Ўзбекистон республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш


Мувофиқлаштириш ва тартибга солиш


Download 1.93 Mb.
Pdf ko'rish
bet6/199
Sana24.01.2023
Hajmi1.93 Mb.
#1116306
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   199
Bog'liq
Ўзбекистон республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияла

3. Мувофиқлаштириш ва тартибга солиш. Режа-
лаштириш 
бошқаришнинг 
стратегияси 
ҳисобланса, 
мувофиқлаштириш бошқаришнинг тактик масалаларини ҳал 
қилади. Мувофиқлаштириш маблағларни тежаш мақсадида 
бошқарувдаги параллелизм ва бир-бирини так-рорлашни 
бартараф қилиш имконини беради.
Тартибга солиш мувофиқлаштиришнинг давоми бўлиб, 
у содир бўлиб турадиган ишларни бартараф қилиш йўли 
билан ишлаб чиқариш жараёнларини амалга оширишни 
мақсад қилиб қўяди. Унинг ёрдами билан вужудга келиши 
эҳтимоли туғилган ишларнинг олди олинади.
4. Назорат. Бу функциянинг мақсади «тутиб олиш», «ай-
бини очиш», «илинтириш» эмас, балки бошқарув объекти 
содир бўлаётган жараёнларни ҳисобга олиш, текшириш, 
таҳлил қилиш ва маълум тартибда шу объект фаолиятини 


14
ўз вақтида созлаб туришдир. Таъсирчан назоратни ташкил 
қилиш ҳар бир раҳбарнинг функционал ишидир. Мунтазам 
назорат йўқ жойда юқори пировард натижаларга эришиб 
бўлмайди. Бошқариш фаолиятининг турларига кўра, фун-
кциялар қуйидагича бўлади:
- бошқаришнинг иқтисодий функциялари;
- бошқаришнинг социал функциялари;
- бошқаришнинг маънавий-маърифий функциялари.
Қайд қилинган функциялар бир-бири билан боғлиқ ва 
маълум даражада тартибга солинган кўп унсурлардан, тар-
кибий қисмлардан иборат бўлиб, улар яхлитликка эга. Шу-
нинг учун ҳам бошқариш жараёнида уларнинг бирортаси 
ҳам эътибордан четда қолмаслиги керак.
1.3. Бошқарув тамойилларининг таркиби ва моҳияти. 
(Япония, Америка ва Европа давлатлари мисолида)
Хорижда бошқаришга бағишланган анча илмий ва амалий 
адабиётлар мавжуд. Японияда бошқарув усуллари Европа ва 
Америка усулларидан кескин фарқ қилади. Бу билан японлар 
унумлироқ бошқаради, деб бўлмайди. Европа ва Япониянинг 
усуллари фақат бошқа текисликларда ётади ва уларнинг бир-
бири билан кесишиши жуда кам рўй беради.
Унинг асосий фарқи, авваламбор, бу бошқарувнинг нимага 
йўналтирилганлигига боғлиқ. Японияда бошқарув марказида 
меҳнат ресурслари ётади. Япон бошқарувчиси корхона сама-
радорлигини ошириш учун меҳнат унумдорлигини ошириш-
га ҳаракат қилади. Европа ва Америкада эса асосий мақсад 
кам иш ва ҳаракат қилиб, кўп даромадга эришиш ётади. Ме-
нежмент бўйича япон мутахассиси Хидеки Иосиҳара япон 
бошқарувини 6 та хусусиятини кўрсатиб ўтган.
1. Доимий бандлик кафолати ва ўзаро ишонч ша-
роитининг мавжудлиги. Бундай кафолатлар кадрлар 
қўнимсизлигини камайтиради ва ходимлами барқарор фаоли-
ят кўрсатишлари учун ишонч туғдиради. Бу эса ходимлар-
ни кейинчалик вертикал (лавозим) зинапоя бўйича кўтарила 
олиши мумкинлигига ишонтиради ва корхонада жамоа бўлиб 
ишлашга ундайди.


15
2. Корпорациянинг бирдамлиги ва у учун қимматли деб 
ҳисобланган нарсаларнинг мавжудлиги. Агарда барча ишчи-
лар ва бошқарувчилар корхона сиёсати ҳақида ахборот берув-
чи битта ахборот базасидан маълумот олишадиган бўлса, бу 
барча ходимни бир бўлиб ҳаракат қилишга ундайди.
3. Ахборотга асосланган бошқарув. Телевизорлар ишлаб 
чиқарувчи фирмаларда кўпинча ахборот йиғиб олиш система-
сидан фойдаланишади.
4. Сифатга қаратилган бошқарув. Бунда кўпинча япон 
фирмалари бошқарувчилари сифатни назорат қилишга катта 
аҳамият беришади. Ишлаб чиқариш жараёнида уларнинг асо-
сий масаласи сифат ҳақидаги аниқ маълумотларни олишдир.
5. Ишлаб чиқаришда бошқарувнинг доимий мавжудлиги
Қийинчилик ва муаммоларни жорий ҳал қилиш учун японлар 
бошқарув персоналини ишлаб чиқариш мажмуаларида жой-
лаштиради. Бу муаммо тез ҳал бўлишига хизмат қилади. Ян-
гиликларни ривожлантириш учун янгилик-лар таклиф қилиш 
системаси ва сифат тўгараклари кенг қўлланилади.

Download 1.93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   199




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling