Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик университети cудлар фаолиятида коррупциянинг олдини олишнинг
“инсонни коррупцияга ундайдиган ҳолатларни бартараф қилиш”
Download 0.94 Mb. Pdf ko'rish
|
Махмудов Жахонгир Марксович (1)
- Bu sahifa navigatsiya:
- ) судьянинг ўз манфаати билан боғлиқ
“инсонни коррупцияга ундайдиган ҳолатларни бартараф қилиш”дан
иборат. Бунга бир қатор тамойиллар орқали эришилади: 1) давлат хизматчиларининг иш ҳақини хусусий секторда муваффақиятли ишлаётган шахсларнинг ўртача ойлик иш ҳақи билан тенглаштириш; 2) давлат органлари мансабдорларининг мулки, активлари ва қарзлари бўйича йиллик ҳисоботларини назорат қилиш. Хусусан, прокурор коррупцияга қарши қонунчиликни бузганликда гумон қилинган шахсларнинг ҳар қандай банк ҳисоб рақамларини, акцияларини текширишга ҳақли; 3) юқори лавозимдаги мансабдорларнинг маънавий юксаклигини таъминлаш; 4) иқтисодий ривожланишда дуч келинадиган маъмурий тўсиқларни бартараф этиш 1 . Япония давлат сектори ходимларининг виждонлилиги баҳолаб борилади. Биз ўзига хос бундай ислоҳотлар таг-заминидаги ички ва ташқи омилларни тадқиқ этишимиз зарур. Булардан ташқари, “конфуцийча капитализм”, сухарточа сиёсат, Махатхира (руху нигара) ғояларининг мазмун-моҳияти ҳам деярли ўрганилмаган. Давлат органларида коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши кураш бўйича чора-тадбирларни жорий этиш, аҳолининг коррупцияга қарши қарашларини шакллантириш бўйича халқаро тажрибалар ҳеч қачон зарар қилмаган. Нидерландия дунёда коррупция даражаси энг паст давлатлар қаторига киради. Мазкур давлатда коррупцияга қарши кураш тизими қуйидагиларни ўз ичига олади: - коррупция ҳолати аниқлангач, коррупциявий ҳаракатнинг оқибатлари муҳокама қилинади ва уларга қўлланган жазолар мунтазам равишда эълон қилиб борилади. 1 Макки Т.К., Лян Б.А. Борьба с коррупцией и мошенничеством в сфере здравоохранения с помощью улучщения глобального управления здравоохранением. BMC Int Health Hum Rights. 2012; 38 - Ички ишлар вазири ҳар йили коррупция фактлари ва коррупцияга алоқадор шахсларни жазолаш чоралари тўғрисида парламентга ҳисобот беради. - мамлакатда коррупциявий ҳолатлар юзага келиши мумкин бўлган «нуқта»ларни кузатиб бориш ва бу жойларда шахсларнинг фаолиятини назорат қилиш тизими ишлаб чиқилган. - расмий ахлоқ қоидаларининг бузилиши учун жавобгар мансабдор шахсларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари тизими яратилган. - коррупциявий ҳаракатлар учун асосий жазо, давлат ташкилотларида ишлаш ҳуқуқидан ва барча ижтимоий имтиёзлардан маҳрум бўлишдир. Шунингдек, жарима ва ўз вазифасидан вақтинча четлатиш жазоси ҳам қўлланилади 1 . Германияда муайян функциялардан қатъи назар, давлат хизматчилари ўз вазифаларини бутун жамият манфаати учун холис ва адолатли бажариши шарт. Мазкур мамлакатда коррупцияга қарши курашнинг биринчи вазифаси расмий сирларни сақлашдан иборат. Давлат хизматчиси, ўз фаолияти давомида унга маълум бўлган маълумот ва ҳақиқатларни сир сақлаши талаб этилади. Давлат хизматчиси рухсат олмасдан туриб гувоҳлик беришга, ҳатто судда ҳам баёнот беришга ҳақли эмас. Давлат хизматчиси хизмат кўрсатишдан бошқа ҳар қандай иш учун олдиндан юқори даражадаги раҳбарининг розилигини олиши талаб қилинади. Давлат хизматчиси учун рухсатномалар фақат илмий муассасаларда ва ўқитиш ҳамда тадқиқотлар билан боғлиқ фаолият учун талаб қилинмайди. Давлат хизматчилари бирон- бир тадбиркорлик фаолияти билан шахсан ёки ваколатли вакиллари орқали шуғулланиш ҳуқуқига эга эмас. Федерал ҳукумат қонун кучига эга қарор чиқариш йўли билан давлат хизматчиларининг ўриндошлик асосида ишлаш тартибини белгилайди. Унда, қайси фаолият давлат хизмати деб ҳисобланади ёки унга тенглаштирилади, давлат хизматчиси қўшимча иши учун ҳақ оладими, давлат хизматчиларининг қайси тоифалари рухсатнома олишга 1 Симонян Н.А. Особенности национальной коррупции // Свободная мысль.- XXI.2001.№7-8.С45 39 мажбур каби масалалар аниқлаштирилади. Агар хизматга оид муносабатлар тугатилгандан сўнг давлат хизматчиси ўзининг охирги беш йиллик хизмат фаолияти билан боғлиқ ишда ишласа, охирги хизмат жойида буни эълон қилиши керак. Унинг фаолияти, агар хизмат манфаатлари учун зарар етказиши мумкин бўлса, тақиқланади. Бу тақиқ давлат хизматининг энг юқори инстанцияси томонидан жорий этилади ва хизмат муносабатлари тугаганидан кейин 5 йил ўтгач тугайди. Давлат хизматчиларининг зиммасига юклатилган вазифаларни бажармаслиги ёки лозим даражада бажармаслиги оқибатлари батафсил тартибга солинади. Давлат хизматчиси Федерал интизомий ҳуқуқ ҳақидаги низомга мувофиқ, ўз вазифаларини бажариш тартибини бузган деб топилса, жиноят содир этган ҳисобланади 1 . Феликс Франкфуртер шундай деб таъкидлайди: “На ҳамён ва на қиличга эга бўлган суд охир-оқибатда жамиятнинг катта қисмини ўз ахлоқий ҳокимиятида судлашга таянади”. Дунёда коррупция кенг тарқалган. У ҳаётнинг барча жабҳаларига, яъни давлат бошқаруви, ҳуқуқ-тартибот, соғлиқни сақлаш ва таълимга таъсир қилади. Мустақил, холис ва хабардор суд адолатли, ҳалол, очиқ ва ҳисобдор ҳукуматни шакллантириш жараёнига Марказий аҳамият касб этади. Судлар ўз конституциявий ролини самарали бажара олиши учун у мустақил бўлиши керак. Унинг вазифаси ҳукумат билан халқ ўртасида туриш, ҳукумат ва давлат хизматчилари фаолиятини текшириш ва бу тадбирлар қонун чиқарувчи томонидан қабул қилинган Конституция ва бошқа қонунларда белгиланган стандартларга жавоб беришини аниқлашдан иборат 2 . 2002-йилда Сингапур давлати адлия вазири Йонга Пунг Хо суд тизимидаги коррупцион ҳолатлар юзасидан ўз фикрларини баён қилган: “Судларда давлат хизматига шубҳали обро – эътибор берадиган ва жиноий тизимининг холис ишига жиддий зарар етказадиган хатти-ҳаракатларга нисбатан жамоатчилик ишончсизлиги ва нафратини кучайтириш учун кўп 1 Михайлов Х.В. Борьба с коррупцией в США (80-е годы) // Вопросы истории.- 1994, №5.С149. 2 А.Ю.Борьба с коррупцией с США в XIX веке и государственная модернизация // Правоведение. 2001- №3 40 қаттиқроқ жазо қўлланилиши мумкинлигига шубҳам йўқ. Бугун даврда жиноятчи сифатида айблаш осон эмас. Чунки, фуқаролик хизмати самарадорлигида мувозанат бўлади. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари давлат ишончини камайтириш ва халқаро ҳамжамиятда хавфсиз ва коррупциясиз давлат сифатида Сингапур тасвирни яратиш учун ҳукумат саъй-ҳаракатларини қайтариб ўрнатиш керак”. Россия Федерацияси Конституциясининг 10-моддасига кўра, ҳокимиятлар бўлиниши принципи белгиланган: “Россия Федерациясида давлат ҳокимияти қонун чиқарувчи, ижро этувчи ва суд тармоқларига бўлиниш асосида амалга оширилади. “Унда суд учун махсус тақдим этилган кафолатлар мавжуд. Конституциясининг 120-моддага асосан, “судьялар мустақил ва фақат Россия Федерацияси Конституцияси ва Федерал қонунга бўйсунадилар”. Суд-ҳуқуқ ислоҳотлари жараёнида рус судьялари қонунга эмас, балки уларга юқори даражадаги фаровонликни таъминлайдиганларнинг манфаатлари ва устуворликларига кўпроқ эътибор қаратадиган бўлишди. Шу боис, Россия судларида порахўрлик даражаси пасайгани йўқ, балки ошган. Бундай шароитда суд ислоҳотининг давом етиши судларнинг ҳақиқий мустақиллигига, фуқаролар томонидан уларга бўлган ишончнинг юқори даражасига, коррупция даражасининг пасайишига, судлар фаолиятида фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлашига олиб келмайди. Суд тизимидаги коррупция - суд органларининг маъмурий бошқарувини амалга оширадиган судьялар ва мансабдор шахсларнинг Россия Федерацияси Конституцияси ва қонун ҳужжатларида белгиланган фаолият нормаларига зид бўлган мақоми, ташкилий ва кучини эксплуатация қилишдир 1 . Судлар фаолиятида коррупция иллатлари орасида қуйидагиларни ажратиб кўрсатиш мумкин: 1) судьянинг ўз манфаати билан боғлиқ: Download 0.94 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling