Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик университети cудлар фаолиятида коррупциянинг олдини олишнинг


фахрийси” кўкрак нишони жорий этилади


Download 0.94 Mb.
Pdf ko'rish
bet24/33
Sana04.04.2023
Hajmi0.94 Mb.
#1325854
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   33
Bog'liq
Махмудов Жахонгир Марксович (1)

фахрийси” кўкрак нишони жорий этилади. Мукофотлашнинг бундай 
механизми суд фаолиятида очиқлик ва шаффофлик қарор топишида 
дастуруламал бўлиб хизмат қилади. Судьяларнинг чинакам мустақиллигини 
ишончини ошириш бўйича изчил ишларнинг самарасини ҳаётимизнинг 
таъминлаш, малакали кадрларни танлаш, фуқароларнинг одил судловга 
бўлган турли жабҳаларида кўриш мумкин. Юқорида қабул қилинган мазкур 
фармон суд ҳокимияти тизимида коррупция ҳолатларини келтириб 
чиқарувчи сабаб ва шарт-шароитларни чуқур ўрганиш ва таҳлил қилиш, 


55 
коррупцияга қарши курашиш ва унинг олдини олиш тизимини самарали 
йўлга қўйиш каби аниқ мақсад ва вазифаларни белгилаб беради. Судларнинг 
адолат масканига айланиши жамият ҳаётида, фуқароларнинг ҳуқуқий 
маданияти ва ҳуқуқий онгини юксалтиришда, уларни қонунларга ҳурмат 
руҳида тарбиялашда муҳим аҳамият касб этади. 
3.2. Судлар фаолиятида коррупцияга қарши курашишда хорижий 
мамлакатлар ижобий тажрибасини миллий қонунчиликка татбиқ 
этиш масалалари: 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
Хорижий амалиёт таҳлили шуни кўрсатдики, бозор иқтисодиёти 
қонунларга асосланган мамлакатларда коррупцияга қарши курашиш 
соҳасида давлат ва хусусий сектор иштирокчиларининг халқаро стандартлар, 
қонун ҳужжатлари ва бошқа замонавий усулларга мувофиқ самарали фаолият 
юритишини таъминловчи муҳим воситалардан бири ўз таркибида 
коррупцияга қарши курашиш комплаенс назорат (compliance control) 
тизимини ташкил этиш ҳисобланади. 
Коррупцияга қарши комплаенс назорати – давлат ва хўжалик 
бошқаруви органлари, хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини 
коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги халқаро стандартлар, қонун ва 
бошқа меъёрий ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ ташкил этувчи, коррупция 
хавф-хатарлари, манфаатлар тўқнашувини ўз вақтида аниқлаш ва чек қўйиш, 
қонун бузилиши ва коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар ҳақида хабар 
беришни ўзида мужассам этган профилактик тизимдир
1

Комплаенс назорат тизими илк бор АҚШда 1906 йилда вужудга келган. 
Бунга зарурият мамлакат иқтисодиётида хавфсизликни таъминлашга 
қаратилган компания ва корпорацияларнинг ташкил этилиши билан 
боғлиқдир. Комплаенс назорат тизимини жорий этиш бўйича самарали 
тажрибага эга мамлакатлар амалиётига мувофиқ ушбу хизмат энг кенг 
тарқалган қуйидаги иккита модели қўлланилади: 
1
Primakov D. Compliance practices: anti-corruption, banking compliance, sanction compliance and asset tracing M: 
Infotropic media, 2019-P-30-40. 


56 
1. Компания ва ташкилот фаолиятини фақатгина мавжуд ўрнатилган 
ички қонун ва қоидаларга мувофиқ ташкил этишга қаратилади. Бунда 
комплаенс хизматини жорий этилиши минимал қоидалар билан чекланади. 
 
2. Комплаенс назорат тизимининг ташкил этилиши коррупция 
хавфларни баҳолашда халқаро ташкилотларнинг (Базел банк қўмитасининг 
тавсиялари, Халқаро комплаенс ассоциацияси) тавсияларига асосланади ва 
бу моделда комплаенс хизматнинг мақоми, вазифаси, фаолият доираси 
асосан халқаро стандарт ва тавсияларга асосланади
1

Мазкур икки моделнинг ўзаро фарқли жиҳати, биринчи моделда 
комплаенс назорат тизимини ўзида ташкил этаётган компания ёки ташкилот 
мавжуд қонунлик меъёрлари ёки ўзи ишлаб чиққан ички қоидалар билан 
тартибга солинади ва жорий этишнинг минимал талаблари билан чекланади. 
Иккинчи моделда эса фаолиятни ташкил этиш нафақат миллий 
қонунчилик, балки халқаро стандартлар ва ташкилотларнинг тавсиялари 
асосида жорий этилади. Ушбу шаклда ички қонунчилик нормаларида кўзда 
тутилмаган коррупция хавфларига фаолият мос келадиган қўшимча 
профилактик қоидаларни жорий этиш мумкин бўлади. 
Мазкур тажриба самарадорлиги билан ажралиб туради ва асосан йирик 
иқтисодий салоҳиятга эга АҚШ, Буюк Британия, Германия, Хитой каби 
давлатлар амалиётига тўғри келади. 
Шунингдек, аксарият хорижий давлатларда комплаенс назорат тизими 
алоҳида қонун ҳужжати тартибга солингани аҳамиятга моликдир. Мисол 
учун АҚШда “Хорижда коррупцияга қарши курашиш тўғрисидаги Акт” 
(Foreign Corrupt Practices Act, 1977), “Сарбейнз-Оксли Акти” (Sarbanes-Oxley 
Act, 2002), “Додд-Франк Акти” (Dodd -Frank Act, 2010) номли қонун 
ҳужжатларида АҚШ бозорида иштирок этувчи ҳар қандай корпорация ва 
компанияларнинг ўз таркибида комплаенс назорат тизимини ташкил этишни 
мажбурий қоида сифатида белгилади.
Бу ўринда, ушбу соҳани тартибга солишга қаратилган Словения 
1
http://www.interpol.int/About-INTERPOL 


57 
қонунчилиги ўзига хослиги билан ажралиб туради. Хусусан, 2014 йил
26 апрелида қабул қилинган “Cловения давлат холдингги акти тўғрисида”ги 
(Slovenian sovereign holding Act, 2014) Қонунида комплаенс назорат 
тизимининг мақоми ва ваколатлари белгиланган. 
Қонуннинг ўзига хослиги шундаки, унда комплаенс хизматида кадрлар 
масаласига (compliance officer) тўхталиб ўтилган ҳамда компания ичидаги 
коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар ҳақида хабардор этишга (whistleblowing 
policy) аниқ қоида ва тартибни келтириб ўтади
1

2020-2021 йилларда барча давлат ва хўжалик бошқаруви органларида 
коррупцияга қарши ички назорат тизими (“комплаенс-назорат”)ни босқичма-
босқич жорий этиш чоралари кўрилиши соҳада туб ўзгаришларга туртки 
беришига ишонамиз. Агентликка халқаро конвенция талабларини бажариш 
мақсадида ушбу йўналишдаги фаолиятни мувофиқлаштириш бўйича 
Ўзбекистон Республикаси миллий координатори вазифа ва ваколатлари 
юклатилиши, мамлакатимизнинг халқаро рейтинглардаги ўрнини яхшилаш 
бўйича “Йўл харитаси” ишлаб чиқилиши идоранинг мақом ҳамда нуфузини 
янада оширишга хизмат қилади. Миллий тараққиётга тўсиқ бўлиб келаётган 
коррупцияни бартараф этиш йўлида дадил қадамлар ташланмоқда. 
Давлатимизнинг коррупцияга қарши қонунчилигида комплаенс назорат 
тизими амалиётининг кириб келиши Ўзбекистон Республикаси 2019 йил
27 май куни “Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш 
тизимини 
янада 
такомиллаштириш 
чора-тадбирлари 
тўғрисида”ги
ПФ-5729-сон Фармонида ушбу соҳада белгиланган асосий вазифалардан 
бири этиб, устав жамғармасида давлат улуши бўлган корхона ва 
ташкилотларда қарши курашиш чораларини кучайтириш мақсадида 
коррупцияга қарши курашиш комплаенс назорат тизимини жорий этиш ва 
унинг самарадорлигини тизимли мониторингини амалга ошириш вазифаси 
белгиланди. Ушбу норматив ҳужжатлар илк бор комплаенс назорат тизимини 
миллий даражада жорий этиш масаласи кўтарилади.
1
Campliance handbook/dated January 17, 2018/ Approved by Supervisory Board of JSC GM Uzbekistan. 


58 
Фармон асосида 2019 йилдан бошлаб БМТ Тараққиёт дастурининг 
“Ўзбекистонда самарали, ҳисоб берувчи ва ошкора бошқарув институтлари 
орқали коррупцияга қарши курашиш” лойиҳасини амалга ошириш доирасида 
Бош прокуратура, Адлия вазирлиги ва бошқа манфаатдор идоралар билан 
ҳамкорликда устав жамғармасида давлат улуши 100% ёки 50% дан юқори 
бўлган фаолияти хорижий бозор билан интеграциялашган бўлган хўжалик 
юритувчи субъектлар фаолиятида тажриба сифатида комплаенс назорат 
тизимини жорий этиш бўйича “White and Case” (АҚШ), KPMG (Италия) 
халқаро аудиторлик компаниялари иштирокида халқаро тендер жараёнлари 
ўтказилди
1
.
Компания ва ташкилотлар томонидан комплаенс назорат хизматини 
жорий этиш 4 босқичда амалга оширилмоқда: 

Download 0.94 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   33




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling