Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти


Download 0.96 Mb.
Pdf ko'rish
bet45/73
Sana18.06.2023
Hajmi0.96 Mb.
#1556091
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   73
Bog'liq
yuristning nutq madaniyati 071120101613

Демосфен (тахминан 384-322) ўз даврининг йирик давлат арбоби ва 
моҳир нотиғи сифатида донг таратган. Афинадаги демократик кайфиятдаги 
гуруҳнинг йўлбошчиси бўлган. У нотиқлик санъатидан дарс берган, суд 
маҳкамаларида, йиғилишларида нутқ сўзлаган (61 нутқи ва 56 маърузаси 
сақланиб қолган). Бутун умри давомида Афинанинг мустақиллиги ва 
Юнонистон полисларининг Македонияга қарши бирлашиши учун курашган. 
Македония подшоси Филипп П га қарши қаратилган бир қанча нутқ сўзлаган. 
Бу нутқлар манбаларда “филиппик” номи билан машҳур бўлганлиги қайд 
этилади. Ҳаётининг сўнгида душманлари таъқибига учраб, Афинадан қочади ва 
заҳар ичиб ўлади. Демосфен дастлаб логограф сифатида суд нутқларини ёзиш 
билан машғул бўлган, кейинчалик бу касбдан қониқмаган. Бора-бора суд 
мажлисларидан воз кечади. Беш юзлар Иттифоқи ва Халқ мажлисларида нутқ 
сўзловчи машҳур нотиқ бўлишни ўз олдига мақсад қилиб қўяди. 
Олти-етти минг киши йиғиладиган Халқ мажлисларида нутқ сўзлаш учун 
нотиқда чуқур билим, шижоат, матонат, таъсирчан овоз каби туғма фазилатлар 
бўлиши лозим эди. Йиғилиш қатнашчиларига фикр, мақсад ва ғояни аниқ ва 
лўнда тушунтириш учун нотиқдан туғма истеъдод талаб қилинар эди. Шунинг 
учун ҳам халқ мажлисларида қатнашувчи нотиқларнинг асосий қисми давлат 
арбоблари эди. Бундай нуфузли йиғинларда нутқ сўзлаш нотиқлик минбарига 
кўтарилиш ,албатта, осон кечмаган. Шу боис Демосфен ўз устида тинимсиз 
ишлайди. Нотиқлик санъатини ипидан игнасигача эгаллашга ҳаракат қилади. 
Натижада 352-322 йиллар орасида Беш юзлар иттифоқи ва Халқ мажлиси 
нотиғи сифатида шуҳрат қозонади. Афина давлатида донг таратади. Афина 
давлатининг ташқи ишлар вазири лавозимига сайланади.
Албатта, Демосфеннинг шуҳратли мартаба поғоналарига кўтарилиши 
осон кечмади. У ўз бахтини тинимсиз меҳнатдан топди. Дастлаб халқ 
мажлисида сўзга чиққан Демосфенни мажлис қатнашчилари яхши қабул 


66 
қилмади. Чунки залда тинимсиз шовқин кўтарилган. Унинг нутқига кўпчилик 
эътибор қаратмаган, хатто мажлис аҳли Демосфенни масхара қилиб минбардан 
тушириб юборишгача борган. Бунинг турли сабаблари бор, албатта. 
Биринчидан, Демосфен ёш бўлган, тажрибасизлик қилган; иккинчидан, ёш 
нотиқ кўпчилик тингловчи олдида ҳаяжонланган. Ҳаяжон натижасида 
Демосфеннинг нутқидаги далиллар ўзига ҳам сохтага ўхшаб туюлган. Боз 
устига, овоз тиниқлиги сустлашган. Ҳаяжон кучайиб талаффузи кўнгилдагидек 
бўлмай, нутқ мазмуни маромига етмаган. Оқибатда Демосфен минбарни тарк 
этишга мажбур бўлган. 
Демосфеннинг 
ёшлик, 
тажрибасизликдан 
келиб 
чиққан 
муваффақиятсизлиги уни ўз устида янада тинимсиз меҳнат қилишга ундади. 
Шундай кунларнинг бирида Демосфен яқин дўсти машҳур актёр Сатирни 
учратади. Демосфеннинг минбардаги муваффақиятсизлигидан воқиф бўлган 
Сатир уни уйига таклиф қилади ва Эврипид ёки Софокл фожиа(трагедия 
жанри)ларидан бирорта монолог айтишни буюради. Демосфен Софокл 
ижодидан бир монологни ифодали ўқийди. Ўз навбатида, Сатир ҳам ана шу 
монологни ёддан айтади. Сатир нутқини кузатиб турган Демосфен хатоларини 
англайди, нотиқлик фаолиятидаги нотабиийликларни сезади. Нотиқлик 
санъатида саҳна актёридек жон куйдириб, бутун вужуди билан мавзуга 
берилмаса обрў-эътибор қозонмаслигини, нутқи жонли ва жозибали 
чиқмаслигини тушуниб етади. Демосфеннинг дўсти Сатир билан бу тарихий 
учрашуви сўнгги нотиқлик фаолиятида туб бурилиш ясади. У нотиқлик 
мўъжизаларини пухта эгаллаш йўлида изланиш ҳамда амалий машқларга 
алоҳида эътибор қаратди. 
Демосфеннинг нотиқлик санъатини эгаллашдаги интилишлари ўзига хос, 
қизиқарли. Сўнгги нотиқлар учун мактаб вазифасини ўтади деса муболаға 
бўлмайди. У ертўла қазийди ва шу ертўлада сўзларни адабий тил меъёрлари 
асосида тўғри талаффуз қилишни тинимсиз машқ қилади. Амалиёт жараёнида 
ўзини актёрлардек тутади. Бутун борлиғи билан нотиқлик сеҳрига берилади. 
Бундай машқлар ойлаб давом этади. У ертўлада овоз, дикция, ифода 
воситаларини қўл, гавда ҳаракати билан мослаштиришга интилади. Қоматни 
тик тутиб, жиддийликни доимий сақлашни машқ қилади. Демосфен жисмоний 
нуқсондан холи бўлмаган. У нутқ сўзлаганда бошини мағрур тута олмаган, 
боши пастга эгилиб кентаверган. Ўзидаги бу нуқсонни йўқотиш учун ертўла 
шифтига боши сиғадиган чуқурча кавлаб бошини тиқиб олганча декломация 
қилган, бу машқлар соатлаб давом этган. Шунингдек, Демосфеннинг 
талаффузида ҳам дастлабки фаолияти жараёнида нуқсонлар кузатилган. У р 
товушини аниқ жарангли талаффуз эта олмаган. Бу нуқсонни бартараф этиш 
учун оғзига майда тошлар солган ҳолда шеър, нутқ матнлари ўқишни машқ 
қилган. Овоз тиниқлигини яхшилаш, талаффузни равон қилиш учун паст-
баланд тепаликларга югуриб чиқиб, югуриб тушиб, нафасини ростлаб шеър 
ўқиш билан шуғулланган. Бу машқлар бесамар кетмайди. Демосфеннинг нутқи 
равонлашади, талаффузи тиниқлашади, нутқи жарангдорлик касб этади.
Демосфеннинг нотиқ қадди-қоматини тутиш машқи ҳам эътибордан четда 
қолмаган. Бу борада у катта тошойнадан фойдаланади. Тошойна ёнида турли 


67 
монологлар, шеър парчалари, нутқ матнларини ифодали ўқийди. Декломация 
жараёнида Демосфеннинг қўл ҳаракати, қиёфаси, кўз қарашлари матнга 
мувофиқлашар эди. Бундай амалий ҳаракатлар Демосфеннинг нотиқлик 
фаолиятида ижобий самаралар бериши табиий эди. 
Демосфеннинг яна бир жисмоний нуқсони – нутқ қироат қилганда, елкаси 
қалтирарди. Бу ҳолат нотиққа қанчалик ноқулайлик туғдирса, тингловчи 
томошабинларнинг ҳам ғашини келтириши табиий эди. Бу ҳолат нутқнинг
савиясига ҳам салбий таъсир кўрсатган. Демосфен нуқсонни бартараф қилиш 
учун лабораторияси-ертўладан унумли фойдаланади. Ертўла шифтига учи 
ўткир ханжар осиб қўйиб ўринсиз кўтарилувчи елкасини ханжар воситасида 
тузатишга ҳаракат қилган. Узоқ давом этган бу машқ тури нуқсонни бартараф 
этади. 
Маълумки, катта йиғинларда нутқ сўзлаш, кишилар эътиборини жалб 
қилиш учун нотиқдан туғма истеъдод билан бир қаторда катта маҳорат ва 
билим ҳамда тажриба талаб қилинади. Нотиқ нутқи тингловчилар қалбини забт 
этмас экан, залда шовқин кўтарилиши ва кишиларнинг эътиборсиз бўлиши 
табиий эди. Бу ҳолат Демосфеннинг диққат марказида турган. У Фалера 
кўрфазига бориб, соҳилда шеърлар ўқиб, нутқ парчаларини такрорлар экан, шу 
даражада диққатини бир нуқтага жамлардики, натижада декломация ҳолати 
денгиз шовқинини босиб тургандек, гўё устун келгандек туюларди нотиққа. 
Демосфен нотиқлик ва актёрлик санъатлари ўртасидаги ўзаро узвий 
боғлиқлик борлигини жуда эрта англаган. Шу боис у машҳур актёрлар билан 
доимий суҳбатда бўлган, дўстлик алоқаларини боғлаган. Ҳатто нотиқлик 
санъати техникасини машҳур актёр Неоптолемга 10 минг дирҳам тўлаб ўрганиб 
олган. Ва бу моҳир санъаткор билан доимий ҳамкорлик қилган. Баъзан 
маслаҳатлар сўраб турган. 
Тажрибали ва донишманд нотиқ Демосфендан нотиқлик санъатида 
бирламчи даражада турувчи нарсани сўраганларида «мимика билан сўзлай 
олиш» деб жавоб берган. Иккинчиси-чи? деган саволга ҳам «мимика билан 
сўзлай олиш», ниҳоят, учинчи саволга ҳам «мимика билан сўзлай олишдир» деб 
жавоб қайтарган. Бу жавобдан шундай хулосага келиш мумкинки, мимика ҳам 
нотиқлик маҳоратининг асосий белгиларидан бири ҳисобланар экан.
Демосфеннинг «Филиппга қарши» деб номланган туркум нутқлари ҳам ўз 
даврида машҳур бўлган. Бу нутқлар тайёрланишининг ўзига хос обектив 
сабаблари бор эди. 
Маълумки, 
эрамиздан 
аввалги 
360-359 
йилларда 
Александр 
Македонскийнинг отаси Филипп II Македонияни идора қила бошлайди. Кучли 
саркарда сифатида армия тузиб, қўшни давлатларни бирин-кетин босиб ола 
бошлайди. Жумладан, Афина давлати ҳам бу хавфдан холи қолмайди. 
Демосфеннинг халққа қаратилган туркум нутқлари шу мақсадда 
тайёрланган эди. У Филиппнинг асл мақсади, босқинчилик режаларини, ҳарбий 
тактикаси сирларини моҳирлик билан очиб ташлайди. Демосфен Афина 
давлатининг раҳбари, доҳийси бўлиб қолди. Ҳарбий нотиқ, тажрибали давлат 
арбоби сифатида Филиппга қарши жангда ғалабани қўлга киритади. Кучли 
армияни бошқариб, Филиппни Юнонистон ҳудудидан қувиб чиқаради. Она 


68 
юрти Афина мамлакатининг миллий хавфсизлигини сақлайди. Кўринадики, 
кучли нотиқдан кучли давлат арбоби даражасига кўтарилишда Демосфеннинг 
фаолияти сабоқ бўларли даражада нотиқлик тарихида заррин ҳарфлар билан 
битилиши табиий эди.
Назаримизда, Демосфен нотиқлик фаолиятининг эътиборли жиҳатлари 
қуйидагиларда кўринади: 

Демосфен ўз нутқларида архаик сўзлар ва жаргонлардан 
фойдаланмасликка ҳаракат қилган; 
Тушунарсиз сўз, иборалардан фойдаланмаслик баробарида, ҳикматли сўз, 
халқ мақолларидан ўз нутқида ўринли ва унумли фойдаланган
Нутқ таъсирчанлигини ошириш мақсадида синонимлардан танлаб, 
усталик билан фойдаланишга ҳаракат қилган; 
Ортиқча такрорлар, қисқа бўғинлардан чекиниб, имкони борича, чўзиқ 
бўғинли сўзларни қўллашни хуш кўрган; 
Нутқ матнларини тайёрлашда гапнинг боши ва охирига мантиқий урғу 
тушиши, муҳим маъно касб этувчи сўзларни танларди; 
Нутқда мусиқийлик ва таъсирчанликка эришиш мақсадида айрим 
ўринларда матнни шеър парчалари билан тугатишга эътибор қаратган; 
Нутқ матнида мантиқий изчилликка амал қилинган, яъни, олдинги 
айтилган фикрларни кийингилари тўлдириб, мантиқий мукаммалликка 
эришилган; 
Демосфеннинг нотиқлик услубига хос хусусиятлардан бири нотиққа 
маъқул бўлган таъсирли маъно ташувчи сўзлар онгли равишда қайтарилиб 
турилган; 
Нутқ матнини тайёрлашда воқеа-ҳодисаларни қиёслаш услубидан 
фойдаланиб, ўз фикрини ёрқин, далилли исботлашга ҳаракат қилган; 
Нутқ матнида риторик сўроқ гаплардан ўринли ва унумли фойдаланган; 
Демосфен нутқи ҳар доим миллийлик касб этган, ватанпарварлик руҳи 
билан йўғрилган; 
Ташқи ифода воситалари, турли мимикалар, жестлардан фойдаланган; 
Демосфен нутқларининг халқ қалби, юраги билан ҳамоҳанг бўлишини 
бош мақсад деб билган.
Хулоса қилиб айтганда, Демосфен Афина нотиқлик мактабининг йирик 
намояндаси сифатида ўзининг маданий мероси билан чуқур из қолдирди. Унинг 
нотиқлик санъатига доир тенгсиз маҳорат ва истеъдоди ҳозирги давр нотиқлик 
фани назарияси учун ҳам бебаҳо манба сифатида қимматлидир. 

Download 0.96 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   73




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling