Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик университети cудлар фаолиятида коррупциянинг олдини олишнинг


органларига эмас, балки давлат органлари халққа хизмат қилиши


Download 0.94 Mb.
Pdf ko'rish
bet22/33
Sana04.04.2023
Hajmi0.94 Mb.
#1325854
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   33
Bog'liq
Махмудов Жахонгир Марксович (1)

органларига эмас, балки давлат органлари халққа хизмат қилиши 
керак” асосий тамойилга мувофиқ барча имкониятлар халқимиз 
манфаатлари йўлида сафарбар этилиши устувор вазифа этиб белгиланмоқда. 
Шу ўринда, Президентнинг 2020 йил 29 июндаги “Ўзбекистон 
Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизимини такомиллаштириш 
бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-6013-сонли Фармонга 
асосан янги ташкил этилган Коррупцияга қарши курашиш агентлигининг 
асосий вазифаларидан бири этиб 2020-2021 йилларда барча давлат ва 
хўжалик бошқаруви органлари, давлат корхоналари ва устав капиталида 
давлат улуши бўлган корхоналар, шу жумладан банкларда коррупцияга 
қарши ички идоравий назорат тизимларини босқичма-босқич жорий этиш 
белгиланди.  
Мамлакатимизда судлар фаолиятида коррупцион ҳолатларни олдини 
олиш бўйича қўшимча қуйидаги тадбирларни амалга ошириш керак:
 
1) суд тизимидаги судьялари ва ходимларининг мувофиқлигини 
кузатиш қонун ҳужжатларида назарда тутилган тақиқлар ва чекловлар 
юмшатиш; 


52 
2) манфаатлар тўқнашувларининг олдини олиш ва ҳал етиш; 
3) адолат очиқлигини таъминлаш; 
4) ишларнинг холисона тақсимланишини таъминлаш; 
5) судьяларга процессуал бўлмаган мурожаатларни ҳисобга олиш. 
 
Судлар фаолиятида процессуал мурожаатларни қайд этиш 
муаммолари: 
1) судьяга оғзаки равишда баён қилинган мурожаатларни, ёзма 
равишда қайд этилиши ва мурожаат жавоби интернет тармоғига 
жойлаштирилган бўлиши керак. Бироқ, ҳозирги вақтда судьянинг қобилияти 
техник воситалар бўйича оғзаки мурожаатларни қайд этиш кўзда тутилмаган. 
Шунинг сабабли, оғзаки мурожаатни қабул қилинганлигини исботлаш жуда 
қийин бўлади. Бундай вазиятларда, судьянинг телефон сўзлашувлари, офис 
жиҳозларини қайд этиши, судьяларни аудио, видеоёзув ёзув олувчи 
аппаратлар, диктофон ва бошқа техник воситалар билан таъминланиши 
керак; 
2) норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда бирор-бир ҳолат назарда тутилмаган 
бўлсада, лекин судьяга қўшимча процессуал мурожаат қилиш суд 
бошлиғидан ёки суд таркибининг раиси рухсати билан амалга оширилади.
Мамлакатимизда кейинги йилларда судлар фаолиятига замонавий 
ахборот-коммуникация технологияларини жорий қилиш масаласи алоҳида 
диққат марказида турибди. Шу мақсадда, аризаларни электрон тартибда 
қабул қилиш, процессуал муддатларга риоя қилиниши устидан онлайн 
мониторинг ўрнатиш, ишларни инсон омили аралашмаган ҳолда автоматик 
тақсимлаш имкониятини берувчи «Е-XSUD» ахборот тизими яратилди. Шу 
билан бирга, судларда видеоконференция алоқа тизими ишга туширилди. 
Аҳолига қулайлик яратиш ва маблағни тежаш мақсадида суд мажлислари 
ушбу тизим орқали онлайн режимда ўтказилмоқда.
2020 йил 7 декабрь куни Президентимиз томонидан имзоланган 
“Судьяларнинг чинакам мустақиллигини таъминлаш ҳамда суд тизимида 
коррупциянинг олдини олиш самардорлигини ошириш чора-тадбирлари 


53 
тўғрисида”ги Фармон тизимдаги ислоҳотларнинг янги босқичига асос бўлди. 
Шу ўринда, суд тизимида етарли билим ва ҳаётий тажрибага эга бўлган 
муносиб кадрларни танлаш ва лавозимга тайинлаш ҳамда судьялар 
фаолиятини холис баҳолаш жараёнларига замонавий ахборот-коммуникация 
технологияларини жорий этиш, очиқлик ва шаффофликни таъминлаш орқали 
фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг суд ҳокимиятига бўлган 
ишончини янада оширишга янги ҳуқуқий замин яратилиши мумкин. 
Фармонга кўра, судьялар мустақиллигини таъминлаш ва суд тизимида 
коррупциянинг олдини олиш бўйича давлат сиёсатининг қуйидаги тўртта 
асосий йўналиши белгиланди:

Download 0.94 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   33




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling