Ўзбекистон республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш


Бошқарув фаолияти, турларига кўра, қуйидагича бў-


Download 1.93 Mb.
Pdf ko'rish
bet3/199
Sana24.01.2023
Hajmi1.93 Mb.
#1116306
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   199
Bog'liq
Ўзбекистон республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияла

Бошқарув фаолияти, турларига кўра, қуйидагича бў-
линади:
а) бошқарувнинг иқтисодий функциялари, яъни:
- маблағлар айланмасини амалга ошириш;
- маҳсулот ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш;
- маркетинг хизматини уюштириш;
- фойда олиш ва тақсимлаш каби.
б) бошқарувнинг ижтимоий функциялари, яъни:
- меҳнат шароитини яхшилаш;
- ходимларнинг уй-жойга бўлган ва ижтимоий, маданий-
маънавий эҳтиёжларини қондириш;
- моддий рағбатлантиришни йўлга қўйиш;
- ижтимоий ҳимояни таъминлаш ва ҳоказо.
в) бошқарувнинг маънавий-маърифий функциялари
яъни:
- ходимларни инсонийлик, яхшилик, меҳр-шафқат ва ўзаро 
муносабатларда сабр-тоқатли бўлиш руҳида тарбиялаш;
- ходимларни ватанга муҳаббат, инсонпарварлик руҳида 
тарбиялаш ҳалолликни, адолат туйғусини, билим ва маъри-
фатга интилишни тарбиялашга хизмат қилиши керак.
г) бошқарувнинг ташкилий функциялари, яъни:
- ишлаб чиқаришни ташкил қилиш;
- ўзаро алоқаларни ўрнатиш ва муҳофазалаб туриш;
- барча бўғин ва бўлимлар ўртасида вазифалар 
тақсимоти, ҳуқуқ бериш ва бошқарув аппарати ходимлари 
ўртасида масъулиятни белгилаш;
- бошқарувнинг аниқ услубини танлаш ва қарор қабул 
қилишда иш тартиби изчиллиги, ахборотлар оқимини таш-
кил қилиш ва ҳоказо. Қайд қилинган функциялар бир-бири 
билан боғлиқ ва маълум даражада тартибга солинган кўп ун-
сурлар, компонентлардан иборат.
«Структура» лотинча сўз бўлиб, нарсалар таркибий қисм-
ларининг ўзаро боғлиқ равишда тузилишини билдиради.
Бошқарув структураси деганда, бошқарув мақсадларини 
амалга оширувчи ва функцияларни бажарувчи, бир-бири би-
лан боғланган турли бошқарув органлари ва бўғинлари маж-
муи тушунилади. 
Бошқарувнинг у ёки бу вазифаларини ҳал қилиш учун 
муайян органлар тузилади. Бошқарув органлари тизими 


10
қуйи органларнинг юқори органларга бўйсуниши ва улар 
орасидаги ўзаро алоқа бошқарув структураси тушунчасини 
ташкил қилади. Бундай структура, одатда, бошқарув аппара-
ти структураси деб юритилади. У бирон-бир бошқарув орга-
нининг (вазирликнинг ёки корхонанинг бошқарув аппарати 
каби) бўлимлари таркибини билдиради.
Шундай қилиб, бошқарувнинг мақсади, функция, вазифа, 
объект ва органлари унинг ташкилий структурасини белги-
лаб беради.

Download 1.93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   199




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling