Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик университети cудлар фаолиятида коррупциянинг олдини олишнинг


Download 0.94 Mb.
Pdf ko'rish
bet5/33
Sana04.04.2023
Hajmi0.94 Mb.
#1325854
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   33
Bog'liq
Махмудов Жахонгир Марксович (1)

 
 
 
 
 
 
 
1
Бу ва бошқа манбалар битирув малакавий ишининг фойдаланилган адабиётлар рўйхатда кўрсатилган. 



I БОБ. CУДЛАР ФАОЛИЯТИДА КОРРУПЦИЯГА ҚАРШИ 
КУРАШИШНИНГ УМУМИЙ ТАВСИФИ 
1. Коррупциянинг жиноят-ҳуқуқий тавсифи ва ривожланиш тарихи:
Коррупция феномен сифатида инсонларга энг қадим замонлардан 
маълум. Учинчи минг йилликнинг бошларида ҳам инсонлар ушбу иллатни 
бутунлай, таг-томири билан йўқотишнинг уддасидан чиқа олмади.
“Коррупция” атамаси лотинча сўз бўлиб, “cорруптио” – “талон-тарож 
қилиш”, “порахўрлик”, “порахўр” деган маъноларни англатади.
“Коррупция қарши курашиш тўғрисида”ги қонуннинг 3-моддасида 
асосан, Коррупция – шахснинг ўз мансаб ёки хизмат мавкеидан шахсий 
манфаатларини ёхуд ўзга шахсларнинг манфаатларини кўзлаб моддий ёки 
номоддий наф олиш мақсадида қонунга ҳилоф равишда фойдаланиши, худди 
шунингдек бундай нафни қонунга ҳилоф равишда тақдим этиш
1
.
Қорруция тўғрисидаги тарихий манбаларга тўхталадиган бўлсак, 
“Хаммурапи Кодекси” (эрамиздан аввалги 2200 йиллар, Вавилон) ва 
“Нармаба Эдикти” (эрамиздан аввалги 1200 йиллар, Миср) каби қонунлар 
жамиятдаги коррупцияни олдини олишда подшаҳларга ёрдам берган. 
Коррупция муҳокама қилинган дастлабки асар – “Артха-шастра” 
эрамиздан аввалги IV асрда Бхарат (Ҳиндистон) вазирларидан бири 
томонидан Каутилья таҳаллуси остида чоп этилган. Унда, “подшоҳнинг 
мулки, хатто кичик миқдорда бўлса ҳам, бу мулкни идора қиладиганлар 
томонидан ўзлаштириб олиниши мумкин эмас” деган жумласи келтирилган
2

Ўша пайтларда, судьяларнинг ҳаракатлари алоҳида ташвиш уйғотарди, 
чунки бу мулкнинг ёки ноқонуний тақсимланишига ва низоларни ҳуқуқ 
майдонидан ташқарида ҳал қилишда олиб келган. Бежизга коррупция 
турлари орасидан биринчи навбатда судьяларни пора бериб сотиб олиш 
қораланмайди: “бошлиқ совға талаб қилади, судья пора эвазига судьялик 
қилади, катта амалдорлар эса ўз хоҳишига қараб бизларни жазолайди ва 
1
Ўзбекистон Республикасининг “Коррупсияга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонуни 01.03.2017 . 419 сон 
2
Муқимова З. Ўзбекистон давлати ва ҳуқуқи тарихи. Дарслик.-Тошкент:Адолат. 2003-Б.10-70. 



ишларни нотўғри талқин қилади”, “Туҳфалар қабул қилма, чунки туҳфалар 
кўзи очиқларни сўқир қилиб қўяди ва ҳақ бўлганлар ишини ўзгартириб 
юборади”
1

Азалдан ҳукмдорлар қоррупция билан курашиб келган. Подшох 
Камбизнинг буйруғи билан порахўрлик қилган судьяни олиб тери билан 
қопланган эди, унинг ўрнига янги судья тайинлашган, шундан кейин ҳеч ким 
пора олмайдиган бўлган. Қадимги Римда “Цицеронанинг оташин нутқлари, 
қорруцияни қоралаган, ўлим жазоси бу жиноят учун жазога сазаворликни 
ташкил этувчи жазо тури сифатида таъқидланган”
2
.
Қадимги Рим қонунларида “corrumpure” атамаси “судда кўрсатмаларни 
пулга сотиб олиш” ёки “судьяни пора бериб сотиб олиш” маъносида 
фойдаланила бошланган: “Наҳотки сен судда сўзлашда ишларни текшириш 
учун тайинланган ва бу иш бўйича пора олган судья ёки воситачини ўлим 
жазоси билан жазолайдиган қонунни шафқатсиз деб ҳисоблайсиз?”
3

Бу буюк қадимги юнон файласуфи Аристотел шундай деб ёзган эди: 
“энг муҳими ва ҳар қандай давлат тузуми остида қонунлар турган бўлади. 
Бошқа қоидалар у мансабдор шахслар учун муҳим эмас, масалаларни ҳал 
қилиш фойда”.
4
Қадимги Қанғ давлатила “Турк қонунномаси” амалда бўлиб, у 
ибодатхонада сақланган. Жазо бериш вақтида қонуннома қўлга олиниб, 
шунга асосан жазо тайинланган. Оғир жиноятлар учун бутун уруғ, унча 
муҳим бўлмаганлари учун эса жиноятчининг ўзи қатл қилинган
5
.
Соҳибқирон Амир Темур ва темурийлар даврида жиноят ва жазо 
масалаларини ҳал этишда “Темур тузуклари” алоҳида ўрин эгаллаган. 
Тузукларда мулкни, хусусан, давлат мулкини ўзлаштирганлик учун 
1
Библия. Ветхий Завет.-М.,1994-C-352. 
2
Цирин А.М. Перспективные направления развития законодательства Российской Федерации 
опротиводействии коррупции // Журнал российского права. – 2011. - №2. – С. 12-24. 
3
Таблица IX 3.Авл.Гелий/ Законы XII таблиц. Хрестоматия по истории государства и права зарубежнқх 
стран/под ред. В.А.Томсинова.-М.:Зерцало, 1999.-С.120.
4
Наумов С.Ю., Чаннов С.Е. Комментарий к Федеральному закону от 25 декабря 2008 года № 273-ФЗ «О 
противодействии коррупции» / Юстицинформ. - 2009 // СПС «КонсультантПлюс», раздел «Комментарии 
законодательства». 
5
Муқимова З. Ўзбекистон давлати ва ҳуқуқи тарихи. Дарслик.-Тошкент:Адолат. 2003-Б.57. 



жавобгарликни белгилашда ўзига хос ёндашув мавжуд бўлган. Хусусан, 
“мамлакат хазиначилари бўлмиш молия вазирлари, молия ишларида ҳиёнат 
қилсалар ва (бойликнинг бир қисмини) ўзлаштириб олган бўлсалар, 
(текшириб кўрилсин). Агар ўзлаштириб олган пул маблағи ўзига тегишли ҳақ 
миқдоридан ошмаса, мазкур маблағ унга инъом ўрнига қолдирилсин. Агар 
ўзлаштириб олган маблағи маошидан икки барабар ортиқ бўлса, ортиғи 
оладиган маоши ҳисобидан ушлаб қолинсин. Агар маошидан уч баробар кўп 
маблағ олган бўлса, ҳаммаси (салтанат хазинасига) тортиқ сифатида 
олинсин
1
.
Коррупцияга биринчи қонуний чеклов Россия давлатида подшоҳ
Иван III ва унинг набираси Иван Грозный биринчи бўлиб, порахўрлик учун 
ўлим жазоси белгиланган. 
Профессор Н.Ф.Кузнецова фикрича, “коррупция - порахўрлик 
ижтимоий хавфли ҳодиса” сифатида давлат аппарати ва нодавлат тузилмаси 
ходимлари томонидан содир қилинадиган жиноят ҳисобланади. 
А.И.Кирпичников коррупцияга қуйидагича таъриф берган: “Коррупция 
ҳокимият коррозиясидир. Коррупция давлат аппаратини ва жамиятнинг 
маънавий асослари йўқ қилувчи кўринмас куч сифатида таърифлаган”. 
Б.В.Волженкин томонидан коррупцияга нисбатан энг батафсил 
таърифини берган. Унинг фикрича, коррупция ижтимоий ҳодисадан иборат, 
ҳокимиятнинг парчаланиши, давлат (муниципал) ходимлари ва давлат 
функцияларини бажаришга ваколатли бошқа шахслар, уларни шахсий 
бойитиш ёки ўз-ўзига хизмат қилиш мақсадида ўз лавозимларининг расмий 
позицияси, мақоми ва ваколатидан фойдаланадилар гуруҳ қизиқишлари
2

Сиёсатшунос Юсуф Наим коррупцияни “хатти-ҳаракат” деб 
белгилайди. Бу давлат ролининг расмий мажбуриятларига мос келмайди, 
хусусий муносабатлар туфайли (шахсий, оилавий) бойитиш ёки ижтимоий 
1
Темур тузуклари/ Сўзбоши муаллифи ва маъсул муҳаррир М.Али, форсчадан тарж. А.Соғуний ва 
Х.Кароматов.-Тошкент: Шарқ.2005.Б.88 
2
Т.В. Филатова, А.К. Зязина Борьба с коррупцией: опыт зарубежных стран и Возможность его применения 
в россии. 170. ст. 


10 
мақомини ошириш юзасидан амалга ошириладиган ҳаракатлар мажмуидир. 
Бизнинг фикримизча, коррупция бу давлат ташкилотлари (корхона ёки 
бошқа органлар фаолиятида мансабдор шахс сифатида тан олинган шахслар 
томонидан ўзининг мансаб ваколатларидан фойдаланиб ноқонунга ҳилоф 
хатти-ҳаракатларни содир қилишидир. У ҳаракатлар фаол ёки нофаол 
бўлиши ҳам мумкин. Б.В.Волженкин ва Юсуф Наимларнинг фикрларига 
қўшиламиз, сабаби мансабдор шахсларни бойиши ёки ўз-ўзига хизмат 
қилиш мақсадида ўз лавозимларининг расмий позицияси, мақоми ва 
ваколатидан фойдаланишлари тушунилади.
Бизнинг фикримизча, мамлакатимизда коррупцион ҳаракатларга 
қуйидагича мисоллар келтиришимиз мумкин:
- амалдор, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, суд, солиқ, божхона, 
таълим ва бошқа ҳар қандай ҳусусий корхонанинг мансабдор шахсига пора 
бериш;

- маҳаллий ёки чет эл амалдори ва ҳалқаро ташкилот амалдорларини 
пора бериш орқали сотиб олиш;
- давлат мансабдор шахси томонидан мулкни талон-тарож қилиш, 
ғайриқонуний ўзлаштириш ёки ундан ўз шахсий манфаатлари йўлида 
фойдаланиш;
- шахс томонидан шахсий бойлик орттириш ёки учинчи шахснинг 
бойиши мақсадида ўз обрўси ёки хизмат мавкеидан фойдаланиш;
- коррупция ҳаракатлардан даромад олиш;
- ошна-оғайнигарчилик ёки уруғ-аймоқчилик каби қатор масалаларни 
ўз ичига қамраб олади. 

Download 0.94 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   33




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling