Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти
Download 0.96 Mb. Pdf ko'rish
|
yuristning nutq madaniyati 071120101613
Ака-ука Гракхлар
Эрамиздан аввалги 133 йилда Тиберий Гракх Халқ трибуни лавозимига сайланган. У истеъдодли нотиқ ва юрист сифатида фаолият кўрсатган. Халқ мажлисларида муҳокама қилинадиган “Ер тўғрисида” ги қонунларни ишлаб чиққан. Тиберий Гракх демократия тарафдори бўлган. У инсонларнинг тенг ҳуқуқли яшаши лозимлигини ёқлаб чиққан. Катта ер эгаларининг ортиқча ерларини деҳқонларга бўлиб бериш лозимлигини ўз нутқларида кўтаришга ҳаракат қилган. Ана шундай ўз лойиҳасини халқ мажлисида тасдиқлатиб олишга муяссар бўлгач, лойиҳани амалга ошириш учун махсус комиссия тузилган. Аммо сенат аъзолари Гракх таклифига қарши чиқадилар. Бироқ Тиберий фикридан қайтмайди. Лойиҳасини жорий этиш мақсадида сабот билан курашади. Бу кураш унинг нотиқлик фаолиятида кўзга ташланади. Римга келган деҳқонлар йиғинида нутқ сўзлаб, ўз қонун лойиҳаларининг ҳам халқ учун, ҳам давлат учун, нафақат муҳимлигини, айни пайтда фойдалилигини далиллар асосида исботлаб берган. Шундан сўнг Тиберийни йиғилиш қатнашчилари қўллаб-қувватлайди, халқ орасида обрўси ошиб кетади. 71 Сенат аъзолари халқ ғазабидан қўрқиб, Тиберий таклиф этган қонун лойиҳасини қабул қилишга мажбур бўладилар. Йиғилиш қарори эълон қилинади. Шундан сўнг Тиберий ҳам аъзо бўлган махсус комиссия ерсиз деҳқонларга ортиқча ерларни бўлиб беришга киришганлар. Ислоҳот тарафдори бўлган Тиберийнинг фаолияти, албатта, бир текис кечмаган. Душманлари уни обрўсизлантиришга уринганлар “Тиберий подшоҳ бўмоқчи” деб турли уйдирмалар тарқатилган. Очиқдан очиқ туҳмат тошлари отганлар. Бундай туҳматларга ишонган сенаторлар Рим консулидан Тиберийни суд қилишни талаб қиладилар. Бироқ Консул уларнинг асоссиз талабини рад этади. Тиберий душманлари мақсадларига эриша олмагач, халқ мажлиси йиғинида машҳур нотиқ ва унинг тарафдорларига ҳужум қилишиб, уларни калтаклаб ўлдирганлар. Ватанпарварлик ва инсонпарварлик ғоялари билан суғорилган Тиберий Гракхнинг нотиқлик фаолияти ва эл-юрт манфаати йўлидаги хизматлари Рим халқи тарихида абадий сақланиб қолмоқда. Унинг нотиқлик фаолияти тарих зарварақларига муҳрланди. Download 0.96 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling