Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти
Download 0.96 Mb. Pdf ko'rish
|
yuristning nutq madaniyati 071120101613
- Bu sahifa navigatsiya:
- 4. Суд жараёни ва нутқ маданияти. Таянч сўз ва иборалар: нотиқлик, нотиқлик санъати, риторика
6-мавзу. НОТИҚЛИК САНЪАТИ ТАРИХИ. АНТИК НОТИҚЛИК. ШАРҚ НОТИҚЛИГИ. СУД ЖАРАЁНИ ВА НОТИҚЛИК САНЪАТИ Р Е Ж А: 1.Нотиқлик санъати тарихи. Юнон нотиқлиги. Рим нотиқлиги. 2. Риторика. Синегорлар. Логографлар. 3. Шарқ нотиқлиги. 4. Суд жараёни ва нутқ маданияти. Таянч сўз ва иборалар: нотиқлик, нотиқлик санъати, риторика, логографлар, синегорлар, ваъз, воиз, Воизлик санъати, прокурор ва нотиқлик, адвокат ва нотиқлик, судья ва нотиқлик, суд жараёни ва нутқ маданияти. 60 Қадимги санъат турларидан бири нотиқлик дастлаб Миср, Ассурия, Вавилон каби қадимий давлатларда тараққий топган бўлса-да, кийинчалик Грецияда ривожланди, шаклланди ва тараққиёт босқичларига кўтарилди. Перикл, Клеон, Лиси, Демосфен, Гипперид каби давлат арбоблари нотиқликни санъат даражасига кўтардилар. Шу боис нотиқлик санъати назарияси ҳақидаги, дастлабки маълумотлар, асосли фикр-мулоҳазалар Юнонистон нотиқлик санъати тарихи билан бевосита боғлиқдир. Юнонистон барча илмларнинг бешиги бўлгани каби, нотиқлик санъати тараққиётида ҳам дунё тамаддунига муайян ҳисса қўшган маданият маркази ҳисобланади. Тадқиқотлардан маълум бўлишича, жаҳон ижтимоий тараққиёти ва маданияти тарихида ҳеч бир даврда нотиқлик санъати Юнонистон мамлакатидаги каби юксак тараққиёт босқичига кўтарилган эмас. Тарихга мурожаат қилинса, қадимги Грецияда тижорат яхши йўлга қўйилган, ривожланган эди. Айниқса, савдо-сотиқ муаммолари, тижорий ишларни муҳокама қилиш, якуни ҳақида муайян хулосаларга келиш ҳуқуқшуносларга бўлган талаб ва эҳтиёжни келтириб чиқарди. Шу туфайли нотиқлик санъати тараққиётида савдо тизими катта роль ўйнаганлиги табиийдир. Демак, Грецияда ижтимоий-маиший ҳаётга доир нотиқлик билан бир қаторда сиёсий, маъмурий фаолиятга доир нотиқлик ҳам такомил босқичига кўтарилди. Маъмурий нотиқлик санъатининг тараққиётида Грек суд расмиятчилигининг роли ҳам эътиборлидир. Эрамизга қадар Солон ҳукмронлиги йилларида амалдаги мавжуд қонунга биноан ҳар бир афиналик судда ўзини ўзи ҳимоя қила олиш ҳуқуқига эга эди. Табиийки, бу жараён кишиларни маданиятли, ўз навбатида, таъсирли нутқ ижод қилишга мажбур қилар эди. Бироқ беш қўл баробар бўлмагани каби, бу жараёнга барчанинг кўника олмаслиги табиий эди. Ҳамма ҳам нутқ жараёнида нотиқлик маҳоратини тўлиқ эгаллай олмади. Шунинг учун Грецияда нутқ матнини ёзиб берувчиларга эҳтиёж туғилди. Нотиқлар, юристлар судланувчилардан муайян моддий маблағ эвазига нутқ матнини кўчириб бера бошлайдилар. Судланувчи бу матндан фойдаланиб, суд жараёнида ўзини ҳимоя қилади. Табиийки, бу вазифани ҳамма ҳам зарур даражада уддалай олмади. Натижада нотиқликни эплай олмаган кишилар учун судда бошқа шахсни ҳимоячи сифатида тавсия қилишга суд томонидан рухсат бериладиган бўлди. Бу даврда Грецияда тантанали маросимларда, юбилейларда нутқ сўзловчилар - мақтов нотиқлиги ҳам пайдо бўлади. Ўз навбатида, мақтов нотиқлиги ҳам нотиқлик санъати тарихида муайян ўрин эгаллай бошлади. Грецияда бошқа санъат турлари каби нотиқлик санъати ҳам ўз қадр- қимматини топа бошлади. Бироқ чиройли нутқдан кўра мазмунли фикрни эътироф этган греклар нутқнинг кўпроқ шу жиҳатларига эътибор берар эди. Айниқса, ёш авлодга нотиқлик санъатини мукаммал ўргатишни масъулятли вазифа деб қарардилар. Шу боис Грецияда махсус нотиқлик мактаблари очилиб, сўз санъатини мукаммал эгаллаган нуктадон нотиқлар ўқувчиларга нотиқлик санъатидан сабоқ бера бошладилар. Секин-аста Грецияда нотиқлик санъати назарияси фани - риторика вужудга келди. Натижада қатор истеъдодли 61 нотиқларнинг тажриба ва фаолияти тадқиқотларда жиддий ўрганила бошланди. Қадимги Грециянинг дастлабки нотиқлари ҳақида Гомернинг «Илиада» ва «Одиссея» асарларида асосли маълумотлар келтирилган. Дунё тамаддунида муайян ўрин эгаллаган бу ёдгорликларда эрамиздан аввалги XIII-XII асрларда Юнонистонда донг таратган Нестор, Менелей, Одиссей, Ахилл каби нотиқлар ҳақида қизиқарли маълумотлар берилган. Гомер ўз асарларида нотиқлик билан боғлиқ воқеа-ҳодисалар тасвирига урғу бермай, балки машҳур нотиқларнинг ҳаёти ва фаолияти ҳақида кўпроқ фикр юритади. Масалан, нотиқ Ахиллнинг Феникс исмли нотиқдан сабоқ олганлиги нотиқлик санъатининг қадимда Юнонистонда гўё ҳарбий мутахассислик ёки ижтимоий фанларни ўргатувчи махсус мактаблар қаторида эътиборли мавқега эга бўлганлигидан далолат беради. Шунинг учун ҳам қадимги Грецияда ўзига тўқ, бой-бадавлат оилалар, айниқса, зиёлилар фарзандларини ўспиринлик давридан нотиқлик мактабларига беришга ҳаракат қилганлар. Бир сўз билан айтганда, Гомер ўз асарларида айнан нотиқлик санъати услублари ва машҳур нотиқлар тўғрисида кенг ва атрофлича маълумот берганлиги қадимда Юнонистонда нотиқлик санъатининг ривожланиб, тараққиёт босқичига кўтарилганлигидан далолат беради. Download 0.96 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling