Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти


Download 1.89 Mb.
Pdf ko'rish
bet11/75
Sana30.04.2023
Hajmi1.89 Mb.
#1413758
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   75
Bog'liq
ҲОЗИРГИ ЗАМОН жиноят ҳуқуқи муамолари

Жиноий жавобгарликнинг асослари 
ЎзР ЖК 16-моддасининг иккинчи қисмида белгиланишига кўра, 
Жиноят кодексида назарда тутилган жиноят таркибининг барча 
аломатлари мавжуд бўлган қилмишни содир этиш жавобгарликка 
тортиш учун асос бўлади. Ушбу тушунча жиноий жавобгарликнинг 
ягона норматив асоси ҳисобланади. 
1
Бу ҳақда қаранг: Курс советского уголовного право в 6 томах. Том III. М. стр 7-18. Уголовное право 
Российской Федерации. Общая часть, М., «Юристь», 2001, стр. 70. 


Шахсни жиноий жавобгарликка тортиш учун ЖК Махсус 
қисмининг муайян моддасида назарда тутилган қилмиш содир 
этилган 
бўлиши 
керак. 
Буни 
жиноят 
ҳуқуқида 
жиноий 
жавобгарликнинг фактик асоси дейилади. Аммо қилмишни ЖК 
Махсус қисмининг муайян моддаси билан квалификация қилиш учун, 
қилмишда ўша моддада назарда тутилган жиноят таркибининг барча 
белгилари бўлиши керак. Жиноят ҳуқуқида бундай асосни норматив 
асос деб айтилади. Ана шу фактик ва норматив асослар жиноий 
жавобгарликнинг умумий асослари ҳисобланади.Қилмиш ЖК Махсус 
қисмининг муайян моддасида кўрсатилган белгилар билан 
таққосланади, таққослаш туфайли қилмиш билан қонунда назарда 
тутилган белгилар ўртасида тўла мувофиқлик вужудга келса
давлатнинг тегишли ваколатли идораларида айбдорни жиноий 
жавобгарликка тортиш мажбурияти пайдо бўлади.
Жиноят таркиби қилмишни батафсил талқин қилиш имконини 
берадиган томонлари (элементлари) дан иборат бўлиб, улар 
жиноятнинг объекти, объектив томони, субъекти ва субъектив 
томонлари ҳамда ушбу томонлар (элементлар) белгиларининг 
мажмуидан (йиғиндисидан) иборатдир. 
ЎзР ЖКнинг 14-моддасида қилмишни жиноят деб ҳисоблаш 
учун унинг тўртта белгиси, яъни ижтимоий хавфлилиги, ҳуқуққа 
хилофлиги, 
айбнинг 
мавжудлиги 
ва 
жазога 
сазоворлиги 
белгиларининг бўлиши талаб қилиниб, бу белгилар қилмишнинг 
жиноят эканлигини белгиловчи белгилари ҳисобланади, холос. Бу 
белгилар қилмишни ЖКнинг қайси моддаси билан квалификация 
қилиш кераклигини, қилмишда ЖК Махсус қисмининг қайси 
моддасида назарда тутилган жиноятнинг белгилари бор эканлигини 
ҳал қилиб бера олмайди.Қилмишда муайян жиноят таркибининг 
барча белгилари бор ёки йўқлигини аниқлаш учун унинг жиноят 
таркиби таҳлил қилинади. Айнан қилмишни жиноят таркибини 
таҳлил қилиш орқали, аввало, юқорида баён қилинган жиноятнинг 
тўртта белгиси аниқланади, сўнгра ЖК Махсус қисмининг муайян 
моддасидаги белгилар билан таққосланади. Таққослаш натижасида 
қилмиш билан ЖК Махсус қисми муайян моддасидаги жиноят 
таркибининг белгилари мувофиқ келса, жиноят содир қилишда 
айбланаётган шахс ўша норма билан жавобгар қилинади. Аммо 
қилмишнинг ижтимоий хавфлилиги объектив категория бўлиб, айнан 
ижтимоий хавфлилик ва жиноятнинг бошқа белгилари аниқланиши 
керак бўлади.Қонунда муайян қилмишни жиноят деб ҳисоблаб, қонун 


қилмишни ижтимоий хавфлига айлантирган эмас, аксинча, қонун 
чиқарувчининг иродасига боғлиқ бўлмаган ҳолда ижтимоий 
хавфлилиги қонунда белгилаб қўйилган. Агарда қилмишда ЖК 
Махсус қисмининг муайян моддасида назарда тутилган белгилари 
мавжуд бўлсада, аммо ижтимоий хавфли бўлмаса, бундай қилмиш 
жиноят ҳисобланмайди. Бундай ҳолда жиноят таркиби йўқ ва жиноий 
жавобгарликка тортишга ҳам асос йўқ. Бунга қилмишнинг 
жиноийлигини истисно қиладиган ҳолатларни мисол тариқасида 
келтириш мумкин. 
Демак, жиноий жавобгарликнинг асослари бор ёки йўқлигини 
аниқлаш учун содир этилган қилмиш ЖК нинг муайян моддасига 
солиштирилади, агар қилмишда ўша моддада назарда тутилган 
белгилар мавжуд бўлса, жиноят таркиби бор ва шунга мувофиқ 
жиноий жавобгарликнинг асослари ҳам бор. Аксинча, қилмиш 
ижтимоий хавфли бўлатуриб, ЖК Махсус қисмининг бирорта 
моддасида назарда тутилган белгилар бўлмаса қилмишда жиноят 
таркиби йўқ ва жиноий жавобгарликнинг асослари ҳам йўқ. Масалан, 
қонунда ўзини ўзи ўлдиришга далолат қилганлик учун жавобгарлик 
назарда тутилмаган. Ваҳоланки, бундай қилмиш ижтимоий хавфли 
ҳисобланади. Демак, бундай ҳолда ҳам жиноий жавобгарликнинг 
асослари йўқ. Амалдаги жиноят қонунида аналогиядан фойдаланиб 
жавобгарликка тортиш қатъиян ман қилинади.
ХХ асрнинг ўрталарида айрим Совет юридик адабиётларида 
содир этилган ижтимоий хавфли қилмишда фақат жиноят 
таркибининг томонлари мавжудлиги жиноий жавобгарликнинг ягона 
асоси бўла олмайди, деган фикрлар ҳам мавжуд эди
1
. Уларнинг 
фикрига кўра жиноят таркиби томонлари (элементлари)дан ташқари 
жиноятчи шахсини ифодаловчи хусусиятлар, ҳаракатларнинг 
хусусиятлари, жиноят содир қилиш шароитлари, жиноий оқибат ва 
бошқа бир қатор ҳолатларни ҳам жиноий жавобгарликнинг асослари 
бўлиши тўғрисида айтилган эди. 
Аммо ушбу айтилган ҳолатлар ҳам жиноят таркиби доирасига 
кирувчи жиноят таркибининг зарурий ёки факультатив белгиси 
ҳисобланган ҳолатлардир. 
Жиноий 
жавобгарликнинг 
асосларига 
жиноят 
таркиби 
доирасига кирмайдиган ҳолатларни ҳам киритиш жиноий 
жавобгарлик асосларини кенгайтириб юборади ва натижада жиноий 
жавобгарликнинг асослари тушунчаси, жиноий жавобгарликнинг 
1
Уголовное право. Общая часть М: 1966, стр. 41. 


мақсадга мувофиқлиги тушунчаси билан сунъий равишда 
алмаштирилади. 
Бу ўз навбатида одил судлов принципларининг бузилишига ҳам 
олиб келиши мумкин. Шунга кўра жиноий жавобгарликнинг ягона 
асоси фақат ижтимоий хавфли қилмишда жиноят таркибининг 
мавжудлигидир. 
ЎзР ЖКнинг 66 ёки 66-моддалари асосида жавобгарликдан озод 
қилиш ёки Кодекснинг 87-моддаси асосида вояга етмаганга жиноий 
жазо ўрнига бошқача мажбурий чоралар қўланилган тақдирда ҳам 
жиноят таркибининг бирор элементи ёки белгиси етарли эмаслиги 
учун эмас, балки қилмишда муайян жиноятнинг жиноят таркиби 
томонлари ва белгилари тўла бўлган, жинояти етарли даражада 
исботланган шахсларга нисбатан қўлланади. Бундай ҳолда шахс 
жиноий жавобгарликнинг асослари бўлмаганлиги учун эмас, балки 
жиноий жазо чорасини қўлламасдан ҳам шахсни тузатиш мумкин 
деган қатъий хулосага келинганлиги туфайли жавобгарликдан озод 
қилинган. Жиноят қонуни нормаларини қўллаб жавобгарликдан ёки 
жазодан озод қилиш фақат жиноий жавобгарликка тортиш учун 
етарли асослар мавжуд бўлган жиноий қилмишларгагина қўлланади. 
Жиноий жавобгарликнинг асослари етарли бўлмаган, яъни қилмишда 
жиноят таркибининг бирон элементи ёки белгиси бўлмаган 
қилмишлар эса жиноят ҳисобланмайди. Агар ана шундай ишлар 
судгача етиб келган бўлса, суд оқлов ҳукми чиқаради. 
Шунингдек, жиноят таркиби доирасидан ташқарида бўлган 
ҳолатлар ҳам қилмишни жиноий қилмишга, жиноят ҳисобланмаган 
қилмишни жиноятга айлантира олмайди. Жиноят таркибидан 
ташқаридаги ҳолатлар фақат жазо тайинлашда ҳисобга олиниши 
мумкин. 
Жиноий 
жавобгарлик 
Конституциявий 
принцип 
бўлиб 
(Ўзбекистон 
Республикаси 
Конституциясининг 18-моддаси), 
фуқароларнинг қонун олдидаги тенглиги принципига (ЎзР ЖК нинг 
5-моддаси) асосланади. 
ЎзР ЖКнинг 5-моддасида жиноят содир этган шахслар жинси, 
ирқи, миллати, тили, дини, ижтимоий келиб чиқиши, эътиқоди, 
шахсий ва ижтимоий мавқедан қатъи назар, бир хил ҳуқуқ ва 
мажбуриятларга эга бўлиб, қонун олдида тенгдирлар, дейилади.
Ушбу Конституциявий принципга кўра, одамлар қонун ва суд 
олдида тенгдирлар. Шунинг учун ҳам бирон бир шахсни жиноий 
жавобгарлигида Ҳозирқонуний имтиёзларга эга бўлиш ёки унинг 


аҳволини оғирлаштирилишига йўл қўйилмайди. Шунингдек, ҳеч ким 
айнан битта жиноят учун икки марта жавобгарликка тортилмайди, 
деган принципга (ЖКнинг 8-моддаси) асосланилади. Битта жиноят 
учун икки марта жавобгарликка тортиш тақиқланади. Аммо жиноий 
жавобгарлик бошқа ҳуқуқий жавобгарлик билан бир вақтда 
тайинланиши мумкин. Масалан, жиноят содир қилиш натижасида 
моддий зарар етказилган тақдирда суд айбдорни жиноий 
жавобгарликка 
тортиш 
билан 
бирга, 
фуқаровий 
ҳуқуқий 
жавобгарликка тортиши мумкин ёки жиноят содир қилган шахсни 
жиноий жавобгарликка тортилиши муносабати билан у ишлайдиган 
корхона маъмурияти уни ишдан ҳам бўшатиб, интизомий жазо 
чорасини қўллаши мумкин. 

Download 1.89 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   75




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling