Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик университети cудлар фаолиятида коррупциянинг олдини олишнинг
-босқич: коррупцияга қарши курашишда комплаенс назорат хизматини жорий ҳолатини таҳлил қилиш; 2-босқич
Download 0.94 Mb. Pdf ko'rish
|
Махмудов Жахонгир Марксович (1)
- Bu sahifa navigatsiya:
- 3-босқич
1-босқич: коррупцияга қарши курашишда комплаенс назорат
хизматини жорий ҳолатини таҳлил қилиш; 2-босқич: коррупцияга қарши чора-тадбир ва назорат муҳанизмларини ишлаб чиқиш ёки такомиллаштириш; 3-босқич: коррупцияга қарши курашиш “комплаенс назорат” хизматини жорий этиш; 4-босқич: жорий қилинган коррупцияга қарши курашиш “комплаенс назорат” тартиб-қоидалари самарадорлигини баҳолаш каби жараёнларни ўз ичига олмоқда. Бугунги кунда “Ўзбекнефтгаз” ва “Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамиятлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги тизимида лойиҳани амалга ошириш жараёнлари олиб борилмоқда. Юқоридаги фикрларимизни умумлаштириб баён қиладиган бўлсак, судлар фаолиятининг ривожланиш учун қуйидаги шароитларни яратиши керак. Булар қуйидагилар: а) демократик институтларнинг юқори даражада ривожланиши, аҳолининг сиёсий ва фуқаролик фаолияти, ҳақиқий плюрализм фикрлар, 1 Campliance handbook/dated January 17, 2018/ Approved by Supervisory Board of JSC GM Uzbekistan. 59 ҳақиқий эркинлик ва матбуотнинг мустақиллиги, ҳақиқий судлов ҳаракатларининг шаффофлиги ошириш зарур. Аҳолига қаратилган механизмларни ишлаб чиқиш керак. Суд тизимидаги коррупцияни йўқ қилиш учун ҳамкорликда жамоатчиликни ва алоҳида фуқароларни рағбатлантириш, уларнинг миқдори ва усуллари ҳақида объектив маълумот тўплаш керак. Масалан, фаолият кўрсатишини таъминлаш учун юқори турувчи судларнинг ишонч телефонлари ёзилиши, жамоатчилик фикри мониторинги (сўровномалар) адолатга ишонч даражаси бўйича, ташкил этиш бўйича судлар фаолияти ва коррупцияга оид фактлар тўғрисида маълумотларни йиғиш. б) Суд тизимида коррупцияга қарши кураш бўйича турли субектлар томонидан коррупцион ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни судлар томонидан кўриб чиқиш учун процессуал фаолиятдан ташқари амалга ошириладиган ташкилий-ҳуқуқий, маърифий ва бошқа чора-тадбирларни кенг қўллаш. Суд-ҳуқуқ тизимида коррупциянинг олдини олиш, муҳим масалалардан бири ташкилий ва бошқарув суд фаолиятининг йўналишлари, пировардида қонунийлик, объективликни таъминлаш учун мўлжалланган, холислик, адолат, бир давлат тараққиётининг барқарорлиги, мустаҳкамланишининг муҳим шарти фуқаролик тинчлиги ва цивилизациявий ҳуқуқий муносабатларнинг мустаҳкамланиши. Коррупцияга қарши курашиш агентлиги 2020 йилда содир этилган Коррупциявий жиноятлар статистикасини тақдим этди. Маълум қилинишича, коррупция билан боғлиқ жиноятлар бўйича судланган ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ва суд ҳодимлар тоифалари қуйидагича: ишсизлар (493 та ҳолатда, шундан 445 таси пора бериш билан боғлиқ), ички ишлар органлари (69 та), прокуратура (13), божхона (7), суд (3), миллий гвардия (1), бошқа соҳалар (741). Коррупцияда айбланиб судланган 3 нафар суд ходими ёки 13 нафар прокуратура ходимига нисбатан қандай ҳукм чиққани англашилмайди. 60 Агентликнинг хулосасига кўра, коррупцион жиноятлар содир этилишига қуйидаги омиллар сабаб бўлган: • давлат харидлари билан боғлиқ қонун талабларига риоя қилинмагани (45 нафар шахсга нисбатан); • ҳуқуқбузарликка қарши курашиш борасидаги профилактика ишлари самарали тарзда олиб борилмагани (45 нафар шахсга нисбатан); • давлат хизматчиларини танлов асосида саралаб олиш, лавозимга тайинлаш ва юқори лавозимларга кўтаришнинг шаффоф тартиби йўқлиги (50 нафар шахсга нисбатан); • айбланувчининг соҳага тааллуқли бўлмаган хизматларга бириктирилгани, соҳасига тааллуқли бўлмаган хизматларда содир этилгани (55 нафар шахсга нисбатан); • шахснинг (жабрланувчи) ўз манфаати йўлида қонунни четлаб ўтишга уриниши ёки бошқа тарздаги манфаатдорлиги сабабли жиноятга йўл очиб бергани (88 нафар шахсга нисбатан); • иш ҳажмининг тўғри тақсимланмагани ва малакали хизмат кўрсатилмаслиги (99 нафар шахсга нисбатан); • давлат органлари ходимлари мансаб ёки хизмат мажбуриятларини бажариш чоғида манфаатлар тўқнашувига олиб келадиган ёки олиб келиши мумкин бўлган шахсий манфаатдорликка йўл қўйгани (122 нафар шахсга нисбатан); • ишга қабул қилишда мансабдорнинг (ходимнинг) шахси лозим даражада ўрганилмагани, айбланувчининг малака даражаси етишмаслиги, муқаддам жиноят содир этганлиги ёки содир этишга мойиллиги (179 нафар шахсга нисбатан); • айбланувчининг ижтимоий таъминланмагани ёки адолатли меҳнат шароити ташкил этилмагани (262 нафар шахсга нисбатан); • тизимда иш фаолияти тўғри йўлга қўйилмагани, соҳада бюрократик тўсиқларнинг мавжудлиги, фаолиятнинг ўзи Коррупцияга йўл очиб бергани (598 нафар шахсга нисбатан); 61 • фуқароларнинг моддий манфаатдорлик ёки шахсий бойлик орттириш йўлида жиноятга қўл уриши (642 нафар шахсга нисбатан) 1 . Download 0.94 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling