Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик университети cудлар фаолиятида коррупциянинг олдини олишнинг
III БОБ. CУДЛАР ФАОЛИЯТИДА КОРРУПЦИЯГА ҚАРШИ
Download 0.94 Mb. Pdf ko'rish
|
Махмудов Жахонгир Марксович (1)
III БОБ. CУДЛАР ФАОЛИЯТИДА КОРРУПЦИЯГА ҚАРШИ
КУРАШИШНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ИСТИҚБОЛЛАРИ 3.1. Судлар фаолиятида коррупцияга қарши курашишнинг ташкилий-ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш: Давлат ва жамиятда инсон онги, дунёқараши билан боғлиқ муаммолар таҳлилидан келиб чиқсак, собиқ иттифоқдан мерос қолган коррупция иллатига қарши курашда ҳали анча азият чекишга тўғри келади. Сабаби Хитой ва Сингапурникига ўхшаган юқоридан қуйигача қатъий ишлайдиган иерархия тизими ҳали тўлиқ ишга тушмаган. Лекин, бу табиий жараённи сунъий равишда секинлаштирмаслик ёки айрим кучларнинг тазйиқи остида “тўхтатмаслик” лозим. Бу борада ривожланган давлатлар бой тажрибасидан унумли фойдаланиш зарур. Масалан, АҚШда репортёр-журналистлар коррупцияга қарши курашда энг самарали жамоат назоратини ўрнатган. МДҲ давлатларида, хусусан, мамлакатимизда суриштирув журналистикаси саёз ҳолатда бўлиб, бугунги давр эҳтиёжидан орқада қолмоқда. Жиноятчилар “кирдикор”ларини фош этишга уриниб, мустақил суриштирув олиб борадиган фидойи журналистлар ҳимояси ишламайди. Ҳозирги кунда, бирон-бир раҳбарнинг яширин бойлик орттиришини исботлаган мақола матбуотда чоп қилинса-да, унга қатъий чоралар кўрилмайди, аҳвол ҳам ўзгармайди. Масалан, бир вақтлар раҳбар ҳақида фельетон чиқса, партиядан ўчирилар, қамалар, шунинг учун амалдорлар “тўртинчи ҳокимият”дан ҳайиқарди. “Муштум”га ўхшаган икки-учта кучли вақтли матбуот нашри фаолияти қўллаб-қувватланса ва телевиденияда махсус кўрсатувлар деярли ҳар куни (хоҳ катта, хоҳ кичик тамагирлик ҳолати бўлсин) бериб борилса, кўпчилик ҳушёр тортиши аниқ. Танқидсиз тараққиёт бўлмаслиги фуқаролар онгига сингдириб борилиши керак, деб ҳисоблаймиз. Жамиятда устувор соҳа таълим тизимида таҳсил оладиган ўсмирлар, ёшлар онгида толерантликни уйғотиш муаммоси олдимизда кўндаланг турибди. “Жамиятда порахўрлик иллатини енгиб бўлмайди”, деган фикр ёшлар онгида шаклланиб қолгани (Япония ёки Хитой фуқароси онгида нега у шаклланмаганлиги алоҳида 45 мавзу) энг катта камчилигимиз. Бу борада ўнгланиш, силжиш қилмасак, миллатимиз обрўсига коррупция иллати соя солиб тураверади. Токи, биз оилада, боғчада, мактабда ўғил-қизларимиз онгига, руҳиятига тамагирлик, порахўрлик ёмон иллатгина эмас, балки у жамиятимиз таназзули, иқтисодиётимиз орқага кетиши сабаби эканлиги ҳақида кўпроқ тарбиявий ва тарғибот ишларини олиб бормасак, мақсад-муддаога эриша олишимиз қийин. Коррупциянинг олдини олиш юзасидан Америкалик ҳуқуқшунос Diego Гарсия-Саян 2019 йилнинг 19 сентябридан 25 сентябригача мамлакатимизга ташрифи чоғида суд тизими ҳақида ўзининг фикрларини билдирган. Суд тизимини мустақил деб бўлмайди: “давлат ҳокимияти органлари, хусусан Президент суд тизимини ташкил этиш ва фаолият юритиш билан боғлиқ муҳим вазифаларни сақлаб қолаган”. Унинг фикрига кўра, жиноят ишлари ва умумий назорат фаолиятида ортиқча ваколатлар прокуратура томонидан қўлланилади. Судларнинг раислари ҳам ўта кенг ваколатларга эга бўлиб, улар “жиноят ишларини қуйи судларда кўриб чиқишга аралашиши, судьяга кўрсатма бериши ёки ундан ишнинг бориши тўғрисида ҳисобот талаб қилиши” мумкин. Ҳокимиятнинг ишончларига зид равишда “телефон ҳуқуқи” – яъни зарур қарор қабул қилиш учун судьяга босим ўтказиш ўтмишнинг ҳеч бир нарсаси эмас. Махсус маърузачи мамлакат суд-ҳуқуқ тизимида хотин-қизларнинг ролига эътибор қаратди. Унда кўра, гендер тенглиги ва хотин-қизларга нисбатан зўравонликдан ҳимояланиш тўғрисидаги қонунлар қабул қилингани маъқулланиб, суд тизимида хотин- қизлар сонининг ошиши бу қонунларни янада самарали амалга ошириш ва хотин-қизлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш имконини беришини таъкидлади. Бугунги кунда, мамлакатимизда 1,038 нафар судьядан атиги 129 нафари (12,4%) аёллардир. Жиноят ва маъмурий судларда улар судьялар умумий сонининг қарийб 8 фоизини ташкил этади. “Давлат кўра, суд тизимида жиноий ва маъмурий судлардаги аёллар кам вакиллик, хотин – қизлар таълим ва профессионал қарорлар натижасидир”. БМТ эксперти томонидан қуйидаги фикрлар илгари сурилган - органлари аёллар шахсий ҳаёти ва иш ўртасидаги 46 мувозанатни таъминлаш касблар билан шуғулланиш афзал. Суд тизими доирасида аёллар оила ҳуқуқи билан боғлиқ масалалар билан шуғулланса яхшироқ. Чунки, жиноий ва маъмурий масалалар анча мураккаб ва вақт талаб қилади. У суд аёллар остида вакиллик “оила ва жамиятда аёллар ва эркаклар роли ва мажбуриятлари билан боғлиқ чуқур илдиз стереотиплар” бир кўзгу бўлиши мумкин. Унга кўра, бу стереотиплар аёлларга нисбатан камситишга олиб келади. Уларнинг қуйи мавқеини мустаҳкамлайди. Ўзбекистон Республикасида суд тизимининг бошқа ҳукумат тармоқларидан мустақил бўлишини таъминлаш учун жуда кўп нарсага эга ва судьялар, прокурорлар ва адвокатлар ўзларининг профессионал фаолиятларини ҳеч қандай аралашувларсиз ёки босимсиз эркин амалга оширишлари мумкин. Ҳозирги кунда, cудларда томонидан ахборот технологияларни жорий қилинганлиги ва шу асосда амалга оширилаётган видеоконференсалоқа тизимини адолатни янада кучайтиришга хизмат қилади. Судларда амалга ошириладиган электрон суд ишларини юритишнинг ахборот тизимлари ҳам алоҳида жараёнларни автоматлаштириш имконини беради. Ишларнинг автоматик тақсимланиши судьяларнинг мустақиллигини, судьялар ўртасида ишларнинг бир текис ва холис тақсимланишини таъминлашга қаратилганлиги қайд этилган. Олий суд Кенгашини ташкил этиш, суд тизимини қайта ташкил этиш, суд лавозимларига номзодларни танлаш ва тайинлашнинг янги тартиб- қоидалари, шунингдек, судьяларни ўқитишни такомиллаштириш ва қатъиятсизлигини кафолатлаш бўйича қатор чора-тадбирларни қабул қилиш ҳақиқатан ҳам мустақил ва холис суд тизимини яратиш йўлидаги ижобий қадамлар сифатида қаралиши керак. Юқорида қайд этилган халқаро ҳужжатлар Ўзбекистон Республикаси томонидан ратификация қилинган бўлиб, унинг тамойиллари Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг муқадимасига кўра халқаро ҳуқуқнинг умум эътироф этилган қоидалари Ўзбекистон Республикасида устун бўлиши тан олинганлиги боис, кейинги икки йилда суд-ҳуқуқ тизимида амалга оширилган ислоҳотларга мувофиқ, Суд ҳокимияти – ҳокимиятнинг мустақил 47 тармоғи сифатида жамиятда қонун устуворлигини таъминлаш, одил судловни амалга оширишда судлар ишларни ошкора кўриш ва сайёр судларда кўриш орқали ҳар бир фуқаронинг бузилган ҳуқуқларини ҳимоя қилишига кафолат яратишга қаратилган ишлар суд тизимида самарали ташкил қилиниши натижасида мамлакатимизда судларга бўлган аҳолининг ишончи тобора ортишига хизмат қилмоқда. Энг муҳими, давлат органлари томонидан жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларига риоя этилиши, мурожаатларнинг тўлиқ, холисона ва ўз вақтида кўриб чиқилиши, улар томонидан жисмоний ва юридик шахсланинг бузилган ҳуқуқлари, эркинликларини тиклаш ҳамда қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича ўз ваколатлари доирасида чоралар кўрилиши устидан назоратни таъминланиши жамиятда коррупцияни олдини олишга самарали хизмат қилишини қайд этамиз. Судьяликка сайлаш ва тайинлашда номзодларга қўйиладиган талаблардан яна бири бу судьяларни ўз вазифасини бажаришига соғлиғининг тўсқинлик қилмаслигидир. Судьяликка даъво қилаётган ҳар бир номзод жисмонан ва руҳан соғлом бўлмоғи зарурдир. Бугунги кунда мамлакатимизда судьяларни сайлаш ёки тайинлаш жараёнининг бир қисмини уларни тиббий кўрикдан ўтказиш қамраб олишига қарамасдан айнан қандай касалликлар судья вазифасини бажаришга тўсқинлик қилиши белгилаб қўйилмаган. Қолаверса, судьяликка номзодлар нафақат жисмоний-тиббий балки, руҳий-тиббий текширувлардан ҳам ўтишлари лозим. Чунки, судья томонидан чиқарилаётган суд ҳужжатларининг адолатлилиги бевосита судьяларнинг руҳий ҳолати билан боғлиқдир. Download 0.94 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling