Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик университети Х. У. Турдиев


Download 1.23 Mb.
Pdf ko'rish
bet18/29
Sana30.04.2023
Hajmi1.23 Mb.
#1414722
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   29
Bog'liq
5 Давлат механизмида парламент ва ҳукумат 07 02 2021

 
 


56 
ХУЛОСА 
 
Ҳуқуқий давлатда давлат ҳокимияти тизимининг уч тармоғи ўзаро
мустақил, бир-бирини назорат қилувчи ва ҳамкорликда ягона давлат 
сиёсатини амалга ошириши лозимлигини қайд этиш лозим. Бунда 
ҳокимиятлар бўлиниши принципи моҳияти ҳакидаги ёндашувларни 
умумлаштириб, куйидаги хулосага келиш мумкин: ҳокимиятлар бўлиниши 
давлат механизми фаолиятининг асосий принципи бўлиб, давлат ҳокимияти 
ваколатлари 
бир-биридан 
мустақил 
бўлган 
тармоқлар 
орасида 
тақсимланиши, ҳар бир тармоқнинг бошқа ҳокимият тармоқларини назорат 
қилиш имкониятига эга бўлиши, ўзаро ҳамкорлик ва мувозанат орқали 
ҳокимиятни суиистеъмол қилиш олди олишни таъминлайдиган сиёсий-
ҳуқуқий доктрина ва амалиётдир.
Давлат ҳокимияти тизимида парламент ва ҳукумат муносабатларини 
тадқиқ этиш аввало уларнинг давлат ҳокимияти тизимидаги ўрни ва ролини 
билан бевосита боғлиқда аниқланади. Парламент – ҳокимиятлар бўлиниши 
тизимида асосий ўринни эгалловчи, қонун чиқарувчи ва вакиллик органи, 
сиёсий манфаатларни амалга ошириш воситаси ҳисобланса, ҳукумат – давлат 
хокимияти тизимида муҳим мавқега ва ролга эга бўлган қонунлар ижроси 
ҳокимиятини амалга оширувчи олий ижро этувчи орган ҳисобланади. 
Парламент ва ҳукумат ўртасидаги оқилона нисбат масалалари 
мамлакат ҳаётидаги энг муҳим муносабатларни тартибга солувчи ўзаро 
алоқалардир. Бир қарашда парламент ва ҳукумат муносабатлари ўзаро 
рақобатга асосланган ва ҳокимиятни эгаллашга қаратилган кураш сифатида 
тушунилмаслиги лозим. Замонавий ёндашувлар ушбу алоқалар ўзаро 
ҳамкорлик ва рационал рақобат орқали бир-бирини тийиб туриш ва 
мувозанатда сақлаш, пировардида ҳуқуқий демократик давлатда ҳалқ 
манфаатлари қонун қабул қилиш ва уларни ижро этиш йўли рўёбга 
чиқишини кўрсатади.


57 
Жаҳон тажрибасига кўра парламент ва ҳукумат муносабатлари давлат 
бошқарув шаклига қараб турли ҳил ҳуқуқий механизмлар билан тартибга 
солинади. Ўзбекистон Республикасида Олий Мажлис ва Вазирлар Маҳкамаси 
муносабатларида 
асосий 
ўринни 
парламентнинг 
ҳукуматни 
шакллантиришдаги иштироки, ижро ҳокимияти фаолияти устидан парламент 
назоратини амалга ошириш, ҳукуматнинг парламент олдида жавобгарлиги, 
конун ижодкорлиги жараёнида парламент ва ҳуқумат хамкорлиги каби 
масалалар эгаллайди. 
Ўзбекистон Республикасида парламент ва ҳукуматнинг ўзаро 
муносабатлари давлат бошқаруви соҳасида амалга оширилган ҳуқуқий 
ислоҳотлар натижасида икки ҳокимият тармоғи конституциявий-ҳуқуқий 
мақомининг такомиллашуви, парламент ваколатларининг босқичма-босқич 
кенгайиб бориши ҳамда ижро ҳокимияти органлари масъулиятининг 
оширилиши билан ўзига хос тарихий жиҳатлар билан характерланади.
Бизнингча, ҳозирги кунда мамлакатимизда парламент ва ҳукумат 
муносабатларнинг ўзаро муносабатларини такомиллаштиришнинг устувор ва 
долзарб масалалари қуйидагилардан иборат. Биринчидан, ҳукуматни 
шакллантириш жараёнидаги ҳуқуқий қоидаларни аниқлаштириш орқали 
сиёсий партиялар фаолиятини жонлантириш лозим. Иккинчидан, парламент 
томонидан амалга ошириладиган назоратнинг ҳаракат доираси ва мезонини 
белгилаб берувчи махсус принципларни қонун ҳужжатларида белгилаш
парламент назоратининг асосий тушунчаларига таърифлар бериш ҳамда 
назорат шаклларини амалга оширишни ривожлантириш мақсадга мувофиқ. 
Учинчидан, қонун чиқарувчи ҳокимият ва ҳукуматнинг қонун ижодкорлиги 
жараёнидаги ҳамкорлигини ривожлантириш ҳокимиятлар бўлиниши 
принципини таъминлаб давлат механизмининг самарали фаолият юритишига 
хизмат қилади. 


58 

Download 1.23 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   29




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling