Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти
Бир неча ҳукмлар бўйича қўшимча жазо тайинлаш
Download 1.89 Mb. Pdf ko'rish
|
ҲОЗИРГИ ЗАМОН жиноят ҳуқуқи муамолари
Бир неча ҳукмлар бўйича қўшимча жазо тайинлаш
шартлари ва тартиби. Жазо тайинлашда адолат ва одиллик принципини амалга оширишнинг муҳим шарти жиноят содир этган шахсга нисбатан асосий жазога яна жиноят қонунида назарда тутилган жазолардан бирини қўшимча жазо сифатида тайинлашдир. ЎзР ЖКнинг 8-моддасида жиноят қонунининг одиллик принципи ўз ифодасини топган бўлиб жиноят содир этишда айбдор бўлган шахсга нисбатан қўлланиладиган жазо ёки бошқа ҳуқуқий таъсир чораси одилона бўлиши, яъни жиноятнинг оғир- енгиллигига, айбнинг ва шахснинг ижтимоий хавфлилик даража-сига мувофиқ бўлиши керак. Ҳеч ким айнан битта жиноят учун икки марта жавобгарликка тортилиши мумкин эмас, дейилади. Жиноят кодексида жавобгарлик белгиланган шундай жиноятлар борки, бу жиноятларни содир қилган шахсларга нисбатан унинг қилмиши квалификация қилинган модданинг санкциясида фақат асосий жазонинг ўзини тайинлаши жиноят-ҳуқуқий адолатни амалга ошириш учун асосий жазодан ташқари яна қўшимча жазо тайинлаш зарурати ҳам келиб чиқади. Ўз Р ЖКнинг 8-моддасида кўрсатилганидек ҳеч ким айнан битта жиноят учун икки марта жавобгарликка тортилиши мумкин эмас. Жиноят содир этишда айбланаётган шахсга асосий жазо билан бирга қўшимча жазо тайинлаш битта жиноят учун иккита жазо қўллаш ёки икки марта жавобгарлика тортиш бўлмай, адолатни амалга ошириш мақсадида жазони кучайтиришдир.Қўшимча жазо тайинлаш масаласини содир этилган жиноятнинг хусусияти тақозо этади. Қўшимча жазо тайинлаш масаласи суд томонидан жиноят ишидаги ҳолатларни эътиборга олган ҳолда фақат қонунда назарда тутилган бўлсагина тайинланади. Судлар қонун бўйича қўшимча жазо тайинлаши мумкин бўлмаган жиноятни содир қилган шахсларга нисбатан ўзларича қўшимча жазо тайинлашлари мумкин эмас. Қўшимча жазо шахсни жазолашдан қўйилган мақсадга эришишнинг қўшимча таъсир чораси сифатида тайинланади.Қўшимча жазолар, одатда, содир этилган жиноят муайян мақсадларда содир этилган бўлса, айбдорнинг эгаллаб турган мансаби, бажараётган вазифаси, касби билан боғлиқ бўлган бўлса, тайинланиши мумкин.Қонун чиқарувчи орган Жиноят кодексида жавобгарлик белгиланган айрим жиноятлар учун қўшимча жазо тайинлаш ёки тайинламаслик масаласини иш ҳолатларига қараб ҳал қилинишини суднинг ўзига ҳавола қилган. Жиноят кодексининг айрим нормаларида эса қўшимча жазо тайинлаш судлар учун мажбурий бўлиб, Жиноят кодекси Махсус қисмининг моддасида қўлланиши шарт деб кўрсатилган қўшимча жазони тайинламаслиги мумкин. Лекин суд буни ҳукмда асослантириши керак. Бу борада ЎзР ЖКнинг 57-моддаси иккинчи қисмида “Суд шу асосларни эътиборга олиб, ушбу Кодекс Махсус қисмининг моддасида қўлланилиши шарт деб кўрсатилган қўшимча жазони тайинламаслиги мумкин”, дейилади. ЎзР ЖКнинг 43-моддасидаги жазо тизимида назарда тутилган жазолардан муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш асосий ёки қўшимча жазо сифатида тайинланиши мумкин. Ҳарбий ёки махсус унвондан маҳрум қилиш фақат асосий жазога қўшимча жазо тариқасида тайинланиши мумкин. Ушбу моддада назарда тутилган бошқа жазо турларини асосий жазога қўшимча жазо сифатида тайинлаш мумкинлиги қонунда кўрсатилмаган. Аммо Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 1996 йил 19 июлдаги 16-сонли “Жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти тўғрисида”ги қарорининг қўшимча жазоларини қўллаш бўйича қисмнинг 9.2-бандида жарима жазосини қўшимча жазо тариқасида тайинланиши мумкинлиги тўғрисида тушунтириш берилади. Ваҳоланки, Ўз Р ЖКнинг 44-моддасида жаримани қўшимча жазо тариқасида тайинланиши мумкинлиги ҳақида ҳеч нарса айтилмаган. Бундан ташқари, ЖК Махсус қисмининг бирорта моддасининг санкциясида жаримани қўшимча жазо сифатида тайинлаш мумкинлиги тўғрисида кўрсатилмаган. Шундай экан, жарима жазосини бошқа бир жазога қўшимча жазо тариқасида тайинланиши мумкин эмас. ЎзР ЖКнинг 45-моддасига мувофиқ муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш асосий жазо тариқасида тайинланганда бир йилдан беш йилгача муддатга белгиланади. Бир неча ҳукм юзасидан қўшимча жазолар тайинлаш тартиби қандай ҳал қилиниши керак? Бу масала амалдаги ЎзР. ЖКда ўз ифодасини топмаган. Фақат Ўз Р ЖКнинг 60-моддасининг 4-қисмида “Илгариги ҳукм юзасидан ижро этилмай қолган қўшимча жазолар ҳукмлар жами тариқасида тайинланган асосий жазога қўшиб тайинланади”, дейилади. Олдинги ва кейинги ҳукм бўйича қўшимча жазони қатъий белгилаш мумкинми? Яъни 60-модда қоидаларини қўллаб қўшимча жазо тайинлаш мумкинми? Бизнинг назаримизда, бу борада Россия Федерацияси Жиноят кодексининг 70-моддаси 5-бандида белгиланган бир неча ҳукмлар бўйича қўшимча жазолар тайинлаш тартиби анча мақсадга мувофиқ ишлаб чиқилган. Бунда бир неча ҳукмлар бўйича қўшимча жазо тайинлаш масаласининг РФ ЖК 69-моддасининг тўртинчи қисми (ЎзР ЖКнинг 59-моддаси тўртинчи қисми) қоидаларига мувофиқ ҳал қилиниши кўрсатилган. Қўшимча жазолар тайинлашнинг назарий ва амалий масалаларини ўрганиш қўшимча жазо тайинлашнинг ушбу тартиби анча қулай ва мақсадга мувофиқлигини кўрсатмоқда. Шундай бир мисол келтирайлик: шахс дастлабки ҳукм бўйича уч йил муддатга муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиниб, уч йил ахлоқ тузатиш ишига ҳукм қилинган. Ахлоқ тузатиш ишларининг бир қисмини ўтаб бўлганидан кейин ЎзР ЖКнинг 266-моддасида назарда тутилган жиноятни содир этиб асосий жазо сифатида тайинланган озодликдан маҳрум қилишга, транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан уч йил муддатга маҳрум қилиш қўшимча жазосини тайинлайди. Биринчи ҳукм бўйича тайинланган асосий ва қўшимча жазоларнинг бир қисми ўтаб бўлинган. Бундай ҳолда асосий жазоларни қўшиш 60-модда тартибида амалга оширилади.Қўшимча жазоларни эса агар улар муайян ҳуқуқдан маҳрум қилинишининг ҳар хил турлари бўлса, 60- модда тартибида ҳам, 59-модда тартибида ҳам қисман ёки тўла қўшиш мумкин бўлади. Бундай ҳолда асосий жазолар қисман ёки тўла қўшилиб, қўшимча жазонинг олдинги ҳукм бўйича қолган қисми ва кейинги ҳукм бўйича тайинланган қўшимча жазо асосий жазони ўтаб бўлганидан кейин алоҳида-алоҳида ижро этилади. Бунда ҳар иккала ҳукм бўйича тайинланган муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш жазоси уч йилдан кўп бўлиши мумкин эмас. Муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш тариқасида ҳар иккала ҳукм бўйича тайинланган қўшимча жазолар ҳар хил бўлганлиги учун ҳам (масалан,биринчи ҳукм бўйича моддий жавобгарлик ишларида ишлаш ҳуқуқидан, иккинчи ҳукм бўйича транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилиш тайинланган бўлса) уларни қисман ёки тўла қўшиш йўли билан қатъий қўшимча жазо тайинлаш мумкин эмас. Уларнинг ҳар бири суд ҳукмида кўрсатилган муддатда алоҳида-алоҳида ижро этилади 1 . Ўзбекистон Республикаси Олий судининг юқорида айтилган Пленуми қарорининг “қўшимча жазоларни қўллаш бўйича” 1 Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми қарорлари тўплами. 1997, “Шарқ”, 1-жилд, 53-бет. қисмининг 9.6 бандида бу масалада тушунтириш берилган 1 . Бизнинг фикримизча, Олий суд Пленумининг бу борада берган тушунтириши тўғри эмас. Чунки қўшимча жазоларни жиноятлар жами учун тайинламайди, яъни улар қўшилмайди. Олий суд Пленумининг берган бу тушунтириши фақат битта ҳолда тўғри бўлиши мумкин. Яъни, шахсга нисбатан ҳар иккала ҳукм бўйича айнан бир хил муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш тайинланган бўлса (масалан, биринчи ҳукм бўйича транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилиш). Аммо амалда бундай ҳолат деярли учрамайди. Чунки биринчи ҳукм бўйича транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилинган шахсни, аввало транспорт воситасини бошқаришга йўл қўйилмайди, иккинчидан, маҳрум қилинган ҳуқуқдан яна қайта маҳрум қилинмайди. Шунга кўра Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Пленум қарори қайта кўриб чиқилиши керак. Ушбу Пленум қарорининг 9.7 бандида берган тушунтириши ҳам тўғри эмас. Бу тушунтиришлар қайси ҳолда тўғри?Қачонки, юқорида таъкидлаганимиздек, фақат бир хил бўлган муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш қўшимча жазоси тайинлагандагина тўғри бўлади. Масалан, шундай жиноятлар содир этилиб, биринчи ҳукм бўйича ҳам, иккинчи ҳукм бўйича ҳам аниқ бир мансабни эгаллаш ҳуқуқидан маҳрум қилиш тайинланган бўлса, қисман ёки тўла қўшиш қўлланиши мумкин. Аммо суд қўшимча жазони бирини ҳеч қачон уч йил белгилай олмайди. Чунки амалдаги жиноят қонунида 60-модда бўйича енгилроқ жазони оғирроғи билан қоплаш усулидан фойдаланилмайди. Бизнинг фикримизча, амалдаги жиноят қонунига қўшимча ва ўзгартиришлар киритилиб асосий жазоларни ҳам, қўшимча жазоларни ҳам тўла ёки қисман қўшишнинг иложи бўлмаган тақдирда, қоплаш усулидан ҳам фойдаланишга судларга рухсат берилиши керак. Бир неча ҳукмлар бўйича қўшимча жазо, қатъий тайинланган асосий жазодан кейин эмас, балки ҳар бир жиноят учун ҳукм чиқариш вақтида алоҳида-алоҳида тайинланади. Муайян ҳуқуқдан маҳрум қилишни қўшимча жазо сифатида тайинлаш мажбурий тарзда айбдорнинг қилмиши квалификация қилинган модданинг санкциясида кўрсатилмаган бўлса, суд бу қўшимча жазони тайинлаш мумкинми деган савол туғилади. Бу масалада Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 1 Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми қарорлари тўплами. 1997. “Шарқ”, 1-жилд, 54-бет. юқоридаги қарори 9.4-бандида тушунтириш берилган бўлиб, унда шундай дейилади: “Агар қонун моддасида муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш жазоси кўрсатилмаган бўлса, бу жазо Жиноят кодекси Умумий қисми қоидаларига асосан қўлланилади ва у Жиноят кодекси 45-моддасида белгиланган доирада тайинланади”, 1 дейилади. Шунга кўра, айбдорнинг қилмиши квалификация қилинган модданинг санкциясида муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш кўрсатилмаган, аммо иш ҳолатларига кўра тайинлаш зарур бўлса, бу жазони тайинлаши мумкин. Қўшимча жазо сифатида тайинланиши мумкин бўлган жазолардан яна бири, ҳарбий ёки махсус унвондан маҳрум қилишдир. ЎзР ЖКнинг 52-моддасида белгиланишича, ҳарбий ёки махсус унвонга эга бўлган шахс оғир ёки ўта оғир жиноят учун ҳукм қилинганда суд ҳукми билан мазкур унвондан маҳрум қилиниши мумкин. Агар оғир ёки ўта оғир жинояти учун шахс биринчи ҳукм юзасидан жазо тайинлаш вақтида ҳарбий ёки махсус унвондан маҳрум қилинган бўлса, иккинчи ҳукм юзасидан жазо тайинлаш вақтида яна шундай унвондан маҳрум қилишни тайинлашга ҳожат қолмайди. Бундай ҳолда асосий жазолар ЖКнинг 60-моддаси тартибида қўшилади.Қўшимча жазо эса биринчи ҳукм қонуний кучга кириши билан ижро этилган бўлади. Агар кейинги жиноят учун тайинланган ҳарбий ёки махсус унвондан маҳрум қилиш ҳали ижро этилмаган бўлса, ҳар иккала ҳукм юзасидан қатъий тайинланган жазо қонуний кучга кирганидан кейин ижро этилади. Қонуннинг мазмунига кўра бу қўшимча жазо фақат оғир ва ўта оғир жиноят содир қилган шахсларгагина қўлланилади. Агар шахснинг биринчи ҳукм бўйича содир қилган жинояти унча оғир бўлмаган, иккинчи ҳукм бўйича содир қилган жинояти оғир бўлса, суд бу қўшимча жазони тайинламаслиги мумкинми деган савол туғилади. ЎзР ЖКнинг 52-моддаси 1-қисмининг мазмунини таҳлил қилишдан маълум бўладики, агар содир этилган жиноятнинг хусусияти, мотиви ва айбдорнинг шахсига кўра, суд муайян ҳуқуқдан маҳрум қилишни лозим топмаса, бу қўшимча жазони тайинламаслиги мумкин. 1 Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми қарорлари тўплами. 1997, “Шарқ”, 1-жилд, 53-бет. ЎзР ЖК 52-моддасининг биринчи қисмида назарда тутилган ҳарбий ёки махсус унвондан маҳрум қилиш масаласини суднинг ўзи тайинлаб, ҳал қилаверса, ушбу модданинг иккинчи қисмида назарда тутилган олий ҳарбий ёки махсус унвонга ёхуд Ўзбекистон Республикасининг давлат мукофотига эга бўлган шахс оғир ёки ўта оғир жинояти учун ҳукм қилинганида суднинг ҳукми асосида киритадиган тақдимномасига биноан мазкур унвон ёки мукофотдан маҳрум қилиниши мумкин. Демак, ЖК 52-моддасининг биринчи қисмида назарда тутилган ҳарбий ёки махсус унвондан суднинг ўзи маҳрум қилиб, ушбу ҳарбий ёки махсус унвонни берган органга маълум қилса, олий ҳарбий ёки махсус унвонга ёхуд Ўзбекистон Республика-сининг давлат мукофотига эга бўлган шахс оғир ёки ўта оғир жиноят содир қилган тақдирда ушбу олий ҳарбий ёки махсус унвонни берган давлат органига юборилган тақдимнома билан чиқади. Сўнгра шу тақдимномага биноан шахс олий ҳарбий ёки махсус унвондан ёхуд давлат мукофотидан маҳрум қилиниши мумкин. Суд шахсга нисбатан бир неча ҳукмлар юзасидан жазо тайинлаш вақтида биринчи жинояти юзасидан чиқарган ҳукмда ушбу олий унвон ёки давлат мукофотидан маҳрум қилиниши қўшимча жазо тариқасида тайинланган бўлса, иккинчи жинояти учун ҳукм чиқариш вақтида яна шундай олий мукофотдан маҳрум қилиш тўғрисида тақдимнома билан чиқиб ўтирмайди. Агар шундай мукофотдан биринчи ҳукм юзасидан жазо тайинлаш вақтида маҳрум қилинмаган бўлса, иккинчи ҳукм юзасидан жазо тайинлаш вақтида, агар бунга асослар мавжуд бўлса, маҳрум қилиш тўғрисида тақдимнома билан чиқади. Асосий жазолар эса, ЎзР ЖКнинг 60- моддаси тартибида тайинланади. Демак, олий ҳарбий, олий махсус унвон ёки давлат мукофо- тидан маҳрум қилиш тўғрисидаги тақдимнома билан чиқиш масаласи 60-модда тартибида қатъий жазо тайинланганидан кейин эмас, балки ҳар бир жиноят учун ҳукм чиқариш вақтида тақдимнома билан тегишли давлат органига чиқилади. Download 1.89 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling