Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик университети Х. У. Турдиев


Download 1.23 Mb.
Pdf ko'rish
bet20/29
Sana30.04.2023
Hajmi1.23 Mb.
#1414722
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   29
Bog'liq
5 Давлат механизмида парламент ва ҳукумат 07 02 2021

КАЗУСЛАР 
 
1. Давлат механизми муайян объектив тамойиллар асосида 
амалга оширилади, бу эса жамиятни давлат томонидан идора этишнинг 
самарадорлигини таъминлаш кафолати ҳисобланади. Қонун чиқариш ва 
ижро этиш ваколатлари айни бир шахс қўлида ёки айни бир орган 
ихтиёрида жамланган бўлса, эркинлик мавжуд бўлмайди, зеро давлат 
бошлиғи ёки парламент нотўғри қонунлар қабул қилиши ва улардан 
турли мақсадларда фойдаланиши мумкин. Шу сабабли ҳокимиятлар 
бўлиниши принципига амал қилиниши лозим. Ҳокимиятлар бўлиниши 
учала ҳокимиятнинг мувозанатини, тенглигини ҳамда уларнинг ўзаро 
бир-бирини тийиб туришини ва қарама-қарши таъсир этишини 
таъминловчи тизимдир. 
Ҳокимиятлар бўлиниш принципининг мазмун ва моҳиятини атрофлича 
ёритинг. 
2. Маълумки, давлат механизмининг дастлабки ва энг муҳим 
таркибий элементи давлат органидир. Давлат органининг асосий 
белгиси – унинг ҳокимият ваколатига эга эканлигидир. 
Давлат органларини таснифланиши ҳам мавжуд бўлиб, бу аниқ 
тушунчаларни шаклланишига хизмат қилади. 
Давлат органларининг белгиларини келтириш орқали Ўзбекистон 
Республикаси Вазирлар Маҳкамаси мисолида давлат органларининг мазмун ва 
мезонларга кўра таснифлашни амалга оширинг. 
3. Давлат ҳокимияти ваколатларининг тақсимланиши (моҳияти) 
– бу уччала ҳокимиятнинг мувозанатини, тенглигини ҳамда уларнинг 
ўзаро бир-бирини тийиб туришини ва қарама-қарши таъсир этишини 
таъминловчи тизимдир. Айни пайтда ушбу органлар ваколатлари 
шундайки, улар бир-биридан холи ҳаракат қила олмайди ва давлат 


61 
ҳокимияти уч мустақил тармоқ кооперацияси жараёнида амалга 
оширилади. 
Ҳокимиятлар бўлиниш принципининг мазмунини атрофлича муҳокама 
қилинг ҳамда ўзаро бир-бирини тийиб туришини ва қарама-қарши таъсир 
этиши тизимини тушунтиринг. 

Download 1.23 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   29




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling