Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик университети cудлар фаолиятида коррупциянинг олдини олишнинг


КУРАШИШНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ИСТИҚБОЛЛАРИ


Download 0.94 Mb.
Pdf ko'rish
bet2/33
Sana04.04.2023
Hajmi0.94 Mb.
#1325854
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   33
Bog'liq
Махмудов Жахонгир Марксович (1)

КУРАШИШНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ИСТИҚБОЛЛАРИ 
3.1. Судлар фаолиятида коррупцияга қарши курашишнинг ташкилий-ҳуқуқий 
асосларини такомиллаштириш................................44-55
3.2 Судлар фаолиятида коррупцияга қарши курашишда хорижий 
мамлакатлар ижобий тажрибасини миллий қонунчиликка татбиқ этиш 
масалалари.................................................................55-61 
ХУЛОСА……………………………………………62-65 
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ..................66-71 
ИЛОВАЛАР.............................................................................................................. 
 
 
 
 



Кириш. 
Битирув малакавий иш мавзусининг долзарблиги. Коррупция, 
шубхасиз, давлат ва жамият равнақининг асосий кушандаларидан биридир. 
Тарихий манбаларга назар ташлайдиган бўлсак, коррупция инсоният 
ҳаётининг илк даврлариданоқ мавжуд бўлиб, давлат ва жамиятнинг 
мураккаблашувига ҳамоҳанг равишда ривожланиб бормоқда. Бу эса 
коррупциянинг тарихий илдизлари нақадар чуқур эканлигидан дарак беради. 
Масалан, коррупциянинг дастлабки кўринишлари инсоният тараққиётининг 
илк босқичи бўлган ибтидоий жамоа тузуми даврига оид бўлиб, ўша пайтда
жамоада маълум бир мавқе ёки имтиёзга эга бўлиш учун қабила бошлиғига 
моддий кўринишдаги совғаларни бериш одат тусига кирган.
Инсоният пайдо бўлганидан то ҳозирги кунга қадар маълум бир 
имтиёз, мавқе ёки устунликка эришиш мақсадида бир-бири билан курашиб 
келмоқда. Коррупциянинг демократик асосларга путур етказиши ҳамда шахс, 
давлат ва жамият ўртасида ишончсизлик руҳини келтириб чиқаришини 
инобатга олган ҳолда ҳар бир давлат бу иллат билан курашиб келмоқда. 
Давлатимиз сиёсатида ҳам коррупцияга қарши кураш доимо марказий 
ўринни эгаллаб келган. “Сўнгги йилларда коррупциянинг олдини олиш ва 
унга қарши курашиш, давлат ва жамият қурилишининг барча соҳаларида 
коррупциоген омилларга чек қўйишга қаратилган кенг кўламли ислоҳотлар 
изчил амалга оширилмоқда”
1
.
Мазкур ислоҳотлар жумласига: янги таҳрирда қабул қилинган Бюджет 
ва Божхона кодекслари, Ўзбекистон Республикаси “Давлат ҳокимияти ва 
бошқарув органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”ги, “Коррупцияга 
қарши курашиш тўғрисида”ги Қонунлари ва “Ўзбекистон Республикасида 
Коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора 
тадбирлар тўғрисида”ги 2019 йил 27 майдаги ПФ-5729-сон ва “Ўзбекистон 
Республикасида “Коррупцияга қарши курашиш тизимини такомиллаштириш 
1
Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча 
чора тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-6013-сон. 29.07.2020. 



бўйича қўшимча чора тадбирлар тўғрисида”ги 2020 йил 29 июндаги
ПФ-6013-сонли фармонларини киритишимиз мумкин. 
Коррупцияга қарши курашиш ҳар бир соҳада муҳим. Аммо, ҳуқуқни 
муҳофаза қилувчи органлар, хусусан судлар фаолиятида коррупция 
ҳолатларини олдини олиш ҳамда коррупцион жиноятларга йўл очиб берувчи 
ҳолатларга бутунлай барҳам бериш ниҳоятда юқори аҳамият касб этади. 
Чунки, инсон ҳуқуқ ва манфаатларининг ҳимоячиси, адолат маскани бўлмиш 
суд органларида коррупция ҳолатларининг юз бериши қуйидаги 
муаммоларни юзага келишига сабаб бўлади:

Download 0.94 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   33




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling