Ўзбекистон республикаси Адлия вазирлиги тошкент давлат юридик университети
Download 170 Kb.
|
LGL uzbek syllabus
- Bu sahifa navigatsiya:
- Модулнинг вазифалари
- V. МОДУЛДАН КУТИЛАЁТГАН НАТИЖАЛАР Модуль охирида талабалар қуйидагилар бўйича билимга эга бўладилар
- Қуйидаги кўникмаларга эга бўладилар
IV. МОДУЛ МАҚСАДИ
“Маҳаллий ҳокимият ҳуқуқи” модулини ўқитишдан мақсад – Ўзбекистон Республикасида маҳаллий ҳокимият ҳуқуқи ҳақида, унинг тизими ҳамда ривожланиш босқичлари, маҳаллий ҳокимият ҳуқуқининг ҳуқуқий фанлар тизимидаги роли ва ўрни, маҳаллий ҳокимият ва уни амалга ошириш, бу борадаги хорижий мамлакатлар тажрибаси, маҳаллий ҳокимият органлари фаолиятининг ўзига хос хусусиятлари тўғрисидаги муайян тасаввурларни шакллантириш ва улардан келгусидаги илмий ва касбий фаолиятларида самарали қўллашга кўмаклашишдан иборат. Мазкур модуль доирасида 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналишлари бўйича ҳаракатлар стратегияси доирасида маҳаллий ҳокимият органларини ислоҳ қилишга қаратилган чора-тадбирлар ўрганилади. Бунда талабалар бу борада амалга оширилаётган ислоҳотларни англаши баробарида, уларда фаол иштирок этиш, жумладан муайян ташаббуслар билан чиқишига, жамоатчилик муҳокамаларида фаол иштирок этишига сафарбар қилинади. Модулнинг вазифалари: маҳаллий ҳокимият назарияси ҳақида билимларга эга бўлиш, маҳаллий аҳамиятга молик муаммоларни ўрганиш ҳамда уларни ҳал қилиш амалиётини ўрганишдан иборат. V. МОДУЛДАН КУТИЛАЁТГАН НАТИЖАЛАР Модуль охирида талабалар қуйидагилар бўйича билимга эга бўладилар: маҳаллий ҳокимият ҳуқуқи предмети, нормалари, манбалари, муносабатлари ва субъектлари ҳуқуқий мақоми; маҳаллий ҳокимият тушунчаси, тизими, назарий, ҳудудий ва бошқа асослари, маҳаллий бошқарув моделлари, номарказлаштириш, давлат ва маҳаллий ҳокимият муносабатлари мутаносиблигига эришиш, фуқаролар иштироки шакллари ва даражалари; маҳаллий ҳокимият органлари тузилиши, компетенцияси, ўзаро муносабатлари, фаолиятининг шакллари, усуллари, қонунийлигини назорат қилиш ва самарадорлигини баҳолаш, жавобгарлиги, уларда хизматчилар ҳуқуқий мақомининг хусусиятлари, одоб қоидалари. Қуйидаги кўникмаларга эга бўладилар: давлат ва маҳаллий ҳокимият органлари ўртасидаги ўзаро муносабатларни ҳамда бу борадаги замонавий ёндашувлар ва жараёнларни ҳуқуқий таҳлил қила олиш; маҳаллий ҳокимият органлари фаолияти устидан жамоатчилик назоратини амалга ошириш ва маҳаллий бошқарувда бошқа шаклларда иштирок этиш; маҳаллий ҳокимият ҳуқуқи нормаларини тўғри шарҳлар ва қўллаш; маҳаллий ҳокимият органлари қарорларини ишлаб чиқиш ва қабул қилиш; маҳаллий ҳокимият органларининг қонун ҳужжатларига зид қарорларини аниқлаш ва бекор қилиш; ҳоким ва ҳикимлик фаолиятини ташкил этиш ва амалга ошириш; халқ депутатлари Кенгашлари сессиялари, муваққат ва доимий комиссиялар, партия гуруҳлари мажлислари, депутатларнинг сайлов округидаги фаолиятини ташкил этиш ва ўтказиш; ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш комплекс дастурларини ишлаб чиқиш, амалга ошириш ва ижросини назорат қилиш; халқ депутатлари Кенгашлари назорат ваколатларини амалга ошириш; маҳаллий ҳокимият органлари одоб қоидаларини шарҳлаш ва қўллаш; маҳаллий ҳокимият органлари фаолиятининг самарадорлигини баҳолаш; маҳаллий ҳокимият органларида фуқаролар мурожаатлари билан ишлаш. Download 170 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling