Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик университети cудлар фаолиятида коррупциянинг олдини олишнинг


Download 0.94 Mb.
Pdf ko'rish
bet4/33
Sana04.04.2023
Hajmi0.94 Mb.
#1325854
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   33
Bog'liq
Махмудов Жахонгир Марксович (1)

 
 
 
Мақсадга эришиш қуйидаги вазифалар белгилаб олинди: 
1. Судлар фаолиятидаги коррупцион нормаларни ўрганиш, аниқлаш ва 
тизимли равишда таҳлил қилиб, улар бўйича таклифлар бериш
2. Хорижий мамлакатларнинг суд тизимларида коррупцион ҳолатлар, 
нормаларни олдини олишга қаратилган норматив ҳуқуқий ҳужжатларни ва 
амалга оширилаётган чора-тадбирларини ўрганиш ва миллий қонунчилигига 
имплементация қилиш юзасидан амалий таклифлар бериш; 
3. Сўнги йилларда мамлакатимизда коррупцион жиноятларни олдини 
олишга қаратилган норматив ҳуқуқий ҳужжатларнинг амалиётда қай 
даражада қўлланилаётганлигини ўрганиш. 
Битирув малакавий ишининг объекти ва предмети: Ўзбекистон 
Республикаси судлар фаолиятида коруппцион жиноятларни келиб чиқишига 
сабаб бўлувчи ижтимоий муносабатлар ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар. 
 
Битирув малакавий иш мавзусини тадқиқ этишда қуйидаги 
тадқиқот методларидан фойдаланилди:
 
 
 
 
 
 
Тарихий-ҳуқуқий метод орқали судлар фаолиятида коррупцион 
жиноятларни вужудга келиш тарихи ва унинг жамиятга таъсир кўлами 
ҳуқуқий жиҳатдан ўрганилди ва таҳлил қилинди.
Тизимли метод орқали судлар фаолиятида коррупцион ҳолатларда 
иштирок этувчи субъектларнинг роли ва ўзаро боғлиқлиги таҳлил қилинди
ва ўрганиб чиқилди.
Қиёсий-ҳуқуқий метод ваколатли давлат органлари ва мансабдор 
шахсларнинг судлар фаолияти билан боғлиқ ижтимоий муносабатлар



функциялар ва ваколатларини ўзаро қиёслаш, таққослаш ва шу асосда улар 
ўртасида мавжуд ўхшаш ҳамда фарқли жиҳатлар аниқланди. 
Муаммонинг ўрганилганлик даражаси. 
Мазкур мавзунинг айрим жиҳатлари бир қатор ҳуқуқшунос олимлар, 
шу жумладан Н.Салаев, Б.Хидоятов, Г.Тулаганова, С.Ниёзова Х.Р.Очилов, 
А.Ю.Таджибаева, Ж.Абдураҳмонхўжаев ва бошқаларнинг илмий ишларида 
муайян даражада ўрганилган. 
МДҲга 
аъзо 
мамлакатларда 
мавзунинг 
айрим 
жиҳатлари 
Н.А.Лопашенко, 
И.А.Багдасарян, 
В.М.Корякин, 
В.Онуфриенко, 
Н.В.Хлонова, А.С.Сукҳарев, А.М.Эрделевский, И.А.Калита, В.М.Нестеров, 
И.Й.Носков, Н.А.Власенко, М.С.Шалумов, А.Г.Головкина, .С.Кузнецов, 
Б.В.Сангаджиев, Д.И.Дедов ва бошқаларнинг илмий ишларида тадқиқ 
этилган. 
.
Хорижий олимлар Макс Вебер, Мирдал, С.Хантингтон, Я.Тарковски, 
Р.В.Жубрин, Н.П.Кобец, Р.А.Рябзин ва бошқалар томонидан мазкур 
мавзунинг ўзига хос жиҳатлари ёритилган
1

Юқоридаги олимлардан ташқари бошқа бир қатор олимлар ҳам 
битирув малакавий ишнинг мавзуси доирасида тадқиқот олиб борганлар. 
Уларнинг иши фойдаланилган адабиётлар рўйхатида келтириб ўтилган. 
Битирув малакавий иши кириш, учта боб, олтита бўлимни қамраб 
олган, хулоса, фойдаланилган манбалар рўйхати иборат. 

Download 0.94 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   33




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling