Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик университети жиноят-процессуал ҳУҚУҚИ
Download 111.01 Kb.
|
БЛИ
ХУЛОСА ВА ТАКЛИФЛАР.
Сўз якунида шуни айтиш жоизки, жиноятчиликка қарши курашда асосий омиллардан бири, бу - содир этилган ижтимоий хавфли қилмиш учун белгиланган жиноий жавобгарлик ва ушбу жавобгарликнинг даражасидир. Бундан ташқари жиноят-ҳуқуқий қонунчилигида ўзида фақат жазоловчи нормаларнигина эмас, балки, шахсни жиноий жавобгарликдан озод қилиш нормаларини ҳам ўзида акс эттирган. Юқорида таъкидлаб ўтилганидек, айбловни тугатиш асослари тушунчаси нафақат Ўзбекистон Республикаси балки хориж давлатларинниг ҳам жиноят - процессида марказий масаларидан бири бўлиб ҳисобланади. Жиноят процесси қонунчилигига кўра содир этилган жиноий қилмишида белгиланган асослар мавжуд бўлмаса, жиноят таркибини ифода этмайди, ҳамда жиноят содир этишда шубҳа қилинаётган шахсга нисбатан айблов тугатилишга сабаб бўлади. Ўзбекистон Республикаси жиноят процесси қонунчилигида шахсга нисбатан айбловни тугатиш - шахсни оқлашга асос бўлган жиноят таркибининг мавжуд эмаслиги ёки содир этилган жиноятга шахснинг алоқадор эмаслигида ифодаланибгина қолмай, балки Жиноят - процессуал кодекси 84 - моддасида белгилаб ўтилган асосларни ҳам ўзида акс эттирар экан. Шундай экан, айбловни тугатишга доир асослар мавжуд бўлган нормалар содир этилган қилмишда жиноят таркиби мавжуд шахсларга нисбатан ҳам башарти, ижтимоий хавфи катта бўлмаган ва унча оғир бўлмаган жиноятни биринчи марта содир этган бўлса, қўлланилади. Жиноят процессида айбловни тугатиш асослари ҳақидаги масалани илмий - амалий таҳлил қилиш жараёнида "шахсга нисбатан айбловни тугатиш" ва "шахсни жиноий жавобгарликдан озод қилиш" тушунчалари бир-биридан мазмунан, қўлланиш асосига ва субъектига кўра фарқланади. Шунингдек айбловни тугатиш шахсга нисбатан ишни тугатишга сабаблар мавжудлиги шарти билан жиноят таркибининг мавжуд ёки мавжуд эмаслиги аҳамият касб этмайди. Бироқ шахсни жиноий жавобгарликдан озод қилишда шахснинг бутунлай айбсиз эканлиги исботланиши лозим. Демак, содир этилган қилмишда жиноят таркиби бўлмаса, қилмиш содир этилган бўлса ҳам, шахсни жиноий жавобгарликдан озод қилиш қуйидаги ҳолларда қўлланилади: 1) у қонунда жиноят сифатида тан олинган бўлмаса; 2) у қонунда жиноят сифатида тан олинган, аммо шахснинг ҳаракатида на тўғри, на эгри қасд ва эхтиётсизлик бўлмаса, яъни жиноятнинг субъектив ҳолати аниқланмаган бўлса; 3) жиноий ҳаракат содир этилган бўлсада, жамоат учун хавфли ва гайриқонуний белгиларга эга бўлмаса (масалан, айбланувчи зарурий мудофаа ҳолатида ҳаракат қилган бўлса) бу ҳолларда ушбу модданинг 2 - бандига асосан шахсни оқлаш учун асослар мавжуд бўлиб, суд бу шахсга нисбатан Жиноят - процессуал кодексининг 464 - моддасига биноан оқлов ҳукмини чиқаради ва 529 - моддага асосан уни суд залидан озод этади. Ушбу модданинг 3 - банди содир этилган жиноятга шахснинг даҳли бўлмаса оқлашга асос борлигини қайд этади. Шахснинг жиноятга даҳли бўлмаслиги шундан иборатки, унинг иштироки тегишли далиллар билан тасдиқланмаган бўлиб, ҳақиқатдан у жиноят содир этмаганлиги ва жиноят содир этилган жойда бўлмаганлиги аниқланганидан дарак беради ва суд уни оқлайди. Ўзбекистон Республикаси Жиноят - процессуал кодексининг 84 - моддасида айблилик тўғрисидаги масалани ҳал қилмай туриб жиноят ишини тугатиш учун асослар берилган. Унга кўра: “қуйидаги ҳолларда шахснинг жиноят содир этилишида айблилиги тўғрисидаги масалани ҳал қилмай туриб жиноят иши тугатилиши лозим, башарти: 1) шахсни жавобгарликка тортиш муддати утган булса; 2) эълон килинган амнистия хужжати содир этилган жиноят ёки шахсга даҳлдор бўлса; 3) айбланувчи, судланувчи вафот этган бўлса. Ушбу моддада айбдорлик тўғрисидаги масалани ҳал қилмай ишни тугатиш учун асослар қайд этилган. Суд жиноят ишини тергов қилишда ёки суд мухокамасида ушбу моддада мавжуд булган асосларга дуч келса, ишни тугатишга ҳақли бўлади. Шундай қилиб, битирув малакавий ишида жиноят - процессуал муносабатларда айбловни тугатишга оид масалаларни такомиллаштиришнинг комплекс равишда ўрганиш ва таҳлил қилишда фақатгина Ўзбекистон Республикаси қонунларига таянибгина қолмай, хорижий тажрибаларга ҳам эътибор қаратилди. Шундай экан, юқорида келтирилган асосларга таянган ҳолда таклиф ва тавсияларни қуйидагича шакллантириш мақсадга мувофиқ: 1. Маълумки, жиноят - процессуал ҳуқуқ назариясида «реабилитация» тушунчаси мавжуд бўлиб унга нисбатан берилган таъриф ҳамда хорижий қарашлар ва жиноят - процесси билан боғлиқ қонунларда белгилаб қўйилган нормаларни таҳлил қилиб, қуйидаги таклифни берамиз: Жиноят процессида гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчи ва маҳкумлар реабилитация қилинганда уларга нисбатан қонунда белгиланган чоралар қўлланилиши ёки Жиноят - процессуал кодексининг 83 - моддасига биноан жиноят ишини қўзғатишни рад қилиш ёки ишни тугатиш йўли билан қонунга хилоф равишда тергов ҳаракатлари ўтказиш, процессуал мажбурлов чораларини қўллаш ва шу каби қонунга зид процессуал ҳаракатлар натижасида гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчи ва маҳкумларга етказилган барча турдаги зарарни давлат томонидан қоплаш ҳамда шахснинг аввалги мавқеини тўлиқ қайта тиклашга қаратилган процессуал фаолият бўлиши лозим. 2. Жиноят-процессуал кодекси 84 - моддаси бешинчи қисм иккинчи бандига мувофиқ ижтимоий хавфи катта бўлмаган ёки унча оғир бўлмаган жиноятни биринчи марта содир этган шахс айбини бўйнига олиш тўғрисида арз қилган, чин кўнгилдан пушаймон бўлган, жиноятнинг очилишига фаол ёрдам берган ва келтирилган зарарни бартараф қилган бўлса, жиноят иши шахснинг розилиги билан унинг айблилиги ҳақидаги масалани ҳал қилмай туриб тугатилиши мумкин деб белгиланган. Бунда жиноятнинг очилишига фаол ёрдам бериш жумласига аҳамият берилса, жиноят содир этувчи шахс ўз жиноятини очиб беришда кўмаклашиши айбдорлигини исботлашдек туюлади. Аслида жиноят содир этган шахс ўз жиноятини исботлашга мажбур эмас. Ушбу талаб қайсидир маънода ўз ҳуқуқларини четлаб ўтишга мажбур қилади деб ўйладик. Шундай экан жиноят содир этган шахснинг жиноят ишини тугатишда мазкур модда бандининг барча ҳолларини бажариш талабини қўйиш эмас, балки келтирилган зарарни бартараф қилиши асос деб олиниши жиноят содир этган шахснинг айблилиги ҳақидаги масалани ҳал қилмай туриб тугатилиши маъносига мос келади. 3. Амалдаги Жиноят - процессуал кодексида жабрланувчиларнинг бузилган ҳуқуқларини тиклаш ва уларнинг қонуний манфаатларини таъминлаш кодекснинг 84 - моддаси тегилшли қисмларига мувофиқ жиноят ишини тугатишнинг мажбурий шарти сифатида қайд этилмаган. Бу эса, жабрланувчининг қонуний манфаатлари тўлиқ таъминланмаслигига олиб келиб жабрланувчиларда тергов ҳамда суд органларига нисбатан ишончсизлик ҳисси вужудга келишига олиб келади. Шу сабаб айбловни тугатиш билан боғлиқ қарорларда етказилган мулкий зарарни қоплаш талаб этилган жиноят турларининг доирасини босқичма - босқич кенгайтириш зарурлигини кўрсатади. 4. Жиноят кодекси 661 - моддасида назарда тутилган тарафларнинг ярашганлиги муносабати билан жиноят ишини тугатишда етказилган зарарни бартараф этишда зарар шакли ва миқдорини белгилашда асосий эътиборни эксперт хулосаси ҳамда мутахассис фикрига эмас, балки, жабрланувчининг хоҳиши асосида белгиланиши лозим деб ўйлайман. 5. Жиноят кодекси 38 - моддасида охирги зарурат қилмишнинг жиноийлигини истисно қилувчи ҳолат сифатида қаралади. Шундай экан, охирги заруратнинг ўзига хос хусусиятлари сифатида қуйидагиларни киритишимиз мумкин: - хавфни камайтириш бўйича ҳаракатлар билан боғлиқ; - жиноят қонуни билан муҳофаза қилинган ҳар қандай манфаатлар ҳимоя қилиниши мумкин; - охирги заруратда зарар нафақат жиноий қонунчилик билан, балки бошқа меъёрий - ҳуқуқий ҳужжатлар билан ҳам тенг равишда ҳимоя қилинадиган манфаатларга ҳам етказилиши мумкин; - зарар фақат учинчи шахсларга етказилади; - етказилган зарар олди олинган зарарга нисбатан оз бўлиши шарт; - яқинлашиб келаётган хавфни ўша вазиятда бошқа воситалар билан бартараф этишнинг имконияти бўлмаслиги лозим. 6. Оғир ёки ўта оғир жиноятларни содир этганлик учун судланганлик ҳолати тугалланмаган ёки судланганлиги олиб ташланмаган шахслар ярашилганлиги муносабати билан жиноий жавобгарликдан озод қилинмаслиги ўз - ўзидан жабрланувчи ёки унинг оиласига нисбатан етказилган зарарни кўпинча қопланмай қолишига олиб келади. Жиноят содир этувчи шахс онгида процессуал ҳаракатларда уни жиноий жавобгарликдан озод қилишнинг имкони шаклланмас экан, шахс ўзи томонидан етказилган зарарни қоплашни лозим деб билмайди. Шахс илгари содир этган оғир ёки ўта оғир жинояти, шунингдек илгари ҳукм қилинган жиноятига ўхшаш жиноят содир этган, Жиноят кодексида алоҳида кўрсатилган ҳолларда эса, ушбу Кодекс Махсус қисмнинг бошқа моддалари билан ҳам ҳукм қилинган шахснинг қасддан янги жиноят содир этганлигига эътибор қаратиш лозим. Шунингдек: 1. Жиноят-процессуал кодекси 84 - моддаси биринчи қисми 6 - банди қуйидаги таҳрирда баён этишни таклиф қиламан: - иш фақат жабрланувчининг шикояти билан қўзғатиладиган ҳолларда унинг шикояти бўлмаса, жабрланувчи ночор аҳволда бўлганлиги, айбланувчига қарам бўлганлиги туфайли ёки бошқа сабабларга кўра ўз ҳуқуқини ва қонуний манфаатларини ўзи ҳимоя қила олмайдиган алоҳида ҳоллар бундан мустасно;. 2. Жиноят-процессуал кодекси 84 - моддаси бешинчи қисмини қуйидаги мазмундаги 4 - банд билан тўлдиришни таклиф қиламан: - шахс томонидан қилмиш зарурий мудофаа ҳолатида содир этилса, башарти ушбу қилмиш орқали қилинган мудофаа даражаси олди олинган тажовузнинг хавфлилик даражасидан юқори бўлса;. 3. Жиноят-процессуал кодекси 84 - моддаси бешинчи қисми қуйидаги мазмундаги 5 - банд билан тўлдиришни таклиф қиламан: - шахс ўз қилмишининг ижтимоий хавфлилик хусусиятини англамаган, англаши мумкин ва лозим ҳам бўлмаган ёки унинг ижтимоий хавфли оқибатларига кўзи етмаган ва ишнинг ҳолатларига кўра кўзи етиши мумкин ва лозим ҳам бўлмаган бўлса;. Download 111.01 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling