан ўзи ҳимоя қила олмайдиган фавқулодда ҳолларда прокурор жабрланувчининг аризасисиз ҳам жиноят ишини қўзғатиши шарт.
Айбдорнинг ва жабрланувчининг ярашувини қонуний ва ихтиёрий ҳаракат, деб ҳисоблаш учун маълум бир шартлар бўлиши керак:
• Жиноят кодексининг 661-моддасида кўрсатидган жиноятлардан бирининг содир этилганлиги;
• айбига икрор бўлиш;
жабрланувчи билан ярашиш;
• етказилган зарарнинг қопланиши;
• оғир ва ўта Оғир жиноятларни содир этганлик учун сулланганлик ҳолатининг йўқлиги.
Ярашилганлиги муносабати билан шахснинг жиноий жавобгарликдан озод қилинишининг асоси сифатида айнан Жиноят кодексининг 661-модласида санаб ўтилган жиноятларлан бирининг содир этилиши, бунда ушбу институтнинг бошқа таркибий элементлари ҳам мавжуд бўлиши лозим. Амалдаги конунчиликнинг таҳлили шуни кўрсатадики, шарҳланаётган моддада кўрсатилган жиноят таркиблари ижтимоий хавфи катта бўлмаган ва унча оғир бўлмаган жиноятлар тоифасига киради. Шарҳланаётган модданинг биринчи кисмида белгиланган жиноят таркибларининг рўйхати қатъий бўлиб, унинг доираси кенгайтипиб талқин этилиши мумкин эмас.
Олий суд тушунтиришларига кўра, агар шахс бир нечта жиноят нечта жиноят содир этган бўлиб, улардан бири Жиноят кодекси 661-модласида кўрсатилган бўлса, ишнинг шу кисми Жиноят-прошессуал кодексининг 62-бобида белгиланган тартибда тугатилиши мумкин, лекин бу тартиб такрорийлик белгисини берадиган жиноятларга татбиқ этилмайди. Айбига иқрор бўлиш ва зарарни қоплаш ўзида жабрланувчи билан ярашиш мақсадини олган ҳаракатлардан иборатдир9.
Ярашув – жабрланувчининг афв этишигина эмас, балки унинг айбдорга нисбатан ўз дастлабки талаб ва даъволаридан расмий равишда воз кечишини англатади. У жиноятни содир этган шахсин жиноий жавобгарликка тортиш илтимосидан воз кечиш (агар ярашув жиноий иш қўзғатилишидан аввал юз берган бўлса) ёки унинг аризасига кўра кўзғатилган жиноят ишини тугатилади. Ярашув акти жиноят-процессуал қонун хужатлари талабларига мувофик, баённома билан расмийлаштирилади.
Жабрланувчи билан ярашув айбига иқрор бўлмасдан рўй бериши мумкин эмас. Шахс етказилган зарар ўрнини қоплаб, жабрланувчи шахс ўз важларидан воз кечиши хусусида келишувга келишга интилар экан, демак бу фақат айбини тан олиш орқали амалга ошиши мумкин.
Етказилган зарарни қоплаш инсон ҳаёти ва соғлиғига тажовуз пайтида саломатликка етказилган мулкий зарар ўрнини тўлдиришдан, шунингдек маънавий зарарни қоллашдан иборат бўлади. Ярашувнинг кейинги шарти - айбдорнинг оғир ва ўта оғир жиноят содир этганлиги учун судданмагандиги.
Айбдорнинг оғир ёки ўта оғир жинояти учун судланганлик ҳолати йўқлиги, шу шахсни аввал оғир ёки ўта оғир жинояти учун судланмаган ёки судланган, лекин судланганлик қонуний тартибда олиб ташланган ёки муддати тугалланган бўлишини англатади. Бундан ташқари, қонуннинг ўзгарганлиги туфайли жиноят деб хисобланмайдиган қилмиши учун жазо ўтаган шахс судланган ҳисобланмайди.
Жиноят содир этган шахснинг жабрланувчи билан ярашганлиги муносабати билан жиноят ишини тугатиш тўғрисидаги (ёки жиноят ишини қўзғатишни рад этиш) қарор суриштирув органи ёки терговчи томонидан прокуроркинг розилиги билан, шунингдек прокурор томонидан ластлабки терговнинг барча босқичида, суд (судъя) томонидан эса, суднинг (судъянинг) ҳукм эълон килиш учун маслаҳат хонасига киришдан олдин суд муҳокамасининг ҳар қандай вақтида ажрим шаклида қабул қилиниши мумкин.
Ярашув тўғрисидаги ишлар бўйича суриштирувчи, терговчи, прокурор ва Суд зиммасига Қонун билан юклатилган мажбуриятлардан бири, бу - ярашув суд томонидан тасдиқлангандан кейин келиб чиқадиган хуқуқий оқибатларни жабрланувчи (фуқаровий даъвогар)га тушунтириш шартлилигидир. Қонуннинг ушбу талабига риоя этмаслик ярашув тўғрисилаги иш бўйича чиқарилган қарорнинг бекор қилинишига асос бўлиши мумкин.
Ярашув институти жиноий жавобгарликлан озод қилиш тури сифатида шахснинг айбдорлиги масаласини ҳал этмай туриб жиноят ишларини тугатиш учун асос бўлади.



Download 111.01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling